2. Ун-шудринг – Sphaerotheca macularis Кул ранг чириш – Botrytis cinerea
Download 0.57 Mb.
|
РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЭКИНЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Қадаҳсимон занг – Puccinia ribesii
Вирус касалликлари.
Вирус касалликлари.Мозаика. Мозаика касаллигини асосий белгилари сарғиш доғлар ҳосил қилиб, зарарланган барглар бўртиқлар ҳосил қилади. Мевалар зарарланган буталарда майда, нордон, баъзан, бир томонлама, қаттиқ уруғлар ҳосил қилади. Куртаклар жуда нозик бўлади. Вируслар бир ўсимликдан иккинчисига хашоратлар орқали ўтади. Бужмайиш. Вируслар таъсирида бужмайиш ҳам юзага келади. Бунда зарарланган куртаклар кичик бўлиб, барглари ўралган ҳолда бўлади. Барг томирлари шишасимон, барг бўлаклари эса асосий томирнинг пастига қараб ўралиб қолади. Баргнинг орқа қисмида қаттиқ доғлар ҳосил бўлади. Зарарланган ўсимликнинг гуллари ноаниқ шакллар ҳосил қилиб, ранглари ҳам яшилликни эгаллайди. Бужмайиш касаллиги эмлаш орқали ёки хашоратлар билан ўтади.1. Антракноз – Gloeosporium ribis – конидияли босқич; Pseudopeziza ribis - халтали босқич. 2. Септориоз – Septoria ribis 3. Устунсимон занг – Cronartium ribicola 4. Қадаҳсимон занг – Puccinia ribesii5. Баргларнинг махровост – Ribes virus1. Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи белгисига қараб аниқлаш ва расмини чизиш. 2. Препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 1.Антракноз касаллигини 2 турга мансуб замбуруғлар - Gloeosporium ribis Mont et Desm ва Pseudopeziza ribis Kleb қўзғатади. Бу касаллик билан барглар, куртаклар, мевабандлари ва мевалар зарарланади. Баргларда майда, тўқ қўнғир, шарсимон шаклда доғлар ҳосил бўлади. Доғларни устки қисмида қора нуқталар лакланганга ўхшаш шишлар ҳосил бўлади. Меваларда касаллик кам учрайди, бунда оч қўнғир, қўнғир ёки қора нуқталар қизил ҳошия билан ўралган бўлади. Препарат: Зарарланган ўсимлик аъзоларидан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 2.Септориоз ёки оқ доғланиш касаллигиниSeptoria ribis замбуруғи қўзғатади. Касаллик жуда кенг тарқалган бўлиб, асосан қора смородинада учрайди. Касаллик билан барг, куртак ва мевалар зарарланади. Зарарланган баргларда шарсимон ёки бурчак ҳосил қилиб доғлар юзага келади. Бошланғич даврда жигар ранг, кейинчалик оқиш бўлиб боради. Кучли зарарланганда доғлар бир-бирига қўшилиб кетади. Баргларнинг устки қисмида тўқ пикнидалар ҳосил бўлади. Меваларда касаллик пишишдан олдинроқ шарсимон эзилган қўнғир доғлар кўринишида, баъзида ёрилган ҳолда намоён бўлади. Препарат:Septoriaribis замбуруғидан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш. 3.Устунсимон занг касаллигиниCronartiumribicolaDietr замбуруғи қўзғатади. Касаллик билан асосан барглар зарарланади. Зарарланган барглар устида оч сарғиш, орқа қисмида олов ранг ёстиқчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик вегетация даврининг охирларида бу ёстиқчалардан жигар ранг бўртиқлар ҳосил бўлиб, бутунлай баргнинг орқа қисмини эгаллаб олади. Зарарланган барглар қўнғирлашиб, вақтидан илгари тўкилиб кетади. Касаллик қўзғатувчи турли хўжайинли замбуруғ. Уредо ва телейстоспоралари смородинада ривожланади. Касаллик қўзғатувчи спермагония шаклида қишлайди. Препарат:Cronartiumribicola телейтоспораларини микроскопда кўриш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling