2-вариант Ўлат касаллигида эпидемиологик анамнез йиғишда бериладиган масалалар


Download 18.35 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi18.35 Kb.
#1312485
Bog'liq
2 вариант шифохона


2-вариант
1.Ўлат касаллигида эпидемиологик анамнез йиғишда бериладиган масалалар:
А)Чўл зонасида ишлаши ,пашша чакканлиги ,кўзилатиш мавсумида катнашганлиги;
Б)Бурга чакканлиги ,чўл зонасида ишлаши ,қуён сўйганлиги ,терисини шилганлиги ,гўштини еганлиги;
В)Киркимда иштирок этганлиги ,кўзичок гўштини истеъмол килганлиги;
Г)Чиябўри тишлаганлиги,кана чакканлиги,туяни сўйганлиги ,гўштини еганлиги;
2. Карантин вактида ўтказиладиган чора-тадбирлар:
А.шошилнч профилактика; Б.инфекция ўчоғини аниклаш ва тўлик алохидалаб кўйш;
В.касаллик учоғи куролланган хавфсизлик ходимлари томонидан муфаза килинмайди;
Г.дезинфекция ва дератизация ўтказилмайди;
3.Халқаро тиббий-санитария қоидаларини қабул қилган давлатлар, ЖССТ (ВОЗ)га қуйидаги маълумотларни етказиши шарт:
А.карантинли касалликларнинг қайд этилиши ҳолатлари ҳақида;
Б.ўлат вирусининг каламушлардан ажратилиши;
В.сариқ иситма вирусининг маймунлардан ажратилиши;
Г.сариқ иситма вирусининг одамлардан ажратилиши;


2.Сариқ иситмали бемор билан мулоқотда бўлганларни тиббий кузатиш муддати:
А.14 кун;Б.6 кун;В.21 кун;Г.5 кун;


4.Сариқ иситма эпидемик ўчоғидан келган хорижий фуқарога нисбатан қандай чора кўрилади:
А.инкубация даврида боксга ётқизилади;
Б.инкубация даври (касалликнинг яширин даври) мобайнида уй шароитида алоҳидалаб қўйилади;
В.алоҳидалаб қўйилмайди ва инкубация даври мобайнида (давомида) тиббий кузатувда бўлади;
Г.юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади;
5.Қутуришнинг ривожланишида характерловчи боскични кўрсатинг:
А.акустикофобия, ксенофобия; Б.қоронғилиқдан қўрқиш, клаустрофобия;
В.гидрофобия, аэрофобия, фотофобия;Г.ксенофобия, қуёшдан қурқиш;
ойдан қурқиш;
6.Ўлат касаллиги кузгатувчисининг асосий манбалари:
А. Бурга, канна Б. Уй хайвонлари В. Кемирувчилар Г. Йирткич хайвонлар
7.Ўлат касаллигининг асосий юкиш механизми:
А. Фекал-орал Б. Хаво-томчи В. Маиший мулокот Г. Трансмиссив
8.Кайси геморрагик иситма чивинлар оркали юкади?
А.Қрим геморрагик иситмаси;Б.Омск геморрагик иситмаси;
В.Ласса иситмаси;Г.сарик иситма;
9.Кайси геморрагик иситма каналар оркали юкади?
А.сарик иситма;Б.Ласса иситмаси;Омск геморрагик иситмаси;
В.Крим геморрагик иситмаси;Г.Марбург касаллиги;
10. Куйдиргининг тери шакли уй шароитида асосан қандай юқади?
А) молларни чўмилтирганда Б) молларни парваришлашда
В) молларни сўйишда, гўштини майдалашда, ичакларини тозалашда
Г) молхоналарни тозалашда
11. Куйдиргининг тери шаклига шубҳа қилинганда бемордан қайси материал олиб лабораторияда текширилади?
А) балғам Б) нажас В) қон, яралардан ажралма Г) бурун-халқумдан суртма
12.Куйдирги касаллигининг энг кўп учрайдиган клиник шакли
А) ичак Б) ўпка В) тери Г) септик
13.Қора оқсоқ касаллиги билан кўпроқ қайси ёшдаги одамлар касалланадилар:
А.барча ёшдаги одамлар;Б.боғча ёшидагилар;
В.15 ёшгача бўлганлар;Г.мактаб ёшидаги болалар;
14.Вабонинг юқиш омилларини санаб ўтинг:
А.аэрозол, хаво-томчи;Б..маиший-мулоқат, трансмиссив;
В.вертикал;Г.озиқ-овқат, сув, маиший-мулоқат;
15.Қутуриш касаллигида инфекция манбалари:
А.итлар, мушуклар, бўрилар, кўршапалаклар, қундузлар;
Б.қушлар, ҳашоратлар, кемирувчилар;
В.ҳайвонлар, инсонлар, маймунлар, балиқлар;
Г.қуёнлар, товуқлар, илонлар, ўрдаклар;
16.Вабода инфекция манбаи:
А. қон сўрувчи бўғимоёқлилар; Б.2 йил аввал вабо билан касалланган киши;
В.вабо билан касалланганлар, вибрион ташувчилар,реконвалесцентлар;
Г.озиқ-овқат билан ишловчилар;
17.Арбовирус инфекцияларида юқиш механизми:
А.хово-томчи; Б.трансмиссив; В.фекал-орал; Г.маиший контакт;
18.Дезинсекция нима?
А.турли касаллик кўзғатувчиларини одам организмидан йўқотишдир;
Б.ҳашоратларни ва бўғимоёқлиларни йўқотишдир;
В.касаллик тарқалишига сабаб бўлувчи шарт шароитларни йўкотишдир;
Г.ташки муҳитдан кемирувчиларни йўқотишдир;
19.Дератизация нима?
А.юқумли касаллик қўзғатувчиларини одам организмидан йўкотишдир;
Б.ташки муҳитдан ҳашоратларни ва бўғимоёлиларни йўқотишдир;
В.юқумли касаллик қўзғатувчиларини сувли муҳитдан йўкотишдир;
Г.кемирувчиларни йўкотишдир;
20.Антропургик ўчоқларда ўлат манбаларини кўрсатинг:
А).норвегия каламуши, уй каламуши, туя; Б).сигир, қўй, эчки, от, қуёнлар;
В).кучук, мушук, сичқон, суслик Г).каламушлар, бемор туя, суслик, қуёнлар;
21.Ўлатда зарарланган бурга неча кундан кейин атрофдагилар учун юқумли ҳисобланади:
А.10 кун;Б.4 кун;В.9 кун;Г.6 кун;
22.Ҳайвонлар тишлаганда жароҳат тананинг қаерида жойлашганда ўта хавфли ҳисобланади:
А.)елка, билак, қўл бармоқлари; Б).бош, юз, бўйин, қўл бармоқлари;
В.)бош, юз; Г).бош, юз, оёқ;
23.Табиий ўчоқларда одамларга Крим геморрагик иситмаси қандай юқади:
А).ёввоий ҳайвонлар тишлаганда;Б).каналар чаққанда;
В).бурга чаққанда;Г).чивин чаққанда;
24.Ўзбекистон Республикасининг қайси вилоятларида ўлатни табиий ўчоғи сақланиб қолган:
А).Бухоро вилояти;Б).Тошкент вилояти В.) вилояти Г.)Жиззах вилояти
25.Ўлатга қарши эмлашда қандай вакцина қўлланилади:
А.)ўлик вакцина;Б.)тирик вакцина;В).кимёвий вакцина;Г).гаммаглобулин;

Download 18.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling