2 Ўзбекистон республикаси
Муаммоли таълимнинг назарий асослари
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.К.Ковалевская
Муаммоли таълимнинг назарий асослари
Муаммоли таълим тушунчаси унинг таълим услублари ўқувчиларнинг географик саводхонлигига, педагогика фани ва амалиѐти эришган ютуқларни дарс жараѐнига татбиқ этиб, шунингдек ўқитиш услублари ва усулларини болаларнинг билим фаолиятини фаоллиштириш билангина эришиш мумкин. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришни бир қанча услуб ва усуллари бўлиб, булардан энг самарадорлиги таълимга муаммоли ѐндашишдир. Чунки таълимда муаммоли ѐндашиш дарс жараѐнида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, давр талабига хос мазмун касб этмоқда. Муаммоли таълим масалалари бўйича ҳам ўзгача тортишувлар давом этиб келмоқда. Муаллифлардан бир нечтаси уни кенг тушунча сифатида қараб, буни ўқитишнинг янги тури деб белгилайдилар. (М.Скаткин, И.Я.Лернер, М.И.Махмутов). Бошқаси эса ўқитишни янги усули сифатида қарайди. (В. Окон), учинчи бир гуруҳ эса тамойиллар тоифасига (Кудрятцев) киритади. Бу ишни муаммоли таълим таълимий усул сифатида тушунилади, яъни инсон фаолияти мустақил мушоҳадасининг психологик қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда тушунилади. Мактабда ўқувчиларнинг ижодий билим қобилиятларини ривожлантириш, мустақил билим олиш йўлларини ўрганиш, эгалланган билим ва кўникмаларни янги шароитда татбиқ эта олиш деб юритила бошланди. «Проблемали» (муаммоли) атамаси география таълим назарияси ва амалиѐтида таълим услуби, таълим тамойили ва таълимга ѐндашиш тарзида қўлланила бошлади. М.К.Ковалевская муаммоли таълимни тамойиллар тоифасига киритишни маъқул деб ҳисоблаган. У «муаммоли таълим» – бу аввало география фанида юзага келган ғояларни, уларни синаш усуллари, хронология, илмий кашфиѐтлар, йирик олимлар ва ҳоказолар билан, яъни янги билимларни танлаш механизми билан ўқувчиларни уюштиришдан иборатдир деб ҳисоблаган. Муаммоли таълимда турли хил нуқтаи-назардан қарашлар мавжуд бўлишига қарамасдан ҳамма учун умумий асос сифатида қаралади. 230 Муаммоли таълимнинг асосий муаммоларидан бири таълимийдир. Психологиядаги каби унда муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш ва ечиш асосий ҳисобланади. Психологларнинг кўрсатишича, ақлий мушоҳада муаммоли вазиятларни ҳосил қилади ва уларни ечишга қаратилган бўлади. Муаммоли вазиятлар деганда инсон фаолияти жараѐнида номаълум нарсаларга дуч келиши тушунилади. Муаммоли ҳолатлар таълимда психологиядаги сингари бўлади. И.Я.Лернер фикрича «Муаммоли ҳолатларни шундай аниқ тасаввур қиладики, ѐки субъектнинг қийин шароитда камроқ воқеа ва ҳодисаларни англашини давом эттириш билан ҳаракатнинг янги усулларини, янги билимларни қидириб топиш талаб қилинади». «Муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш жараѐнида шундай элемент белгилайдики, у қандайдир қийинчилик келтириб чиқарган бўлса, бундай элементлар муаммо ҳисобланади», (М.И.Махмутов). «Муаммо бу қийинчилик, мушкуллик бўлиб, тадқиқотчидан фаол тадқиқотчилик талаб қилувчи ҳамда муаммони ечишга олиб борувчи йўлдир» (В.Окон). Муаммоли таълим тўғрисидаги тасаввурлар ҳар хил бўлишига қарамасдан улар у ѐки бу сохани мукаммалроқ ѐритишни тасаввур қилганлар. Ўқув жараѐнида муаммо муаммоли савол ва муаммоли топшириқ тарзида бўлиши мумкин. Муаммоли савол ва топшириқлар битта умумий хусусиятга эга: уларни бажариш жараѐнида, унинг мазмунида муаммоли вазиятнинг потенсиал имкониятлари ѐтади. Муаммоли таълимда бир-бирига тўғри келадиган асосий тушунчаларни қуйидаги чизмадаги каби тасаввур қилиш мумкин. Муаммоли таълим таълимда қуйидаги усуллар ѐрдамида ҳал этилади: - хусусий; - қидирув ѐки эвристик; - муаммоли баѐн ва текшириш. И.Я.Лернер ўқувчиларни муаммоларни мустақил ечишга яқинлаштиришга қаратилган мақсад деб билади. Улар учун дастлаб қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling