5-ТОПШИРИҚ. Мавзулар бўйича кейс-стади методи асосида топшириқларга жавоб беринг.
“Кейс-стади” методи
«Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «stadi» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш тартибида қўлланилган. Кейсда очиқ ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун фойдаланиш мумкин. Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (Who), Қачон (When), Қаерда (Where), Нима учун (Why), Қандай/ Қанақа (How), Нима-натижа (What).
1-Кейс. Кейс. Машхур “Титаник” фожеаси
Хаммамизга маълум ва машхур “Титаник ” фожеаси хар бир кишини чуқур ўйга солдириб қўйиши бежиз эмас. Чунки тирик инсонларни қанчали аянчли холатда қолганликларини киноларда хам, радио телевидение орқали хам кўриб хабардор бўлганмиз. Бу ходисага анча вақт бўлгани қарамай, хозирги кунга қадар турли хил хулосалар, фикрлар инсонлар орасида айланиб юради. Хўш, чиндан хам машхур “Титаник” чўкмас бўлганми, афсонанинг денгиз тубига ғарқ бўлишига технологик хатоларми, ёки оддий лоқайтлик сабаб бўлганми?. Олимларнинг такидлашича “Титаник” кемасининг материалаи етарли даражада мустахкам, коррозиябардошлиги юқори даражада бўлганлиги такидлайдилар. Хурматли талабалар ўз фикрларинингизни, қарашларинингизни мухокама қилинг, изохланг.
Кейсни амалга ошириш босқичлари
Босқичлар
|
Топшириқлар
|
1-босқич
|
Кейс билан танишиб чиқинг. Муаммоли вазият мазмунига алоҳида эътибор қаратинг. Муаммоли вазият қандай масалани ҳал этишга бағишланганлигини аниқланг.
|
2-босқич
|
“Титаник” чўкмас бўлганми, афсонанинг денгиз тубига ғарқ бўлишига технологик хатоларми, ёки оддий лоқайтлик сабаб бўлганми? Бунга олиб келувчи бир неча сабабларни уйлаб кўринг
|
3-босқич
|
Қандай усуллар орқали аниқланган. Улар бир нечта бўлиши мумкин. Юқоридаги ҳолат учун сабаб бўлган факторни аниқланг ва муаммо ечимини изланг. Топган ечимни асосланг ва айнан шу вазиятга сабаб бўлганлигини мисоллар ёрдамида изоҳланг.
|
4-босқич
|
Кейс ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазангизни ёзма равишда ёритинг ва тақдим этинг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |