2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ИНТРОДУКЦИЯ ҚИЛИНГАН НОАНАНАВИЙ ЎСИМЛИК-
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ИНТРОДУКЦИЯ ҚИЛИНГАН НОАНАНАВИЙ ЎСИМЛИК-
МОМОРОДИКАНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ Тўраева Зуҳра Ражабоевна Наманган давлат университети ўқитувчиси Бугунги кунда шаҳарларни меъморий жиҳатдан ўзгача чиройга эга бўлиши шаҳар ландшафтини ҳосил қилишда янги, ўта манзарали ва айни ҳудуднинг иқлимига мос дарахт ва буталарни интродукция қилишни талаб қилмоқда. Интродукция – инсон ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда мавжуд бўлмаган ўсимликни ўзга ҳудуддан олиб келиб ўстиришдир. Иқлимлаштириш эса ўсимликни ҳудуднинг турли шароитларига ирсий мослаштиришдир. Иқлимлаштириш жараёни 5-10 йил давомида содир бўлади. Иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш, саноатни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш каби устувор вазифаларни амалга оширишда илм-фан ва инновация ютуқлари муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, илмий-техник салоҳиятни ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтиришга қаратилаётган улкан эътибор ана шу мақсадларга ҳизмат қилмоқда. Шунингдек, Момородика, Киви, Бамия, Батат, Банан – шундай қимматли, шифобахш ва импорт ўрнини босувчи ўсимликлардан биридир. Аҳолини кундалик истеъмолида интродукция қилинган ўсимликлардан озиқ-овқатларда, турли хил витаминли салатлар тайёрлашда ишлатилиши ҳамда парҳез таомлар, шарбатлар, кофе ишлаб чиқариш каби мақсадларда фойдаланиши муҳим аҳамиятини очиб беради. Яъни улар қуйидаги жараёнларни ёритиб келмоқда. 1. Қишлоқ хўжалиги ва агробизнес. 47 2. Озиқ-овқат саноати. 3. Фарматцевтика-медицина. 4. Экология-биотехнология. 5. Целлюлоза-қоғоз саноати. Интродукция қилинган ўсимликлар саноатининг салоҳиятини амалиётга татбиқ этиш биринчи галда қишлоқ хўжалигида уларни етиштириш ва унинг самарадорлигини оширишдан бошланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган тармоқларнинг интродукция қилинган ўсимликлар хом-ашёсига талаби мавжуд ва у доимо ўсиб бормоқда. Момородиканинг ватани – Тропик Осиё. Асосан иссиқ ўлкаларда жануб ва жанубий-шарқий Осиё, Хитойда ўсади. Момордиканинг узунлиги 4 метргача ўсади. Шунингдек, барг шакли буйрак ёки думалоқ кўринишда бўлиб, 5 - 9 панжали, баъзисида юрак шаклида яссилашган. Барг оралиғи 1-7см. Барг пластинкаси 2,5-10 × 3-12см. Гуллари бир жинсли, барг билан бирга жойлашган. Барг ранги сариқ ва 5 донадан иборат. Оралиғи узоқ, меваси яшил бўлади, пишган вақтида ёрқин сариқ ёки тўқ сариқ бўлади. Мевасининг сирти қўпол яъни ажин ёки ғадир-будир кўринишда бўлади. Меваси цилиндирсимон, овалсимон кўринишда бўлиб хажми 3-15 (40) 2-5 (8) см. Пишмаган мевасининг ранги хира яшил, таъми эса аччиқ-сувли. Момородиканинг уруғи тартибсиз жойлашган, шакли тўртбурчак, таъми аччиқ, хажми8-15 × 4- 10 мм. Пишгандан сўнг уруғи қизил жигарранг тусга киради . Шундай қилиб, Момородика тропик Осиё сабзавоти ҳисобланади. Момродиканинг мевасини таркиби витамин ва темирга бой бўлиб, аччиқ таъмга эгадир. Меваси истеъмол қилинганда асаб тизимини тинчлантиради. Ундан концерва тайёрланади, тузланади ёки қовуриб истеъмол қилинади. Ёш барги ёки гулини ҳам қовуриб ейиш мумкин. Момородиканинг мева шарбати пишганидан тайёрланади, хом пайтида тайёрлангани заҳарли ҳисобланади. Момродика ревматизим, астма, баъзи тери касалликлари , диабет ва чақолоқ гелминтлариган қарши ишлатилади. Момородика ёки Хитой аччиқ қовуни –бодиринг ва қовоқдошларнинг қариндоши ҳисобланади. Момродика Ҳиндистонда, Хитойда, Африка ва Жанубий Америкада, баъзи турлари эса Қримда ўсади. Момордика ёки аччиқ қовун бир неча амино кислоталар, алкалоидлар, сапонинлар, гликозидларини, қатронлар, ёғлар ва феноллар ўз ичига олади. Момордика - қон шакар даражасини камайтирадиган моддалар - ҳарантин ўз ичига олган бир неча ўсимликлар биридир. 48 Юқоридагилардан хулоса шуки, Момородика мева, манзара берувчи ўсимлик сифатида кўпайтирилмоқда ва агробизнес учун ҳам хизмат қилмоқда. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling