2. Ун-шудринг – Sphaerotheca macularis Кул ранг чириш – Botrytis cinerea
Download 0.57 Mb.
|
РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЭКИНЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Ун-шудринг – Sphaerotheca macularis
РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЭКИНЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ. РЕЖА
1.Оқ доғланиш – конидияли босқичи RamulariaTulasnei, халтали босқичи – Mycosphaerella fragariae 2.Ун-шудринг – Sphaerotheca macularis3.Кул ранг чириш – Botrytis cinerea4.Сўлиш – Verticillium albo – atrum1.Оқ доғланиш касаллигини 2 хил турга мансуб замбуруғлар Ramularia tulasnei Sace ва Mycosphaerella gradariae Sace қўзғатади. Касалликни белгилари ёш баргларда ҳошиясиз, юмалоқ, жигар рангли, кейинчалик қўшилиб кетувчи доғлар ҳосил бўлади. Каттароқ баргларда эса четлари жигар ранг ҳошияли, ўртасида эса оқ доғлар ҳосил бўлади. Мана шу оқ доғларда буларнинг конидиялар тўплами юзага келади. Халтали босқичи эса қишлаб чиққан эски баргларда ҳосил бўлади. Замбуруғлар ўсимлик қолдиқларида склероция ҳолида қишлайди. Препарат: Зарарланган ўсимлик органларидан препарат тайёрлаб, микроскопда конидиялари кўриш. 2.Ун-шудринг касалликни – Sphaelatica macularis замбуруғи келтиради. Касаллик билан ўсимликни бутун ер устки қисмлари, айниқса барглари зарарланади. Зарарланган баргларнинг иккала томони оқ ғуборлар билан қопланади. Зарарланган барглар четлари ўралашиб қолади. Замбуруғ эски зарарланган баргларда клейстотециялар ҳолида қишлайди. Вегетация даврида конидиялар орқали тарқалади. Препарат: Sphaerotica macularis замбуруғини соф культурасидан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 3.Кул ранг чириш. Бу касалликни – Botrytis cinerea замбуруғлари келтиради. Касаллик билан асосан мевалари зарарланади. Зарарланган мевалар аввал юмшаб, қўнғир доғлар ҳосил қилади, кейинчалик эса бу доғлар кул ранг ғубор билан қопланади. Натижада мевалар рангини йўқотиб чирийди. Кейинчалик мевалар қуриб қорайиб қолади ва склероциялар ҳосил қилади. Замбуруғлар вегетация даврида конидиялари билан тарқалади, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқда склероциялар ҳолида қишлайди. Препарат: – Botrytis cinerea замбуруғидан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 4.Сўлиш. Бу касалликни – Verticillium albo – atrum замбуруғлари келтиради. Касаллик белгилари ўсимликнинг барглари, поялари, мева бандлари зарарланади. Зарарланган поялари қўнғир рангга киради, барглар четларидан бошлаб сарғайиб, қурийди. Замбуруғ зарарланган ўсимликни хужайрасида ривожланади. Тупроқ ва ўсимлик қолдиқларида микросклероцийлар ҳолида қишлайди. 1. Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи белгисига қараб аниқлаш ва расмини чизиш. 2.Препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 1.Зангкасаллигини - Phragmidium rubi idaei замбуруғлари келтиради. Касалликни қўзғатувчи бир уйли бўлиб, буларнинг ҳамма ривожланиш даврини бир ўсимликда ўтказади. Касалликни эцидия давридаги кўриниши баргларда майда, сарғиш доғлар ҳосил бўлиши билан намоён бўлади, уредобосқичда эса доғлар жигар рангли, кукунсимон ёстиқчалар шаклида баргнинг орқа-олди томонида ҳосил бўлади ва телейстоспоралар ҳосил қилиб, ёстиқчалар тўқ жигар рангга киради. Замбуруғ тўкилган баргларда телейтоспоралар ҳолида қишлайди. Препарат: Зарарланган ўсимлик органларидан препарат тайёрлаб, уредо ва телейтоспораларини микроскопда кўриш. 2.Антракноз. Бу касалликни Gloeosporium venetum – конидияли босқичи. Elsinoe veneta – халтали замбуруғлар қўзғатади. Касаллик билан барглар, новдалар, поя ва мевалари зарарланади. Баргларда майда кул ранг, ҳошияли доғлар юзага келади. Бу доғлар қўшилиб, зарарланган тўқималар қурийди. Пояларида ботиқ яралар ҳосил бўлади. Зарарланган мевалар яхши ривожланмайди, ҳамда қўнғирлашиб, қурийди. Конидиялар ёрдамида тарқалади. Зарарланган пояларда мицелий ҳолида қишлайди. Препарат:Gloeosporiumvenetum замбуруғини конидияларини микроскопда кўриш. 3.Септориоз касаллигиниMycosphaerellarubiзамбуруғи қўзғатади. Бу касаллик билан асосан поя ва барглар зарарланади. Зарарланган баргларда майда шарсимон, бошланғич даврда жигар ранг ёки қизғиш-бинафша, кейинчалик оқ ва устни қисмлари қора нуқталар пикнидалар билан қопланади. Кўпинча доғлар тушиб ва барглар тешилиб кетади. Асосан зарарланган ўсимликлар икки йиллик бўлиб, мевали куртакларда бўлади. Пояларда катта, ёйилган кўпинча, қўшилиб кетган аввалига қўнғир, кейинчалик оқиш бўлиб, устки қисми тўқ нуқталар билан қопланади. Касаллик қўзғатувчи конидиялар ҳолида қишлайди. Препарат:Зарарланган ўсимлик аъзоларидан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling