2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ФИТОЧОЙ ТАЪСИРИДА, ЖИГАР МИТОХОНДРИЯСИДА
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фиточойнинг таъсирида, жигар жароҳатида митохондрияда сукцинатнинг мўътадиллашуви(М±m; n = 10).
241
ФИТОЧОЙ ТАЪСИРИДА, ЖИГАР МИТОХОНДРИЯСИДА СУКЦИНАТНИНГ МЎЪТАДИЛЛАШУВИ *Тожибоев Қ.Т., **Икрамова М.М. *Содиқова М.Р, **Давлатов Х. *Андижон давлат университети, **Андижон кишлоқ хужалик институти Гелиотринли гепатитда жигар митохондриясининг нафас олиш занжирида жойлашган сукцинатоксидаза, НАД.Ноксидаза ва цитохром соксидаза, сукцинатдегидрогеназа ва НАД.Ндегидрогеназаларнинг фаолликлари пасаяди. Гелиотрин таъсирида жигар митохондриясида АТФаза, сукцинатдегидрогеназа ва цитохромсоксидазанинг фаоллик- ларини пасайишини кузатилган. Ташқи мембранада фосфолипид ва ёғ кислоталарини фаоллаштирадиган ацил-КоА-синтетаза, ҳамда моноаминооксидаза энзимлари жойлашган. Митохондриядаги нафас олиш ва оксидланишли фосфорланиш тизими ҳужайра адениннуклеотидларининг энергетик ҳолатини аниқловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади . Биз ўз тажрибамизда гепатитли каламушларга фиточой берилганда жигар митохондриясида сукцинатнинг оксидланишида қандай ўзгаришлар бўлишини аниқлашдан иборат бўлди. Жадвалда келтирилган рақамларга кўра тажрибанинг 15 кунида гепатитли каламушларнинг жигари митохондриясида сукцинатни V 2 ва V 4 ҳолатлардаги оксидланиши нормага нисбатан бирозгина кўтарилган, аммо V 3 эса 12,7% га пасайган, натижада Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициенти 18,1 ва 12,4% ларга камайди.фиточой олган каламушларда эса V 2 ва V 4 ҳолатдаги оксидланиш назоратдаги кўрсатгичга нисбатан бирозгина пасайиб, V 3 ошиши оксидланишли фосфорланиш кўрсатгичини назоратдаги кўрсатгичга яқинлашишга олиб келди. Фиточойнинг таъсирида, жигар жароҳатида митохондрияда сукцинатнинг мўътадиллашуви(М±m; n = 10). Тажриба муддати, кунлар Кўрсатк ичлар Нафас олиш тезлиги, нанограмм атом кислород/дақиқа мг оқсил Интакт ҳайвонлар Гепатит Назоратга нисбатан% Дунёси фиточойи Назоратга нисбатан % 15 V 2 31,0±2,0 32,4±2,9*** 104,5 31,1±3,0*** 100,3 V 3 108,4±4,5 94,7±4,6** 87,3 99,4±3,2*** 91,7 V 4 30,5±2, 1 32,6±3,2*** 106,9 31,1±3,3** 101,9 V ДНФ 221,7±6,9 164,0±5,6** 74,0 192,2±6,8** 86,7 ДК ч 3,54±0,12 2,90±0,13** 81,9 3,19±0,04** 90,1 АДФ/0 1,86±0,07 1,63±0,07** 87,6 1,70±0,03** 91,4 V 2 30,5±3,2 31,0±4,0** 101,6 29,3±3,8*** 96,0 242 30 V 3 110,6±5,7 84,3±4,2*** 76,2 105,6±4,4** 95,7 V 4 31,2±3,5 32,9±4,5* 105,4 30,5±4,0** 97,7 V ДНФ 228,9±8,8 144,9±6,8**** 63,3 213,8±7,9*** 93,4 ДК ч 3,54±0,11 2,55±0,09*** 72,0 3,46±0 06*** 97,7 АДФ/0 1,90±0,08 1,56±0,07** 82,0 1,78±0 08** 93,7 60 V 2 29,8±2,5 29,7±2,2** 99,6 30,0±2,59*** 100,7 V 3 107,6±4,8 73,6±4,7*** 68,4 104,7±4,8*** 97,3 V 4 30,2±2,6 28,7±2,4** 95,0 29,8±2,3*** 98,7 V ДНФ 225,2±5,5 144,4±4,8**** 64,1 220,0±5,8*** 97,7 ДК ч 3,56±0,13 2,57±0,14**** 72,2 3,51±0 11*** 98,6 АДФ/0 1,85±0,07 1,50±0,06**** 81,1 1,80±0,05*** 97,3 Гепатитли ҳайвонларнинг организмига киритилаётган “Дунёси фиточойи”нинг муддати ошган сайин жигар митохондриясида сукцинатни ҳар хил метаболик ҳолатларда оксидланишини интакт ҳайвонлардаги кўрсатгичларга яқинлашиши ҳам тезлашди. Тажрибанинг 1 ойида гепатитли ҳайвонларнинг жигари митохондриясида сукцинатни V 2 ва V 4 ҳолатларда оксидланиши нормага нисбатан ўзгармайди, аммо V 3 , Чанс бўйича нафас олиш кўрсатгичи ва АДФ/О коэффициенти 23,8; 28,0 ва 18,0% ларга камайган бўлса, фиточой олган ҳайвонларда эса интакт ҳайвонлардаги кўрсатгичларга яқинлашгани қайд қилинди. Гепатитли ҳайвонларнинг организмига фиточойнинг киритилаётган муддати 2 ойга етганда сукцинатни оксидланиши ва оксидланишли фосфорланиши нормага етди. Тажрибанинг 15, 30 ва 60 кунларида гепатитли каламушларнинг жигари митохондриясида динитрофенол таъсирида сукцинатни оксидланиши тегишлича 26,0; 36,7 ва 35,9% га камайган бўлса, фиточой олганларда эса 13,3; 6,6 ва 2,3% га камайиб, интакт ҳайвонларнинг жигар митохондриясидаги кўрсатгичларга тенглашди. Демак, фиточой билан гепатитли ҳайвонларни узоқ вақт давомида даволанганда жигар митохондриясининг нафас олиши ва оксидланишли фосфорланиши қайта тикланиб, интакт ҳайвонларнинг жигари митохондрияларидаги кўрсатгичларга тенглашади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling