2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Hid-bilish-analizatori qismlari 
Funksiyasi 
Ta’m bilish analizatori qismlari 
V. O`quvchilаrning mоdul dаsturi yordаmidа mustаqil ishlаrini 
Tаshkiletish. Hаr bir mоdul yakunid аo`quvchilаr jаmоаsi bilаn sаvоl-
jаvоb, o`quv munоzаrаsini o`tkаzish. 
VI. Mоduldаsturini yakunlаsh. 
VII. Yangi mаvzu bo`yichа o`quvchilаrning o`zlаshtirgаn bilimlаrini tеst 
tоpshiriqlаri yordаmidа nаzоrаt qilish vа bаhоlаsh. 
VIII. Yangi mаvzuni qаytа ishlаsh vа yakunlаsh. 
IX. Uygа vаzifа bеrish. 
O`qituvchi mоdul dаsturi yakunidаn so`ng, o`quvchilаrgа yangi mаvzu 
bo`yichа tеst tоpshiriqlаrini tаvsiya etаdi. O`quvchilаr tеst tоpshiriqlаrining 
jаvоblаrini аniqlаgаndаn so`ng, o`qituvchi to`g`ri jаvоblаrni e`lоn qilаdi. 
O`quvchi o`z jаvоblаrini o`zi tеkshirаdi mоdul dаsturining tеgishli 
grаfаsigа o`z bаhоsini qo`yadi. SHu tаriqа o`quvchi o`z-o`zini nаzоrаt qilаdi. 
Mоduldаsturining bаjаrilishini nаzоrаt qilishdа, o`quvchilаr o`rtаsidа o`zаrо 
nаzоrаtni qo`llаsh хаm yaхshi nаtijа bеrаdi.  
 
 
 
 
 


345 
ИҚЛИМ ВА БИЗ 
М.Ю.Жўраева., Д.Ю.Жўраева., Раупов М. 
Навоий давлат педагогика институти 
И
ҚЛИМ
- об-ҳавонинг куп йиллик умумлаштирилган кўрсатгичи. 
Иқлим шароити ва иқлимўз табиатига кўра мухим жихатларга эга. 
Уларнинг асосий хусусиятлари - ҳарорат режим, ёғинларнинг ёғиши 
кабилар. Улар турғун, йилдан йилга кам ўзгарувчан бўлади, фарқи эса 
уларнинг такрорийлигидадир (йиллик ва узок геологик даврлар 
мобайнида).
Мутахассислар томонидан атмосфера, океан, мўз қопламлари ва 
музликларни кузатиш Ер юзасидаги ҳодисалар табиий жараёнлар 
қонуниятининг бир кисми бўлиб, улар глобал иқлим исишини 
кўрсатмокда. У кучли иссиқлик тулқинлари, янги шамол оқимлари, 
айрим бир худудларда қурғоқчилик, бошкасида эса меъёридан 
ортикёғингарчилик, арктик сувларида музликларни эриши хамда денгиз 
сатхини кўтарилишига олиб келмокда. Иқлимнинг локал ўзгариши 
кўпгина ҳолларда глобал микёсда ўзгаришига нисбатан анча 
таъсирчандир, чунки локал омиллар (масалан, океан ёки атмосфера 
циркуляциясининг ўзгариши) иссик ёки нам оқимни бир жойдан 
иккинчисига кўчириб юбориши мумкин. Ҳавоҳароратинингўртача 
глобал ўзгариши эса, аксинча, маълум бир глобал миқёсдаги 
таъсирларни талаб этади. Масалан, қуёш фаоллиги ёки иссикхона 
газларининг концентрациявий ўзгаруви. 
Иқлимўзгариши ўн ва юз йиллар ёки бундан ҳам узок муддатларда 
вулқонларнинг ҳаракати, қуёш фаоллигининг ўзгариши, океанлар 
оқими циркуляцияси ёки Ердаги туб ўзгаришлар каби табиий жараёнлар 
кечуви билан амалга ошади. Кишилик жамиятининг иссиқхона ва 
аэрозоль газларни атмосферага кўплаб чикариши, Ер юзининг ўзгариши 
ёки озон катламини ориқланиши ҳисобига ҳам иқлимўзгариши мумкин.
Иқлим исиши натижасида иқлим зоналари қутбларга томон силжий 
бошлайди. Ўртачаёғингарчилик микдори ошади, айрим минтақаларда 
сув тошқинлари, бошқаларида эса қурғокчиликлар кузатилади. 
Музликлар қайтиши ва тез эриши давом этади. Иқлимни антропоген 
даврдаги қиска муддатли “самарали ўзгариши” минг ва ҳаттоки, 
миллион йиллар давом этадиган табиий ўзгариш самараси билан 
тенглаштирилади, зеро, одамларни биологик тур сифатида яшаб 
қолишига хеч қандай хавф туғдирмайди. Бироқ яқин юз йилликдаги 
иқлимўзгариши инсонлар хаётида кўпгина салбий оқибатларни 
келтириб чиқариши мумкин. Ўзгариш табиат мослашувидан жадалроқ 
равишда кечади, бу эса ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини хам мослашувга 
ёки қулай жойларга кўчишга улгурмаслигига хам олиб келади.


346 
Бугунги кунда Оролқумнинг иссиқхона газлари, Осиё чанги ва 
тузлари Марказий Осиё минтақасидан четга чиқмокда. Бу ходиса 
келажакда нафақат Осиё қитъаси, балки бутун сайёра иқлимига салбий 
таъсир қилиши мумкинлиги ҳаммани ташвишга солмоқда. Иқлим 
тизимидаги мувозанатнинг бузилиши ва унинг натижасида Ер 
иқлимининг ўзгариши содир бўлмоқда. Иқлим ўзгариши Марказий 
Осиё давлатлари ва ундаги экотизимлар барқарорлигига таъсир 
этмокда. 
Бугунги кун иқлимўзгарувчанлиги жумладан, қурғоқчилик ёки сув 
тошқинлари каби экстремал иқлим ҳодисалари турли кўриниш ва 
миқёсдаги салбий оқибатларини олиб келмокда. Иқлимўзгаришининг 
давомийлигидан 
қатьий 
назар 
унга 
мослашишга 
нисбатан 
бефарқбўлмаслик жадал суратларда ижтимоий-иктисодий зарарларни 
камайтиришга ёрдам беради. Самарали стратегияларни ҳукук, молия, 
иктисод, технология, умумий таълим сохаларидаги ғоя ва ютуклар 
асосида ҳамда ўқитиш ва тадқиқот йўллари билан амалга ошириш 
керак. Биз бугун бундай салбий оқибатларга қанчалик жамиятимизни 
жипслаштирсак ва соғлом табиий мухитни яратиш йулида иш олиб 
борсак, шунчалик келажакдаги ўзгаришларга тайёр бўламиз ва 
дунёнинг баркарорлигига эришамиз. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling