2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


УНДИРИЛГАН ДОНЛИ ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРДА


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

УНДИРИЛГАН ДОНЛИ ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРДА 
СУВДА ЭРИЙДИГАН АНТИОКСИДАНТЛАР МИҚДОРИНИ 
АНИҚЛАШ 
Хидиров М.Т*., Бобохонова Д.Б*., Худойберганова Г.К*.,
Мирхамидова Н.Ғ**., Мирхамидова П* 
* Низомий номли ТДПУ 
** Зангиота туман Маиший ва тадбиркорлик КХК 
Тирик организмларда моддалар алмшинуви натижасида
оксидланган маҳсулотлар – “эркин радикаллар” ва органик, анорганик 
табиатли моддаларнинг перекисли бирикмалари ҳосил бўлади. 
Организмда эркин радикалларнинг қуйидаги гуруҳлари маълум: 
пероксидлар; гидроксиллар; турли липидли пероксидлар ва бошқалар. 
Ҳужайрада оксидланишга қарши бир неча маҳсус механизмлар мавуд 
бўлиб, 
буларга 
супероксиддисмутаза, 
каталаза, 
пероксидаза, 
глутатионредуктазалар 
киради. 
Бу 
антиоксидант 
системалар 
организмларда эркин радикалларнинг миқдорини нейтраллаб туради, 
яъни кислороднинг актив формаларини: О
2
-
, Н
2
О
2
,НО
0
боғлаб туради. 
Бундай радикаллар сурункали стресс натижасида ва атроф муҳитдаги 
радиоактив, турли кимёвий моддаларнинг оргаизмда йиғилиши 
натижасида ҳам вужудга келади. 
Антиоксидантлар организмда йиғилган радикалларни чиқариб 
ташлаш 
қобилиятига 
эга. 
Ундирилган 
донли 
ўсимликларда 


234 
антиоксидант хусусиятига эга бўлган турли биологик фаол бирикмалар 
аниқланган. 
Сувда эрийдиган антиоксидантларнинг миқдорини аниқлаш 
методи темир – III – хлоридни антиоксидантларнинг оксидлашига 
асосланган. Бунда темир –III – хлорид то темир – II – хлоридагча 
қайтарилади, унинг миқдори о – фенантролин қўшилиши билан ҳосил 
бўлган рангнинг интенсивлиги билан аниқланди. 
Олинган натижалар шуни кўрсатадики, донли ўсимликларнинг, 
яъни буғдойнинг униш даврлари сувда эрийдиган антиоксидантлар 
миқдори турлича бўлиб, унинг энг юқори миқдори униш даврининг 
биринчи кунида бўлиб, 600 мкг/г ташкил этади, униш даврининг 
кейинги кунларида унинг миқдори камая борган. Униш дарининг 
учинчи кунида 340 мкг/г, бешинчи кунида 100 мкг/г, еттинчи кунид 80 
мкг/г ташкил этилди. 
Дуккакли ўсимликларнинг униш даврларида сувда эрийдиган 
антиоксидантларнинг миқдори турлича эканлиги аниқланди. Сояда 
антиоксидантларнинг энг юқори концентрацияси униш даврининг 
биринчи кунида 800 мг/г бўлиб, униш даврининг қолган кунларида 
унинг миқдори камая борганлигини кузтдик. Учинчи кунида 540 мкг/г, 
бешинчи кунида 400 мкг/г, еттинчи кунида 280 мкг/г, тўққизинчи 
кунида 120 мкг/г миқдорида сувда эрийдиган антиоксидантни 
сақлаганлигини аниқладик.
Ундирилган арпанинг учинчи кунида сувда эрийдиган 
антиоксидантларнинг энг юқори миқдори униш дврининг биринчи 
кунид аниқланиб, 800 мкг/г бўлиб, мош униш даврининг учинчи кунида 
антиоксидант миқдори юқори бўлиб, 620 мкг/г ни ташкил этди, биринчи 
кунида 440 мкг/г, бешинчи кунида 460 мкг/г сувда эрийдиган 
антиоксидант сақлаши аниқланди, олинган натижалар илмий 
адабиётдаги маълумотларни тасдиқлайди. 
Натижалар асосида шуни айтиш мумкинки, сувда эрийдиган 
антиоксидантларнинг миқдори донли ўсимликларга қараганда дуккакли 
ўсимликларнинг униш даврида юқори эканлиги аниқланиб, соя униш 
даврининг биринчи кунида 80 мкг/г, бундай юқори концентрация мош 
униш даврининг учинчи кунида 620 мкг/г ни ташкил этди. Бошоқли 
ўсимликларда эса юқори концентрацияси буғдой униш даврининг 
биринчи кунида аниқланиб, сувда эрийдиган антиоксидантларнинг 
миқдори 600 мкг/г ни ташкил этди. 
Тадқиқотлар натижасида дуккакли ўсимликларнинг униш даврида 
сувда эрийдиган антиоксидантлар миқдорининг ўзгариши донли ва 
дуккакли ўсимликларнинг униш давридаги жараёнларга ҳам боғлиқлиги 
аниқланди. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling