2 Тузувчилар
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
osimliklar fiziologiyasi
МУАММОЛИ САВОЛ:
1. Микроэлементларнинг ўсимлик учун қандай аҳамиятга эга? 2. Микроэлементларнинг ферментлар активлигига таъсири қандай? 77 бор, марганец ва молибденни техник экинлари, бахзи сабзавот мева, резавор хамда, ғалла экинлари учун Россияда 4 миллион гектар майдонда қўлламоқда. Кейинги йилларда булар чорвачиликда хам мувоффақиятли суратда қўллана бошланди. Ўсимликлар учун зарур бўлган марганецни - М олиб кўрайлик. Марганец устидаги бертраннинг тажрибалари ўз даврида катта эхтиборгасазовор бўлди. У ўсимлик хаётий марганец катта ахамиятга эга эканлиги аниқланди. У марганецнинг ахамиятини ўзи аниқлаган ферментлар -оксидазалар таркибига уларнинг кофераонти сифатида киради деб тушунтиради. Бертранинг сули экилган даларларни марганец тузлари билан ўғитлаш устида олиб борган тажрибалари яхши натижалар берган. Шундан кейин купгина тажриба муассасалари ва сўнгра Амалий хўжаликлар хам ерга «каталитик» ўғит сифатида бироз марганец солишни кўллай бошладилар. Марганец ўсимликларнинг ўсишига, меваларнинг ривожланишига уларни таркибидаги шакар витаминларни кўпайишига ёрдам беради. Ўсимликларни касалликларга чидамлигини оширади, нафас ва фотосинтез процессларини боришини яхшилайди, Хосилдорликни ошишига ижобий тахсир кўрсатади. И.В.Мичурин хам бир тажриба қилиб кўради. Мичурин бодам дурагай гибрид уруғи кўчатларидан новдалар чиқишига марганец тузлар тахсирини синаб кўрган ва ажойиб натижалар олган. Бодам кўчатининг новдаси уч баровбар кўпайган, гул куртаклар биринчи йили хосил бера - бошлаган. Тупроқда марганец жуда кўп етишмаса баргларда «Хлорос» касаллиги пайдо бўлади. Марганец жуда кун етишмаса шохлар қуриб қолади. Мевалар оқиш тусга кириб уларда ёриқлар пайдо бўлади. Марганецнинг хаддан ташқари жуда кўп бўлиши хам ўсимликлар учун зарарлидир. Шунинг учун уни эхтиётлик билан дозасини оширмасдан солиш керак бўлади. Марганец ўғитлар сифатида марганец сулpфат /таркибида/ 24% марганец бўлади. Саноат чиқиндилари - марганецли шлом таркибида 9-15% М ва 0,3-0,1% фосфор бўлади. Ферромарганецли ўтхона чанги - темирмарганец / 21-25%/ ва кўмир аралашмаси, ферромарганецли шлом/21-22%/мартен печи шлори, /таркибида 8-10%Мн бўлади/, ишлатилади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling