2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ОДАМ БОРКИ ОДАМЛАРНИНГ НАҚШИДИР
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
4
ОДАМ БОРКИ ОДАМЛАРНИНГ НАҚШИДИР... Ҳаётда шундай инсонлар борки, гарчан улар билан узоқ йиллар бирга ишлаб, уларнинг феъл-атворини, уларга Оллох томонидан берилган ноёб фазилатларини яхши билсангда, уларни йўқотганингдан кейин қўлингга қалам олганингда, буларни ифодалаш қанчалик мушкул эканлигини хис этасан киши. Чунки, бундай инсонлар ҳақида қанча ёзсанг хам, уларнинг ажойиб фазилатлари, фаолиятининг сержилов қирралари таърифга сиғмай ва тўла очилмай қолаётгандай туюлаверади. Андижон давлат педагогика институти (1992 йилдан АДУ) да 20 йилга яқин ректорлик қилган академик А.Қ.Косимов ана шундай инсонлардан эди. Акмал Косимов 1937 йилнинг 20 февралида Андижон вилояти Шахрихон туманида дунёга келган. 1955 йили 1-ўрта мактабни тугатгач, 1956 йилда Ўзбекистон миллий университетининг биология- тупроқшунослик факультетига ўқишга кириб, 1961 йилда имтиёзли диплом билан тамомлаган. Факультет илмий кенгашининг тавсиясига асосан Москвага, собик Иттифоқ ФА Биофизика институтига аспирантурага юборилган. Таниқли олим, собик Иттифоқ Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси А.М. Кузин лабораториясида замонавий биокимё, биофизика ва радиобиологик тадқиқот усулларини қунт ва изчиллик билан ўрганиб, бу илмий – тадқиқот усулларини Ўзбекистонда тадбиқ этиб ривожлантирди. Шу асосда 1965 йилда “Ўсимликларга гамма нурланишининг дистанцион таъсирида радиотоксинларнинг роли” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффакиятли ёклаган. Ўзбекистон фанида ва унинг ривожланишида мухим ўрин тутган радиобиология соҳасига биринчилар қатори ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган ёш олимлардан бири эди. Аспирантурани тугатгандан кейин 1964 йилдан бошлаб Тошкент давлат университетининг Биокимё-биофизика кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, 1971-1973 йилларда биокимё кафедраси мудири вазифаларида ишлаган. Акмалжон Косимовнинг ташкилотчилик қобилиятини ҳисобга олиб, университет ректорати факультет декани ўринбосарлиги лавозимига тайинлади. Декан ўринбосарлиги фаолиятида ўқув-тарбия ва жамоатчилик ишларини жонлантиришга, талантли талабалар ва ёш ўқитувчиларни илм-фанга ундаб, радиобиология фанининг Ўзбекистонда ривожланишига сезиларли хисса қўшди. Олийгох билан ҳамқадам равишда, ахил жамоанинг маънавий қўллаб-қувватлаши туфайли, ўзининг бетакрор қобилияти, илмга, баркамолликка интилиши сабабли Акмал Косимов тўхтовсиз ўсиб, камолга эришиб борди. Хали 40 ёшга хам етмаган доцент Акмал Қосимович ректорликка сайлангандан кейин ҳам илмий изланишларни тўхтатмади. 1977 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Биохимия 5 институти қошидаги ихтисослаштирилган илмий кенгашда “Мембраналарнинг транспорт функциясини радиация таъсирида жарохатланишининг биокимёвий асослари” мавзусида биология фанлари доктори илмий дажараси учун диссертацияни муваффакият билан ёклади. 1979 йилда профессор илмий унвонига сазовор бўлди. Унинг раҳбарлиги ва иштирокида қатор илмий муаммолар хал қилина бошланди: 1. Ўзбекистонда радиациянинг ўсимликлар организмидаги физиологик – биокимёвий жараёнларга таъсири. 2. Ташқи муҳит ноқулай физик–химик омиллари (паст температура, шўртупроқ) нинг биофизикавий, биокимёвий ва физиологик жараёнларга таъсири ва улар таъсирини мўътадиллаштириш. 3. Турли хилдаги биологик манбалардан биологик фаол препаратлар олиш биотехнологияси. 4. Металларнинг ультрадисперс кукунларини қишлоқ хўжалик экинларига таъсирининг физиологик – биокимёвий механизмлари ва улардан фаол препаратлар олишда фойдаланиш. Акмал Қосимов раҳбарлигида «Биологик фаол моддалар» лабораторияси ташкил этилди ва муваффақиятли ишлади. 1984 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 2000 йилда академик ва 1997 йилда “Фан, таълим, санъат ва саноат” халқаро Академиясининг академиклигига сайланган. Акмал Қосимович Косимовнинг эришган ютуклардан каноатланиш хиссиётидан йироқ бўлган табиати унинг педагогик фаолиятида ўзининг яна хам яққолроқ ифодасини топди. У Андижон давлат педагогика институти (АДУ) ректори сифатида ўқув жараёнларини талаблар даражасида ташкил этиш, уни такомиллаштиришда фаол иштирок этишни ўзининг муқаддас бурчи деб билди. У раҳбарлик қилган даврда олий ўқув юртининг моддий-техника базаси кескин даражада мустаҳкамланди, педагоглар илмий салохиятини оширишга эътибор кучайтирилди, дарслик ва ўқув-қўлланмалар яратиш ишлари қатъий назорат остига олинди. “Биокимё”, “Биокимёдан амалий машғулотлар” каби дарсликлар яратди, ўсимлик физиологияси, хусусан минтақамиз қишлок хўжалиги учун долзарб муаммо бўлган янги пахта навларини яратиш борасида йирик тадқиқотлар ўтказиш учун ускуна- фитотрон олиб келиб, уни ишга туширди. А.Қ. Қосимов фаолиятининг яна бир ажойиб қирраси - бу унинг бунёдкорлиги, ташкилотчилигидир. У АДПИ га ректор бўлиб келганида институтнинг янги биноси қурилиш арафасида янги ректор ўзининг зўр ташкилотчилиги, ёшлик ғайрати ва ташаббускорлигини намоён этиб, институтнинг 5 қаватли ўқув биноси, 2 та талабалар уйи, спорт мажмуасини тез суратларда битиришга эришди. 6 У табиатни жуда севар эди, кўчатлар ўтказиш, гуллар ўстириш, мевали кўчатлардан боғлар яратиш унииг жону дили эди. Бунинг исботи сифатида университет худудида ўсаётган дарахт, бута ва гулли ўсимлилклардан барпо этилган боғларни кўрсатиш мумкин. А.Қ.Қосимовнинг хавас қиладиган фазилатларидан яна бири оилапарварлиги эди. У турмуш ўртоғига вафоли ёр, фарзандлари учун мехрибон ота эди. Турмуш ўртоғи Дилоромхон ая билан 4 фарзандни, 3 қиз ва 1 ўғилни эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб улғайтирди. Катта қизи ота касбини улуғлаб Тошкент миллий университети Биология факультетини тамомлаган бўлса, Сайёрахон олий маълумотли шифокор, ўғли Зафаржон тарихчи-юрист, кенжа қизи Дилнозахон - дипломат. Улар мустакил Ўзбекистонимизнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, самарали меҳнат қилмокдалар. Шунингдек устоз олим ўз билимини берган шогирд- лари Ўзбекистонда биология фанлари, хусусан, биокимё, биофизика, радиобиология, хозирда янги йўналишлардан бири бўлмиш биотехноло- гиянинг бир қисми “Қишлок хўжалиги экинларига биостимуляторлар таъсирида хосилдорликни ошириш” каби йўналишларда фаолият юритиб, ўз устозларининг ишончини оқлаб келмокдалар. Улар каторига шогирдлари: Ўзбекистон миллий университетида профессор К.Сафаров, доц. А.Мухаммедов, доц. М. Файзиева, Андижон давлат университетида - фахрий профессор Қ.Қўчқаров, проф. К.С.Давронов, доц. А.Шералиев, доц. Д.С.Тўйчиева, Ғ.Н.Жўрақулов, Ф.М.Тўхтабоева, Э.Юлчиевлар ҳозирда ўз фаолиятларини юритиб келмокдалар. Бу рўйхатга хозирда Республика олий ўкув юртларида фаолият юритиб келаётган яна бир катор шогирдлари рўйхатини хам кўшишимиз мумкин. “Ватанни севмок иймондандир” дейилади хадисларда. Ўз Ватанини самимий севиш, унга сидқидилдан хизмат қилиш ва хатто фидойиси бўлиш А.Қосимовнинг домий фазилатларидан бўлган. А.Қ.Қосимов Республикамиз Олий мажлисидаги фаолиятида хам, мамлакатимиз фан, таълим ва тарбия ишларини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, экологияни яхшилаш масалаларига хукуматимиз эътиборини қаратиш, шу соҳаларда қонунлар чикариш ишларида фаол иштирок этди. Ха, А.Қ.Қосимов қисқа умр кўрди, аммо жуда сермазмун, асрлар оша жамият, ёш авлод, фарзандлари, дўстлари, шогирдлари учун ўзидан боқийликка дахлдор, маънавий, илмий мерос қолдирди. Унинг иккинчи умри фарзандлари, яқин дўстлари, шогирдлари, ёзиб қолдирган илмий асарлари, университетда меҳр билан экиб кетган боғлари билан яшамокда. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling