2-сонли йиғилиши стенограммаси
Ф Юлдашева: Раҳмат, ёзма тақриз тақдим қилганман ва шу билан чекланаман. РАИС
Download 84.47 Kb.
|
охиргиси стенаграмма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ КОТИБ
- мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори
Ф Юлдашева: Раҳмат, ёзма тақриз тақдим қилганман ва шу билан чекланаман.
РАИС: Демак, сўзни илмий котибга берамиз. Диссертация ва афтореферат ҳақидаги тегишли муассаса ва Илмий семинар хулосалари ҳамда етакчи ташкилотлар ва мутахассислар тақризлари ҳақида маълумот берадилар. ИЛМИЙ КОТИБ: Диссертация Андижон давлат университети “Фалсафа” кафедрасининг 2022 йил 19 май кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган ва Илмий Кенгашга ҳимоя учун тавсия этилган. Шунингдек, диссертация иши Андижон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг 2022 йил 7 июндаги 1-сонли мажлисида муҳокама қилинган ҳамда ҳимояга тавсия этилган. Баённома кўчирма Илмий семинар раиси ф.ф.д., проф. Т.Т.Ортиқов ва илмий котиб п.ф.ф.д. (PhD) Д.Т.Саматов томонидан имзоланган ва университет ректори А.С.Юлдашев томонидан тасдиқланган. Илмий семинар И.Тоировнинг тадқиқотини тугалланган, яхлит кўринишга эга деб, долзарблиги, зарурати, назарий ва амалий аҳамияти, бажарилган ишнинг ҳажми ва чоп этилган мақолалар сони билан докторлик диссертацияси учун қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисоблаб, уни Андижон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04 рақамли Илмий кенгашда ҳимояга тавсия этган. И.Тоировнинг диссертация ишига Наманган давлат университети етакчи ташкилот сифатида хулоса берган. Тадқиқот иши университет илмий семинарининг мажлисида муҳокама этилган (2023 йил 30 январдаги 11-баённома). Мажлис раиси (PhD), доц. Қ.Маҳкамов, тақризчилар ф.ф.н., доцент Д.Раҳимбоева, фалсафа фанлари номзоди, О.Маматов. Хулоса ижобий, айрим камчилик ва таклифлар келтириб ўтилган: Диссертацияда қуйидаги камчиликлар ҳам мавжуд: 1. Диссертациянинг кириш қисмида, муаммони ўрганилганлик даражасини кенгроқ, иқтибослар билан, ўрганган олимларнинг ишлари таълим жараёнини қайси жиҳатларини, тадқиқотчи қайси жиҳатларини ўрганганлигини очиб берса янада яхшироқ бўлар эди. 2. Тадқиқотчи хорижий давлатлар файласуф олимларининг муаммога доир асарларидан янада кенгроқ фойдланиши лозим эди. 3. Диссертациянинг хулоса қисмида мавзу юзасидан аниқ ва муаммо ечимига қаратилган хулосалар ва таклифлар берилганда ишнинг савияси янада ошган бўлар эди. Чунки хулосалар жуда умумий мазмунга эга бўлиб қолган. Юқоридаги мулоҳазалар ишнинг умумий илмий савиясига путур етказмайди. Уларни осонлик билан тузатиш мумкин. Фикр-мулоҳазалар асосида етакчи ташкилот Наманган давлат университети “Ижтимоий фанлар” кафедраси йиғилиши Хулоса. Тадқиқотчи Тоиров Илхом Ёриевичнинг “Ўзбекистон цивилизатцон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси долзарб муаммони ўрганишга бағишланган ва тугалланган мустақил тадқиқотдир. Диссертациянинг натижалари илм-фанни янги хулосалар, фикрлар ва ёндашувлар, амалиётда жамият тараққиётини юксалтиришга ҳисса қўшади. Тақдим этилган диссертация иши мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, амалиётга жорий этилиши, илмий мақолаларни чоп этилиши, автореферат ҳамда диссертация ишининг расмийлаштирилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК низоми талаблари даражасида тайёрланган ва Фарғона давлат университети “Фалсафа” кафедраси мустақил тадқиқотчиси Тоиров Илхом Ёриевичнинг “Ўзбекистон цивилизатцон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари” мавзусидаги 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ ва ушбу тадқиқот ишини Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даража берувчи PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04Р рақамли Илмий кенгашга ҳимоя қилишга тавсия қилинади. Download 84.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling