2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


БИОКИМЁ ФАНИДАН “ОҚСИЛЛАР” МАВЗУСИДАГИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

БИОКИМЁ ФАНИДАН “ОҚСИЛЛАР” МАВЗУСИДАГИ 
ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТИШДА ЯНГИ 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Қўзиев Ш.Н., Мухаммаджонова Г.М., Долимова С.Н., Қосимова Ф.Х. 
Ўзбекистон Миллий Университети 
Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимини амалга ошириши лозим 
бўлган долзарб масалаларидан бири талабаларни мустақил, ижодий 
фикрлашга ўргатиш ва амалий иш кўникмаларини ривожлантириш 
ҳисобланади. Бу мақсадни амалга ошириш учун “Оқсиллар” мавзуси 
бўйича лаборатория амалий машғулоти бўйича модул дастури ишлаб 
чиқилди. Модул дастури дарснинг технологик харитаси асосида ташкил 
этилди. Ҳар бир дарс мавзуси мантиқий тугалланган, мустақил ўқув 
элементларини ўз ичига олган блокларга ажратилди. Ўқув элементлари 
ва талабалар томонидан бажариладиган топшириқлар (ўтказиладиган 
реакциялар) ва уларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилди. 
“Оқсиллар” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган модул дастури 5-6 
тагача ўқув элементларига эга бўлиб, ферментларга оид физик-кимёвий 
хусусиятларни қамраб олган. Талабалар ҳар бир ўқув элементини 
бажариш учун зарур бўлган топшириқларни пухта ўрганиб, уларни 
бажариш учун берилган тавсияларни, баҳолаш ва вақт меъёрини 
ўрганиб чиқадилар ва уларни бажарилганлигини кундалик лабаратория 
иш дафтарига қайд этиб борадилар. Талабалар оқсилларни биологик 
катализаторлик 
ролини, 
номенклатурасини, 
pH 
оптимумини, 
спецификлигини, таъсир механизмларини, муҳит реакциясининг 
аҳамиятини ва бошқаларни қунт билан ўрганадилар. 
Ўқитувчи лабаратория хонасида талабалар томонидан мустақил 
бажарилаётган машғулотларни кузатиб, фаолларни алоҳида эътиборга 
олади. Ҳар бир талаба ўқув дарси лаборатория давомида ўзига берилган 
модул дастури асосида мустақил иш бажаради. Ўқув элементи тугаши 


306 
билан талабалар ўртасида ўзаро фикр алмашинуви ёки савол-жавоб 
ўтқазилади. Талабалар билимини назорат қилишда мавзу бўйича 
тузилган тест топшириқлари ҳам яхши натижа беради. 
“Оқсиллар” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган модул дастури бир 
неча йиллар давомида Биология факультети 2-курс (ўзб) гуруҳи 
талабаларида синовдан ўтказилди ва ижобий натижалар кузатилди. 
Умуман Биокимё лаборатория машғулотларида модул дастуридан 
фойдаланиш 
ўқитиш 
жараёнини 
самарадорлигини 
оширишга, 
талабаларнинг мустақил фаолиятини ўстиришга ва фикрлаш 
қобилиятларини ривожлантиришга, ўқитишни дидактик мақсадларига 
мос келади. 
“Асалари уяси” усулини қўллаш талабаларни фаол дарсга 
қатнашиши ва хамкорликда ишлашини кўзда тутади. Ўқитувчи эса 
бутун гуруҳ билан ишлайди. Яна иш ўйинлари талаба нутқи, фикрлаш 
қобилиятин ривожлантиради, мулоҳаза юритишни шакллантиради. 
Иш ўйини лаборатория машғулотда ўтказилади. Иш ўйинига 
максимал 30 балл ажратилади (100 баллдан). 
Иш ўйинини ўтказиш учун керак: 
1. Савол ёки вазиятли масала билетлари 
2. Тоза қоғоз варағи 
3. Турли рангли ручкалар 
Иш ўйинини қўллаш усули: 

гуруҳ талабалари 4 гуруҳчага бўлинади 

хар бир гуруҳча бошқа-бошқа столларга ўтиради 

хар бир гуруҳчадан бита талаба билет олади 

хар бир гурухча учун савол ёки вазиятли масала бир хил 

гурухча талабалари оқ қоғоз хамда хар хил рангли ручка олади 

қоғознинг ўнг юқори бурчагига гуруҳча талабалари исми, 
фамиялияси, гуруҳ рақами, дарс мавзуси, савол ёки масала ёзилади. 

хар бир гурухча савол ёки масалани мухокама қилиб, сўнг 
жавобни ёзадилар 

жавобга 20 мин ажратилади 

жавоб ёзилган варақлар ўқитувчига топширилади. Ўқитувчи 
жавоблар топширилишини кетма-кетлигини белгилайди. Баллар 
жамланганда инобатга олинади. 

Гурух талабалари хамма гурухчалар ёзган жавобларни 
мухокама қилиб, эг тўғри ва тўлиқ жавобни танланади. 

Энг тўғри ва тўлиқ жавоб ёзган ва биринчи бўлиб топширган 
гурухча максимал – 30 балл олади, кейинги гурухча – 20 балл ва охирги 
топширганлар – 15 балл оладилар. 


307 
Иш ўйинларига қўйилган баллар дарснинг умумий балига 
қўшилади. 
Биология дарсларида замонавий педагогик технологиялардан 
фойдаланиш юқори самара беради, ўқувчиларнинг фан асосларини 
ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш 
имконини беради
Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи 
ҳолатлар қуйидагилар: 
Юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, дарсларни савол-
жавоб тарзида ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва 
мультимедиа 
қўлланмаларидан 
фойдаланиш, 
тингловчиларни 
ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларини улар олдига қўйиш, 
талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка 
ундаш, экрин мулоқот юритишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий 
изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини 
таъминлайди. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling