2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК –БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
267
ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК –БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ. Бахрамов Р. М. Андижон қишлоқ хўжалиги институти Собиқ иттифоқ даврида табиатга нисбатан ваҳшийларча муносабат, табиий ва минерал хомашё захираларидан аёвсиз фойдаланиш натижасида мамлакатимиздаги экологик мувозанат ўнглаб бўлмас даражага келиб қолган эди. Ўша даврдаги иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган омиллар табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни тартибга соладиган, атроф-муҳит ҳимоясини кафолатлайдиган бирон-бир меъёр ва қоидаларга риоя этишга йўл бермади. Бундан ташқари, энг оддий тозалаш иншоотларига эга бўлмаган саноат корхоналарининг бунёд этилиши, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига жуда кам миқдорда маблағ ажратилиши, кўлами жиҳатидан улкан гидроэнергетика лойиҳаларининг рўёбга чиқарилиши минглаб тонна саноат чиқиндилари ҳосил бўлишига, атмосфера, сув ҳавзалари ва ерларнинг ифлосланишига, биологик ресурсларнинг камайишига олиб келди. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб қисқа давр ичида Орол денгизи ва унга туташ дельталарнинг қуриши минтақада инсон фаолияти туфайли юз берган энг йирик экологик фалокатлардан бири сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Аввало, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик хайрия жамғармаси тузилди. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 48- ва 50-сессияларидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини илк бор глобал тус олган Орол муаммосини ҳал этишга чақирди. Ўзбекистон ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, уларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, транспорт коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишини ривожлантириш, ишлаб чиқаришга экологик жиҳатдан тоза замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза этишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратди. Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенция, Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Вена конвенцияси, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича конвенция, Биологик хилма-хиллик тўғрисида конвенция, Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида конвенция, Бутунжаҳон 268 маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида конвенция, Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенция кабилар шулар жумласидандир. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш жараёнида юзага келадиган мураккаб экологик-ҳуқуқий муносабатларни ҳал этиш мақсадида ўтган давр мобайнида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги каби қонунлар ҳамда Ер кодекси, шунингдек, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга оид «Давлат санитария назорати тўғрисида», «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида», «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги қатор қонунлар қабул қилинди. Маълумки, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг норматив-ҳуқуқий базаси айнан қонун ижодкорлигига боғлиқ. Қонунларимиз қанчалик мукаммал ишланмасин, маълум вақт ўтгач, уларда назарда тутилмаган, лекин ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши зарур бўлган янги ижтимоий муносабатлар вужудга келиши ёки мавжуд муносабатлар янгича аҳамият касб этиши мумкин. Шу маънода, Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устувор мақсадимиздир» номли маърузада қонун ижодкорлиги, қонунлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш вазифалари аниқ-равшан белгилаб берилди. Экологияга оид қонунларни мунтазам таҳлил қилиш, шубҳасиз, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш ва такомиллаштиришга, янги қонунлар қабул қилиш ва, албатта, ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Маърузада белгилаб берилган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари режасига асосан Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан соҳага оид қонунлар тизимли равишда таҳлил қилиб чиқилди. Натижада айрим қонун нормаларини бир хил қўллашга тўсқинлик қилувчи қарама-қаршилик ва 269 номувофиқликлар аниқланиб, 2011 йилнинг январь ойида амалдаги 15 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши, аввало, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик тузилмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш билан бирга, экологик муаммоларни ҳал этиш, ҳамда уларни экологик фаолиятга янада кенг жалб этишга хизмат қилади. Умуман олганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланишга йўналтирилган изчил ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик сиёсат юритилаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ривожланган давлатлар сафига қўшилиш, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги стратегик мақсадларга эришиш имконини беради. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling