2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ 
ЧОРАЛАРИ 
Каримов З., Холдорова Д. Асқаров И. 
Андижон қишлоқ ҳўжалиги институти 
 
Қишлоқ 
хўжалиги 
экинлари 
зараркунандалари, 
касаллик 
қўзғатувчилари ва бегона ўтларни тарқалиши ривожланиши ҳамда 
зарарлийлик даражаси об-ҳаво тупроқ шароитлари ва етиштириш 
агротехникасига ҳамда экин навларига боғлиқ.
Қишлоқ 
хўжалиги 
экин 
зараркунандалари, 
касаллик 
қўзғатувчилари ва бегона ўтларга қарши кураш мунтазам равишда тўғри 
ўтказилган ҳар бир назорат иш ўта мухимдир.
Бундай тўғри ва оқилона қилинган башорат натижаларигина 
зарарли организмларга қарши профилактик ва изчил кураш тизмларини 
ўз вақтида мукаммал ўтказиш имкониятини беради. Натижада дала 
экинлари ва мевазор боғларни, ўз вақтида харакатларини камайтирган 
холда зарарли организмлар таъсиридан сақлаб қолади.
Браконни ғўза тунламининг қуртларига қарши қўллаганда 88 
фоизгача самарали натижа беради.
Ғўза асосан 3 турдаги шира: беда ёки акация шираси, полиз
шираси ва катта ғўза ширалари зарар келтиради. Бу зараркунандалар 
ғўзани ўсишдан қолдиради ва ҳосилни 20 фоизгача камайтириб 
юборади. 
Хон қизи шира билан бир қаторда ўргимчаккананинг ҳам табиий 
кушандасидир. Унинг личинкаси ва қўнғизи бир кунда 250 тадан ортиқ 
ўргимчакканани ва унинг тухумини йўқ қилади. 
Олтинкўз личинкаси бир суткада 100 ва ундан ортиқ ширани 
нобуд қилади.


125 
Битта феремон тутқич бир кечада 5 дона кўсак қурти капалагини 
ушласа, бу билан 8-10 минг дона кўсак қурти кўпайишининг олди 
олнган бўлади. 
Бир дона бракон далага қўйилгандан кейин уч кун давомида 300 
дона зараркунанда қуртини чақиб ўлдиради. Ўз авлодини қолдириш 
учун тухум қўяди.
Трихограмманинг бир граммида 60-80 минг жонзот бўлади. Улар 
бир хафта давомида 100-150 минг дона кемирувчи қуртни тухумлик 
давридаёқ йўқотади.
Энтомолог агроном, биолаборатория раҳбари ва ҳар бир даладаги 
кузатувчи иши бир мақсадга йўналтирилмоғи учун энтомологик харита 
жуда зарур. 100 туп ғўзада 10 тагача кўсак қурти бўлган майдонларни 
биоусул билан ишлашга қолдирилиши керак. Агар кўсак қурти сони ҳар 
юзта ғўзада ўнтадан ортиқ бўлса, бундай майдонларни кимёвий 
ишлашга қолдириш мақсадга мувофиқдир.
Ҳаво харорати 9,3 даража бўлиши билан барча экин майдонлари 
атрофдаги тутзорлар, боғлар беш даражали ИСО қайнатмаси билан 
ишланиши шарт. Чунки, оталаниб қишловга кетган ўргимчаккана бу 
ҳароратда уйқудан туриб бўлгач, ўнинчи апрелдан 15 майга қадар 
биолабораторияларда кўпайтирилган олтинкўзларни қўйиш керак 
бўлади. 15 майдан 25 майга қадар эса ярим даражали ИСО ғўза 
майдонларига сепилса фойдасини беради.
Феремон тутқичларни далага қўйиш масаласи ханузгача бир 
тарафлама бўлиб қолаётир. Унинг вазифаси 2 та бўлиб, биринчиси 
далага илдиз ёхуд кўсак қуртининг пайдо бўлишидан хабар беради. 
Анашу хабарга биноан қарши кураш ишлари бошланади. Иккинчи 
вазифаси бу тутқич фақат эркак капалакларни ушлашга мўлжалланган. 
Тутқичга у қанча кўп тушса билингки урғочиси уруғлари оталанмайди.
Далага феремон тутқичлар март ойидан қўйилиши лозим бўлади. 
Бу вақтда илдиз қурти ва кўсак капалаклари уча бошлайди. 25 эса 
кўсак қуртининг феремони қўйила бошланади. Ҳар бир тутқичга бир 
донадан ортиқ капалак тушганда зудлик билан эрта ёки кечқурун 
гектарига бир граммдан, бештадан ортиқ тушганда 1,5 граммдан, 20 дан 
ортиқ тушганда эса 2 граммдан трихограммани 10х10 метр схемада 
шахмат усулида қўйиш ишлаб чиқилган меъёрларга тўғри келади.
Ғўзада кўсак қурти кўринганда. Яъни юз тупидан 6 тагача бўлса 
гектарига юз донадан (Самка-онаси) бракон, 8 тагача бўлса 150 та 
бракон қўйилади. Кўсак қурти миқдори юз тупда 9 тадан ортганда 
биологик усул кор қилмайди. Шуни алоҳида таъкидламоқ жоизки, зоти 
янгиланган трихогарамма уч бор далага ўз вақтида қўйилганда ҳеч 
қачон кўсак қурти миқдори юз туп ғўзада 6 тадан ортмайди.


126 
Кўсак қуртига қарши кимёвий моддалар сепиш зарурат бўлганда 
энг сўнгги технологияда яратилган ва энг мухими фойдали 
ҳашоратларга ҳеч қандай таъсир қилмайдиган «Аваунт» хўлланувчи 
порошоги ишлатилиши мақбулдир. Бу порошок гектарига 400-450 
граммдан қўлланилганда юқори самара беради. Шунингдек, «НУРЕЛ-
Д», «ДАНИТОЛ», «ТОЛСТАР», «ЦЕПИРФОС» каби кимёвий дорилар 
меъёрда кўрсатилганидек, ҳаво ҳарорати 28 даражадан ортмаган вақтда 
гектарига 300 литр тиниқ сув билан қўлланилганда зарар даф этилади. 
Маълумки, кўсак қурти мавсумда тўрт марта авлод беради. 
Аввалги йилларда биринчи ва тўртинчи авлодларга карши кураш 
ишлари куп хам тавсия килинмасди. 2015 йилда кусак куртининг 
тўртинчи авлоди сентябр ойида хам мавжудлиги сир эмас. Демакки, 
катта микдордаги куртлар кишлаб колган ва чилла илик келди. 
Кузатишлар шуни кўрсатяптики, ғумбакларнинг нобуд бўлиши микдори 
жуда оз. Бунинг учун унинг хар бир авлодига хушёрлик ва синчковлик 
билан караш талаб этилади. 
Биз бугунги чиқишимизда кўсак куртига эътиборни кўпрок 
каратаётганлигимизнинг боиси шуки мавсум давомида 35-40 фоиз 
хосилни йук кила олади. Сўнгги юз йил ичида биринчи бор шундай 
холатнинг намоён булиши хар бир рахбар мутахассис ва ер эгаси 
бўлмиш деҳқонни хушёрликка чорлаш лозим. Шу билан бирга 
ИСОнинг ижобий таъсирини хам унутмаслигимиз лозим. Ўтган йили 
бахорда ИСО билан ишлаш ўрнига уватлар турли хилдаги кимёвий 
воситалар билан тўйгазилди. Оқибатда уватларда қишлаб қолган 
фойдали хашоратларни ўз қўлимиз билан йўқотдик. 
Зараркунандалар хақида гап бораётган экан, кимёвий моддаларни 
дуч келган жойдан топиб келиш ёки олишдан ўзимизни тийишимиз 
шарт. Хар нарсанинг хар нарсаси бўлганидек, кимёвий моддалар хам 
бир-бирининг кучини йўқ қилади, холос. Ана шундан сўнг жуда тезлик 
билан зараркунандалар кўпайиб бораверади.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling