2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Фойдали қазилмалар номи 
Харитадаги шартли 
белгиси 
Ўзбекистон ҳудудида 
тарқалиши(вилоят) 
Тошкўмир 
Нефт 
Табиий газ 
Олтин
Кумуш 
Мис 
Ош тузи 
Калий тузи 
Гранит
Мармар
V-синф. Табиий география бошланғич курси.  
Океан сувининг хусусиятлари мавзуси учун мустақил иш 
топшириқлари.  
1-Топшириқ. Дарслик матни ва атлас хариталаридан фойдаланб
океанлар, уларнинг майдони ва энг чуқур ботиқларини жадвалини тузинг.
№ 
Океанлар 
номи 
Майдони
(млн. км.кв 
ҳисобида)
Энг чуқур ботиғи(номи ва 
чуқурлиги, м. ҳисобида) 
2-Топшириқ. Атлас ва хариталардан фойдаланиб, қуйидаги жадвалга 
илиқ ва совуқ оқимларга мисоллар ѐзинг.
№ 
Илиқ оқимлар 
Совуқ оқимлар 





Гольфстрим 
Ғарбий шамоллар 
Мустақил ишлаш жараѐнида билимларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш, 
ахборотларни билимга айлантириш, билимларни эса барқарор кўникма ва 


190 
малакаларга айлантириш каби ўқитишнинг асосий вазифаси амалга оширилади. 
Педагогикага оид тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг мустақил 
ишлари ўқув фаолиятида уларнинг доимий эхтиѐжига айлантирилиши лозим.
География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар мунтазам олиб 
борилсагина яхши натижа бериши мумкин. Шунга мувофиқ, табиий география 
бошланғич курсида ташкил этилган мустақил ишлар тизими Материклар ва 
океанлар табиий географияси курси билимларини ўрганишда ҳам давом 
эттирилиши мақсадга мувофиқ.
Материклар ва океанлар табиий географияси курси мактаб географияси 
тизимидаги дастлабки регионал курсдир. Курснинг асосий вазифаси 
ўқувчиларга бутун материк ва материк доирасидаги табиий географик ўлкалар 
ва океанларнинг табиий географик хусусиятлари ҳақида тасаввур ва хусусий 
тушунчалар тизимини, шунингдек, материкларнинг аҳолиси ва сиѐсий харитаси 
ҳақида айрим маълумотлар беришдан иборат. Курсни ўрганиш орқали 
ўқувчилар ҳар бир материк ва океан табиатига хос бўлган хусусиятларни
бошқа материк ва океан табиатидан фарқ қилиши, унинг табиий шароити 
қандай сабабларга кўра таркиб топганлиги кабиларни билиб оладилар. Бу курс 
билимларини ўрганиш жараѐнида табиий география бошланғич курсида 
олинган билимларга таянилади, илгари олинган умумий тушунчалар 
аниқлаштирилади ва мустаҳкамланади.
Материклар ва океанлар табиий географияси курсидаги мустақил ишлар 
кўпроқ турли мавзудаги хариталар билан ишлашни тақозо этади. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, курсда мустақил ишлар учун алоҳида дарслар ажратилиши 
шарт эмас. Мустақил ишлар ҳар бир дарснинг таркибий қисмига 
айлантирилиши лозим.
Барча материкларнинг бир хил режа асосида ўрганилиши мустақил 
ишларни ташкил этишга қулайлик туғдиради. Материкнинг географик ўрнини 
ўрганишда чекка нуқталарининг координаталарини, материкнинг бўйи ва 
кенглигини ўлчаш ишлари имкон қадар мустақил бажарилиш лозим. Масалан, 
Африканинг географик ўрни ҳикоя, суҳбат ва бошқа усуллар орқали ўрганилса, 
Жанубий Американинг географик ўрни ўқувчилар эгаллаган кўникма ва 
малакалар асосида мустақил ўрганилиши мумкин. Шунингдек, ўқувчилар 
иқлим хариталарини таҳлил қилиш натижасида ҳар қайси материкка ѐғадиган 
ѐғинларнинг нотекис тақсимланиши, изотермаларнинг тарқалиши ҳақида 
мустақил билим олишлари ва уларнинг сабаларини белгилашлари мумкин.
Қуйида Материклар ва океанлар табиий географияси курсидаги айрим 
мавзуларни ўрганишда бажарилиши мумкин бўлган мустақил иш 
топшириқларига тўхталиб ўтамиз:


191 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling