2. Қудуқ кесимларида коллектор тоғ жинсларини ажратиш ва уларнинг коллектор хусусиятларини аниқлаш
Download 23.11 Kb.
|
Нефт ва газ конларини излаш
Нефт ва газ конларини излаш, разведка қилиш ва уларни ишлашда чуқур бурғи қудуқлари қазилади. Қудуқ кесимларини тўғридан-тўғри ўрганишнинг усулларидан бири - бу қудуқлардан тоғ жинси намуналари (керн) ни олиш. Бу жараён жуда ҳам кўп меҳнат ва маблағ талаб қилади. Шунинг учун қудуқ кесимларини ўрганишда кернлар фақат айрим оралиқларда олинган. Бу ҳолда қудуқларни ўрганиш тўла бўлмай, керакли маҳсулдор қатламлар назардан четда қолиши мумкин. Қудуқ кесимлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун қудуқнинг бутун чуқурлиги бўйича тўла тоғ жинсларини намуналарини олиш керак. Бу эса жуда қимматга тушади ва нефт ва газ конларини излаш ва уларни топиш вақтини жуда кечиктириб юборади. Шунинг учун бутун жаҳон нефтчилари олдида қудуқ кесимларини ўрганишнинг прогрессив усулларини излаш турарди. Бу усуллар қудуқ кесимларини қиcқа вақт ичида, бурғилаш жараёнини секинлаштирмаган ва кўп маблағ сарфламаган ҳолда ўрганишлари шарт эди. Илм-фан ва ишлаб чиқариш ходимлари ҳамкорлигида қудуқ кесимларини керн олмасдан ўрганишнинг усуллари яратилди. Қудуқларни керн олмасдан ўрганиш учун, ҳозирги замон физика, математика ва ўлчаш техникасининг ютуқлари ҳамда тоғ жинсларининг литологик-петрографик хоссалари (масалан, минерал таркиби, ғоваклиги, гиллилиги ва бошқалар) ва уларнинг физик хусусиятлари - солиштирма электр ва иссиқлик қаршиликлари, радиоактивлиги ва бошқалар орасидаги ўрнатилган аниқ боғлиқликлар асосида геофизик усуллар мажмуаси таклиф этилди. Бу усулларни “қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш”, “Кон геофизикаси” ва “Каротаж” деб аташ мумкин. Бу усуллар электр, радиоактив, термик, магнит, геохимик ва бошқа физик усуллардир. Геофизик усуллар ёрдамида қудуқлардан керн олмасдан туриб қуйидаги вазифаларни ечиш мумкин: 1. Қудуқ кесимларини литологик ва стратиграфик бўлаклаш, тоғ жинсини текстура-структура хусусиятларини аниқлаш, кичкина қалинликдаги қатламчаларни ажратиш. 2. Қудуқ кесимларида коллектор тоғ жинсларини ажратиш ва уларнинг коллектор хусусиятларини аниқлаш. 3. Қудуқ кесимларида фойдали қазилмаларни - нефт, газ, кўмир ва рудаларни ажратиш. 4. Фойдали қазилма бойликларни захираларини ҳисоблаш учун керакли кўрсаткичлар - ғоваклик коэфициенти, нефт ва газга тўйинганлик коэффициенти, қатламнинг эффектив қалинлиги, гиллилик коэфициенти ва бошқаларни аниқлаб бериш. Юқорида айтиб ўтилган вазифалар геологик вазифаларга киради. Геофизик усуллар билан қудуқларнинг техник ҳолатини ўрганиш ҳам мумкин. Булар: 1. Қудуқларни диаметрини ўлчаш. 2. Қудуқларни бурғиланаётган йўналишдан оғишини ўлчаш. 3. Цемент ҳалқасининг кўтарилган баландлиги ва цементлан- ланганлик сифатини аниқлаш. 4. Қудуқларга оқиб келган сувларни ва мустаҳкамловчи қувурлар ортидаги сув ҳаракатини аниқлаш. 5. Қудуқлардаги сув сатҳини аниқлаш. 6. Қудуқларда қолдирилган металл предметларни аниқлаш. Нефт ва газ конларини ишлатишда геофизик усуллар нефт-сув, нефт-газ, сув-газ чегараларини силжишини назорат қилади. Бу эса нефт ва газ конларини узоқ муддат маҳсул беришини таъминлайди. Бундан ташқари ишлаб турган қудуқларда нефт-газ дебитини, ҳайдовчи қудуқларда сув сарфини аниқлашда геофизик усулларни қўллаш мумкин. Геофизик ташкилотлар геофизикага таълуқли бўлмаган ишлар, яъни қудуқларда отиш ва портлатиш ишларини ҳам олиб борадилар. Булар: 1. Қудуқларни перфорация қилиш. 2. Қудуқларни торпедалаш. 3. Қудуқ деворларидан тоғ жинси намуналарини олиш. 4. Қатламларни суюқлик намуналарини олиш билан текшириш. Бу вазифаларни бажаришда физик майдонлар ўрганилмайди, шунинг учун буларни геофизикага таалуқли бўлмаган ишлар деб айтдик. Геофизик ташкилотларни эса бу вазифаларни ечиши, уларнинг ихтиёрида қудуқларга тушириладиган асбоб-анжомларнинг мавжудлигидир. Чуқур ва кўп нефт, газ қудуқлари қазилаётган майдонларда кон геофизикасининг геология ва разведка қилишда, бурғилаш, конларни ишлатишда тутган ўрни жуда юксакдир. Геофизик усулларнинг кенг миқёсда қўлланилиши бурғулаш жараёнини тезлатибгина қолмай, қудуқлардан олинган маълумотларни тўлалигини, аниқлигини эса юқори бўлишини таъминлади. Юқорида қайд қилинган вазифаларни ечиш учун қудуқларда қуйида санаб ўтиладиган геофизик усуллар мажмуаси қўлланилади. Геофизик усуллар мажмуаси: I. Электр усуллари. Электр усуллари қудуқларда мавжуд бўлган электр майдонлари ҳамда сунъий равишда ҳосил қилинган сунъий электр майдонларини ўлчашга асослангандир. Тоғ жинсининг солиштирма қаршилиги электр майдонига, айниқса, сунъий электр майдонига асосий таъсир қилувчи омилдир. Шунинг учун аксарият электр усуллари тоғ жинсининг ушбу хусусиятини ўрганишга асослангандирлар ва булар: 1. Солиштирма қаршилик (СҚ)ни оддий зондлар билан ўлчаш усули. 2. СҚ ни бир нечта, ҳар хил узунликдаги оддий зондлар билан ўлчаш (БКЗ-боковое каротажное зондирование) усули. 3. СҚ ни экранлаштирилган зондлар билан ўлчаш (БК-боко- вой каротаж) усули. 4. СҚ ни микрозондлар билан ўлчаш (МКЗ-микрозондирование) усули. 5. СҚ ни экранлаштирилган микрозондлар билан ўлчаш (МБК-микробоковой каротаж) усули. 6. Индукцион усул. 7. Хусусий қутбланиш потенциаллари (ПС-потенциалы собственной поляризации) усули. Бу усул қудуқлардаги мавжуд электр майдонини ўрганишга асосланган. II-Радиоактив усуллар. Радиоактив усуллар тоғ жинсларининг табиий радиоактивлиги ёки тоғ жинсларини гамма, нейтрон ёки бошқа нурлар билан нурлатилганда ҳосил бўладиган сунъий радиоактивлик ўрганилади. Бу усулларни икки катта гуруҳга бўлиш мумкин: А-Гамма усуллар ва Б-нейтрон усуллар. Гамма усуллар ўз набатида: а) гамма каротаж (ГК), б) гамма-гамма каротаж (ГГК), в) изотоп усули. Нейтрон усуллари эса: а) нейтрон-нейтрон каротаж (ННК), б) нейтрон-гамма каротаж (НГК), в) йўналтирилган активлик. III-Акустик усуллар. Акустик усуллар қудуқларда ҳосил қалинган тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги ва сўнишини ўрганади ва булар асосан икки турга бўлинади: 1. Тезлик бўйича акустик каротаж. 2. Тўлқин сўниши бўйича акустик каротаж. IV- Термик усуллар. Термик усуллар тоғ жинсларининг термик хусусиятлари: солиштирма иссиқлиқ қаршилиги, иссиқлик сиғими, температура ўтказувчанлиги кабилар билан қудуқ кесимларини ўрганади. Бу усуллар асосан икки катта гуруҳга бўлинади: 1. Табиий иссиқлик майдони усули. 2. Сунъий иссиқлик майдони усули. V- Геохимик усуллар. Бу усуллар асосан бурғилашда қўлланилган қоришмаларнинг хусусиятларини газ усули ва люминецент-битуминологик анализ қилишдан иборатдир. Бу курсни ўқитиш давомида биз сизлар билан юқорида кўрсатилган геофизик усулларни ҳар бирининг физик моҳияти, ечадиган вазифалари, усулларни ўтказиш асбоб-анжуманлари ва методикаси, олинган маълумотларни геологик талқини билан танишамиз. Download 23.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling