2 Тузувчилар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

Масалан: ўрмон кесилганда сояда ўсишга мослашган ўсимликлар тезда нобуд бўлади. 
Уларнинг ўрнига эса янги шароитга мослашган ёруғ севар ўсимликлар ўсиб чиқади. 
Ўсимликларнинг сувни олиши ва сарф қилиши бир-бирига яқин боғланган бўлиб, 
хақиқатдан хам 1 процесснинг икки томонидан иборат. Ўсимликлардаги сувни шимиши ва 
сарфланиши ўртасидаги нисбатни сув баланси деб атасак, у холда қуруқликда ўсадиган 
юқори ўсимликларни нормал ўсиши учун энг мухим шаротдан бири, шу сув балансининг 
дефицитсиз мувозанатга келиши деб айтай оламиз. 
Бунинг учун ўсимликнинг илдизи яхши ривожланган бўлиб, тупроқдаги сувдан 
унумли фойдаланадиган яна етарли даражада шимиб оладиган бўлиши, сувни буғлантирувчи 
асосий органларга бетўхтов етказиб берадиган ўтказувчи системанинг ва ўсимликдаги 
сувнинг нобуд бўлши мумкин қадар монелик қилувчи қоплағич тўқималар системасининг 
ривожланганлиги нормал даражада бўлиши керак.
Ўсимлик илдизидаги илдиз тукчаларининг кўпайиши туфайли уларнинг моддаларнинг 
сурувчи қисмини сатхи яна бир неча маротаба ортади. Шундай катта илдиз системаси 
ўсимликда тупроқдаги озгина намдан ва минерал моддалардан тўла фойдаланишга имкон 
берди. 
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТУПРОҚҚДАН СУВНИ ЎЗЛАШТИРИШ. ЎСИМЛИК
ЎЗЛАШТИРАДИГАН СУВ ФОРМАЛАРИ. 
Сув ўтларида сув камомади хеч қачон кузатилмайди. Лекин ер юзида, қуруқ жойда 
ўсадиган ўсимликларда сув камомади доимо кузатилади ва бўлиб туради, аммо 
қурғоғчиликда ўсадиган ўсимликларда шу шароитга мослашиб олган. Чунки уларнинг 
танасида тўхтовсиз равишда сув оқими харакатланиб туради. Ўсимликларнинг сувни 
ўзлаштириши уч этапда боради; 
1. Сувнинг илдиз тукчалари орқали сўрилиши 
2. Ўтказувчи тўқималари орқали харакатланиш 
3. Транспирация яхни сувнинг барглар орқали бўғланиши. 
Бу хар бир этапнинг бориши, ўз навбатида бир-бири билан боғланган процесслар 
натижасида содир бўлади. Сувнинг кўп қисми ўсимликни ер ости органи яхни илдиз 


46 
системаси орқали ўзлаштирилади, натижада сув ва унда эриган минерал моддалар 
ўсимликни бошқа органларига илдизидан бошланиб харакат қилади.
Ўсимликларнинг хаётида, жумладан хужайра инига сувнинг киришида осматик босим 
мухим ролp ўйнайди. Одатда ўсимлик хужайраси ва ташқи мухитнинг осматик босимлари 
ўртасида учта холат рўй бериши мумкин: 
1.Ўсимлик 
хужайрасининг 
концентрацияси 
ташқи 
мухитдаги 
эритма 
концентрациясидан юқори бўлса, концентрация тенглашгунга хужайра ичига сув киради. 
Бунда ташқи мухитдаги эритма гипотоник эритма дейилади.
2. Агар хужайра концентрацияси билан тенг бўлса, бунда хужайрага сув кирмайди ва 
ундан чиқиб кетмайди, буни изоосмотик концентрация деб аталади.
3. Ташқи мухит концентрацияси хужайра концентрациясидан юқори бўлса 
хужайрадаги сув ташқи мухитга чиқади. Бундай эритманинг гипертоник эритма дейилади.
Турли шароитларда ўсаётган ўсимликлар шароитга қараб хар хил органлар билан сувни 
қабул қилади. Сув ўтлари сувни бутун танаси билан қабул қилса, тоғликдаги ўсимликлар 
барги ва илдизи билан, қуруқликда ўсадиган бошқа ўсимликлар фақат илдиз системаси 
билан қабул қилади. Янги униб чиққан майсалар сувни бутун илдиз системаси орқали сўрса, 
қариган ўсимликлар сувни фақат илдиз тукчалари орқали қабул қилишади. Қуюқ туман 
тушган ва ёмғир ёққан кунлари эса ўсимликлар сувни барг тўқималари орқали хам қабул 
қилиши кузатилган. 
Ўсимлик организмни гўёки ўзини-ўзи тартибга солиб турувчи осмотик аппрат деб 
хисоблаш мумкин. Ундаги баргларда пайдо бўладиган сўриш кучи оралиқ механизмлар 
орқали илдиз системасига ўтади ва ундан сувни сўриш учун зарур бўлган сувга тўйинмаслик 
холатини вужудга келтиради. 
Аммо буғланиш сувни пассив равишда сўрилишига сабаб бўлишидан ташқари илдиз 
системасида сувни ўсимлик ичидан каналлар орқали юқорига чиқиш кучини хам вужудга 
келтиради. Илдиз тукчаларининг сувни актив равишда шимиб, актив равишда юқорига сиқиб 
чиқаришга илдизлардаги модда алмашинувига сабаб бўлади. 
Актив равишда сиқиб юқорига чиқариладиган сувни мутлақо белгиланган йўналишда 
илдиз пўстининг хужайралари орқали унинг марказий цилиндрдаги ксилема каналларига 
боради ва ўтказувчи найлари орқали поя ва бошқа органларга қараб харакатланади. 
Ўсимликни ер остидаги илдиз системаси уни ер устидаги қисмларидан 130 марта кўпроқ 
хажмга тарқалган бўлади. Умуман ер остидаги сўрувчи қисм ер устидаги транспирация 
қилувчи қисмдан 22 марта ортиқроқ бўлади. 
Илдиз системаси қабул қилган сув ўтказувчи тўқималар орқали юқорига харакат қилади. 
Бу харакат осмотик босим натижасида содир бўлади. Бу босимни ахамияти катта бўлиб, 


47 
ўсимликлардаги сув мувозанатини сақлаш учун хизмат қилади. Ўсимлик танаси бўйлаб 
юқорига харакатланган сув ўлик хужайралар тўплами - ксилема орқали ўтади. Баргларда 
хосил бўлган органик моддалар эритмаси эса юқоридан тирик хужайралар тўплами - флоэма 
орқаи пастга қараб қараб харакатланади. Илдиз системаси орқали йўналган оқимни юқорига 
харакатланишида бир неча кучлар иштирок этади. 
1. Илдизнинг босим кучи
2. Барг хужайраларининг шимиш кучи; 
3. Сув молекулалари ўртасидаги шимиш, илашиш - боғланиш кучи; 
4. Ўтказувчи капилляр найларининг тортишиш кучидир. 
Найларни тортишиш кучи суст бўлсада, лекин бир соат давомида ундаги сув бир неча 
марта харакатланади. Ўсимликларнинг яхши ривожланиши учун илдиз системасининг 
ахамияти жуда каттадир. Бунинг учун албатта илдиз системаси яхши ривожланган бўлиши 
керак. Илдизни ривожланиши учун ташқи факторлар тахсирининг нормада бўлиши ва озиқ 
моддалар етарли бўлиши керак. 
Ўсимликлар тупроқ таркибидан сув билан бирга турли моддаларнинг эритмаларини хам 
сўриб олади. Тупроқ таркиби тўртта асосий компонентлардан иборат. 
1. Қаттиқ минераллашган қисм. 
2. Органик моддалар (гумус). 
3. Тупроқ қатлами. 
4. Хаво. 
Минерал моддали қисм ва гумус тупроқ структурасини ташкил қилади. Сув ва хаво 
эса уни қовушқоқлигини тахминлайди. Тупроқда сувнинг ушланиб туриши унинг таркиби 
қандай бўлишига боғлиқ. Тупроқнинг кўпчилиги хар хил катталикдаги бўлаклардан иборат 
бўлади. Тупроқни намлатадиган сув ана шу асосий бўлакчалари билан хар хил даражада 
бириккан бўлади. Шунинг учун сувнинг бир қисми йирикроқ тупроқ капиллярларни 
тўлдиради. У граватицион сув деб аталади., чунки бу сув оғирлик кучига бўйсуниб, ёмғирдан 
сўнг тупроқ ичига тушади. Тупроқнинг торроқ капиллярларида оғирлик кучига бўйсуниб 
пастга тушмайдиган ва юзаки тортилиб турадиган сув капилляр сув деб аталади. 
Граватицион ва капилляр сувларни ўсимлик яхши ўзлаштира олади.
Тупроқ бўлакчалари бевосита ўраб олган сув тупроқ бўлакларининг сатхида 
молекуляр тиртишув кучлари билан ушланиб туради. Бу сувни парда суви деб аталади. 
Ўсимлик бу сувни зўрға ўзлаштириши мумкин. Нихоят табиий шароитда қуриган тупроқ, 
йирик қум ва оғир соз тупроқ таркибида махлум миқдорда сув бўлади. Бу гигроскопик сув 
деб аталади. 


48 
Бу сувни ўсимлик мутлақо ўзлаштира олмайди. Булардан ташқари тупроқ таркибида 
химик жихатдан бириккан имбибицион сув хам учрайди. Бу сув ўсимликни бошқа 
сувлардан фойдаланишига тўсқинилк қилади. 
Ўсимликлар ёмғир ёки навбатдаги суғоришдан сўнг яна граватицион сувдан фойдалана 
бошлайди. Сувдан унумли фойдаланиш учун илдиз тукчалари тинимсиз равишда 
ривожланиб туради.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling