Ишни бажариш учун материаллар ва асбоблар.
1. Лупа.
2. Масштабли линейка.
3. Штангенциркул.
4. Турли хил ёғоч намуналари ва уларнинг қирқимлари.
Ишни бажариш тартиби.
Талаба ихтиёрий 3 та ёғоч намуна танлаб қуйидаги ишларини амалга ошириб олинган натижаларни солиштириб келади.
Ёғоч намуналарининг кўндаланг, радиал ва тангенсиал кесимлари лупа ёрдамида ўрганилади. Бунда кесимларнинг тузилиши хилма-хиллигига эътибор берилади ва улар чизмада тасвирланади.
1 см узунликдаги йиллик қатлам сони аниқланади.
Ўтказилган кузатишлар ва ўрганишлар асосида текширилаётган ёғочнинг ташқи белгиларига қисқача характеристика берилади.
Атласлар ёки ранглар шкаласидан фойдаланиб, ҳар қайси тур ёғочнинг ранги аниқланади.
Ёғочнинг кўндаланг кесимидан уларнинг текстураси ўрганилади.
Ёғочнинг хиди, ранги ва текстурасига қараб унинг тури аниқланади.
8. Олинган натижалар қўйидаги жадвалга ёзилади.
Ёғочнинг хиллари
|
Асосий қирқимлар
|
1 см даги йиллик қатлам сони
|
Ёғочнинг ташқи белгилари
|
ранги
|
ялтроқлиги
|
текстураси
|
ҳиди
|
1.
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
Бажарилган иш хақида хисобот.
Ҳисоботда бажарилган ишнинг мақсади, вазифаси, ёғочнинг тузилиши ва таркиби ҳақида қисқача характеристика ҳамда ёғочнинг классификацияси ва турлари ёзилади. Ундан ташқари, ёғочнинг асосий кесималарининг чиз-малари ва бажарилган ишларнинг баёни келтирилади.
Танлаш учун намуналар:
1.дуб, эман, тол.
2.терак, шум тол, қайин
3.чинор, терак, арча.
4.терак, шум тол, чинор.
5.арча, эман, қайроғоч
6.ёнғоқ, кэдр, қора қайин.
7.заранг, оқ қайн, арғувон.
8. ўрик, олма, тут.
9. ёнғоқ, олма, тут.
10. терак, арча, ёнғоқ,
11. шум тол, арча, чинор.
12. арча, эман, терак.
Do'stlaringiz bilan baham: |