2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
 
 
 
 
 


21 
НАЗАРИЙ БИОЛОГИЯ ҲАҚИДА 
Б.Холиқназаров 
Термиз давлат университети 
 
Назарий физика каби назарий биология фани ҳозирча йўқ ёки фан 
сифатида шаклланмаган. Назарий биологиянинг асоси дастлаб 
Ч.Дарвиннинг эволюцион таълимотида, Г.Менделнинг гаметалар 
софлиги қонунида ўз ифодасини топган. Назарий биология XIX-асрдан 
буён умумий биология номи билан аталиб, бу соҳада бир қанча 
фундаментал асарлар яратилган. Бу асарлар биологиянинг назарий 
асосларини маълум даражада умумлаштирган ҳолда ифодалаб 
келмоқда. 
Назарий 
биологиянинг 
ҳозиргача 
йўқлиги 
ёки 
шаклланмаганлигининг асосий сабаби, назарий физикада XVIII-асрдан 
буён мавжуд бўлган ва ҳозиргача такомиллаштирилиб борилаётган 
принциплар каби назарий биологиянинг табиий-тарихий биологик 
принципларини йўқлиги ёки илмий-назарий жиҳатдан асосланиб, ишлаб 
чиқилмаганлигидадир. 
Н.В.Тимофеев-Ресовский 
(1984) 
физика, 
математика, биология фанлари ютуқларига асосланиб иккита шундай 
принципни асослаб берди. 
1.Табиий танланиш принципи. Табиий танланиш дейилганда, 
эволюция жараёнида организм учун фойдали индивидуал белгиларни 
сақланиб, кўпайиб бориши, зарарли белгиларни йўқолиши тушинилади. 
Агар табиий танланиш содир бўлмаса, тирик организмлар яшай 
олмасди. Шунинг учун табиий танланиш эскирди, уни бошқа бирор 
тушунча билан ёки назария билан алмаштириш керак, деган фикр 
мулоҳазаларга ҳозирча қўшилиб бўлмайди.
2. Конвариант репликация ёки тирик организмларнинг ирсий 
ахборотини наслдан-наслга ўтиши принципи. М.Дельбрюк, П.Драк 
мулоҳазалари, Н.К.Кольцовнинг хромосомалар ва генларнинг физико- 
кимёвий моделига кўра, кўпайиш натижасида молекулалардан 
ҳужайрагача репликация жараёни содир бўлиб, ирсий ва бошқа 
ахборотлар тўпланади, сақланади ва наслдан-наслга ўтказилади. 
Кристалл молекулалари репликация туфайли ўсади, тирик организмлар 
кўпайишини эса редупликация деб атаса тўғри бўлади. Бу ҳодисалар 
органик олам оддийдан мураккабга борган сари мураккаблашиб 
боради.Буни ахборот тўплаш даражасидан билиш мумкин. Бунга 
умуртқали ҳайвонларнинг мураккабланиш эволюцияси натижасида 
генетик ахборотнинг изчиллик билан орта бориши мисол бўлади. 
Жумладан, сут эмизувчилар ДНК си миқдорига нисбатан дастлабки 
хордалилар геномида ДНК 6 %, бош скелетсизларда 17 %, тўгарак 
оғизлиларда 38 %, бақалар ва тошбақаларнинг баъзи турларида 80 % ни 


22 
ташкил 
этади. 
Тузилишининг 
такомиллашганлиги 
ота-она 
организмларидан олинган шартсиз рефлекс, шунингдек, шахсий 
ривожланиш жараёнида пайдо бўлган шартли рефлекс туфайли ҳосил 
бўлган хатти-ҳаракатларда намаён бўлади. Бу барча ҳайвонларда, 
шунингдек юксак сут эмизувчиларда, айниқса, йиртқичларда жуда 
яхши ривожланган.
Н.В.Тимофеев-Ресовский (1984) кўплаб илмий далилларга 
асосланиб назарий биологиянинг учинчи табиий-тарихий биологик 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling