2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
“ТАБИАТ ВА ИНСОН” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
348
“ТАБИАТ ВА ИНСОН” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРГА ЭКОЛОГИК БИЛИМ БЕРИШ *Ш. Қорабоева,** Л.Юнусова Андижон трансoорт ва хизмат кўрсатиш КҲК **Андижон давлат универитети Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар замонлараро турли мазмун ва моҳият касб этиб келган. Агарда ибтидоий кишилар ўзларини табиатнинг бир бўлаги сифатида ҳис этиб яшаган бўлсалар, инсоният свилизацияси эса табиатни бўсундиришга ҳаракат қилган. Замондошларимиз эса, вақт ўтиши билан табиат устидан «ғалаба» бу инсоният фалокати эканлигини англай бошлади. Ҳозирги замон кишисида бундай ижодий кўринишдаги дунёқарашларни онг ва маданиятни шакллантиришда китобнинг роли беқиёсдир. ХХ асрга келиб инсониятни ташвишга солаётган муаммолардан бири - атроф табиий ҳолатини сақлаш, уни яхшилаш ва келажак авлодларимизга ҳам қолдириш масаласидир. Табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф- муҳитни муҳофаза қилишда касб-ҳунар таoлими муассасаларининг муҳандис- oедагогик жамоаси муҳим рол ўйнайди. Касб-ҳунар таoлими усталари ва ўқитувчиламинг вазифаси нафақат ўқувчилар-бўлажак ишчилар, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари, касб-кор ва ҳунар эгалари, мутахассисларга таoлим-тарбия бериш, балки уларнинг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, табиат бойликларини асраш ва табиатни муҳофаза қилишга бўлган маoнавий эҳтиёжларини ривожлантириш, шунинҳдек фан ютуқларини ,техника ва ильор тажрибаларни табиатни муҳофаза этиш фаолиятига тадбиқ этишларига амалий ёрдам кўрсатишдир. Сув ва ҳавонинг софлиги, ер ва унинг ҳосилдорлиги кўo жиҳатдан муҳандис-oедагогикнинг табиатга нисбатан ўқувчилар қалбида қай даражада муҳаббат уйғота олгани, уларни қанчалик тежамкорлик ва оқилона хўжалик юритишга ўргата олганига боғлиқдир. Ўқувчиларнинг экологик маданиятини ошириш ишлари дастлаб ноананавий дарслар ўтказиш, суҳбатлар ўтказиш, матбуот материалларидан маoрузалар ўқиш ва атроф муҳит муҳофазасига олд тадбирлар ўтказиш мумкин. Ўқитишнинг амалий машғулотларни табиат қўйнида, тозалаш иншоотларида, завод-фабрикаларда, ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштириб, ўқувчиларга табиатни энг кўп ифлослантираётган ишлаб чиқариш жараёнларини кўрсатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Машғулотлардан сўнг қуйидаги баҳс-мунозара, семинар машғулотларини ўтказиш мумкин: «Инсон ва табиат», «Инсон ва сув», 349 «Инсон ва ҳайвонот олами», «Инсон ва ўсимликлар дунёси», «Инсон ва атмосфера», «Инсон ва Ер», «Ернинг ҳозирги ва келгусидаги ҳолати» ва бошқалар. Тарбиявий фаолият жараёнида Ўзбекистон Ресoубликасининг «Табиат муҳофазаси ва табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг қонун талабларининг бажарилиши тўғрисидаги қарорларига таяниши мумкин. Ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантириш, экология соҳасидаги мутахассисларини тарбиялаш ва қайта тайёрлаш, табиат муҳофазаси ҳақидаги қонун ва билимларни илмий техникавий йўллар билан тарғиб этиш зарур чора тадбирлардандир. Коллежларда экология дарсларини мукаммал, ҳаёт тарзидай ўргатиш керак. Коллежни битирган ҳар бир ўқувчи келажакда хоҳ у раҳбар, хоҳ у оддий ишчи бўлсин, унинг қалбида она табиатни муҳофазаси, уни асраб-авайлаш каби буюк инсоний фазилатлар эгаси бўлиши керак. Шахсий манфаатлардан жамият манфаатларини устун қўйиш, келажак авлодга табиатни бут-бутунлигича етказиш инсониятнинг асл мақсадидир. Бундай ҳолатни орол денгизи муоммоси мисолида тушунтириш мумкин. Буни яна бошқа оддий мисоллар тариқасида ҳам етказилса бўлади.Ҳозирги кунда жуда кўп фермерлар етишиб чиқмоқда. Ўқувчиларга кимёвий кураш ўрнига биологик курашдан фойдаланиш зарур эканлигини илмий тушунтириш керак. Масалан, зарарли ҳашоратларга қарши курашда биологик кураш ўрнига кимёвий курашдан фойдаланиш натижасида фойдали ҳашаротлар ҳам қирилиб кетмоқда. Шу масала юзасидан тарихга назар солсак, 1960-йилларда бошлардаги олма куясига қарши ДДТ препарати ишлатилган. Куялар тўлиқ бартараф этилган. Лекин қизил қуртларга таъсир қилмаган. Уларнинг 45 та табиий кушандалари қирилиб кетган. Натижада қизил қуртлар ёппасига тарқалиб кетиб, зарар етказган. Зарарли воситалар узоқ вақт сақланибгина қолмай, балки инсон соғлигига ҳам катта зарар етказади. Зеро, шундай экан, экологик билим ва маданиятни шакллантириш масалалари муҳим аҳамият касб этади. Ёшларга экологик билим ва маданиятни шакллантиришда устозлар ўрни беқиёсдир. Ўқувчилар экологик жараёнлар, глобал экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича турли хил матбуот янгиликларидан, маҳаллий манбалардан мисоллар ўрганиб, табиат ва жамият олдидаги яна бир муқаддас бурчини қай даражада бажаришлари юзасидан фикр юритдилар. Демак фарзандларимизда экологик маданиятни шакллантиришни узвийлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этадиган глобал масала 350 эканлигини унутмаслигимиз кераклигини ҳис қилиб дарс ўтишимиз лозим. Бу жараённи оиладан, болалар боғчасидан, мактаб, касб - ҳунар ва олий ўқув юртларида давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling