2 Тузувчилар
15-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРДА ЎСИШ ЖАРАЁНИ
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
osimliklar fiziologiyasi
80 15-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРДА ЎСИШ ЖАРАЁНИ. РЕЖА 1. Ўсимликнинг ўсишига ташқи факторларнинг тахсири. 2. Ўсимликнинг ўсишини жадаллаштирувчи фитогармонлар 3. Ўсимликларда тиниш даври. 4. Хулоса. Моддалар алмашиниш процессининг тўхтовсиз давом этиши натижасида ўсимлик танасининг хажми ва охирлиги кундан кун ортиб боради. Ўсимлик танасида хужайраларнинг цитоплазма ва хужайра органоидларининг, вегетатив ва генератив органларнинг тўпланган қуруқ моддалар миқдорини кўпайиши каби барча белгиларнинг йиғиндисини ўсиш ифодалайди. Шу белгилар алохида-алохида олинганда ўсиш процессини ифодалай олмайди. Тор махнода, ўсишнинг вазнини ортиши ва хажмининг катталашиши ўсиш деб аталади. Хужайраларнинг ўсиб тўла тикланишида эмбрионал, чўзилиш ва дифференцияланиш фазалари мавжудлигини Ю.Сакс аниқлаган. Эмбрионал фазада ўсимликнинг танаси ўсиш конуси нуқтасидаги хужайралариинг бўлиниб кўпайиш хисобига ўсади, катталашади ва йўғонлашади. Ўсиш конусини ташкил этган тўқими меристема дейилиб, жойлашиши ва функциясига биноан бир неча кўринишда бўлади. А) Учки ўсиш ёки бирламчи меристема тўқимаси поя ва новда, ўқ ва ён илдиз учларида жойлашган бирламчи мериетема хужайралари кўндалангига бўлинишга туфайли улар узунасига ўсади. Устки ўсиш апикал ўсиш дейилади. Эни ўсиши набий ёки иккиламчи меристема дейилиб, уни ташкил қилган хужайралар узунасига бўлиниб кўпаяди, натижада поя, новда, илдиз ва унинг шохлари йўғонлашади. Бундай ўсиш тангентал ўсиш дейилади. Ўсимликларнинг ўсиши хужайранинг физиологик ва биологик ёки биохимиявий процессларгина эмас, балки ташқи факторларга хам чамбарчас боғлиқдир. Ташқи факторлар ўсимлик учун қанча қулай бўлса, ўсиш процесслари хам шунча актив ўтади ва аксинча, шароит ноқулай келса, ўсимликнинг ўсиши сустлашади. Ўсимлик учун унинг тури ва яшаш шароитига қараб температуранинг минимум ва максимум нуқталари хар хил бўлади, масалан шимолий районларда ўсувчи ўсимликлар паст, жанубдагилар юқори температура билан тахминланганда, ўсиш процесслари ўз вақтида давомда иштирок этади. Ўсимлик онтогенезнинг турли фазаларида иссиқликка бўлган талаб бир хилда бўлмайди. Ўсув даври Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling