2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
Гуруҳ ишига 10 дақиқатақдимотга 1 дақиқадан вақт кетса, 7-8 гуруҳ учун
10 дақиқа кетади. Муҳокама учун 5-6 дақиқа кетади. Демак, интерфаол жараѐн учун 25-26дақиқа вақт кетади. Дарс бошланишига 10дақиқа кетган, деб фараз қилинса, дарсни якунлашга: ўқувчиларни баҳолашга, уйга вазифани тушунтиришга 9-10дақиқа вақт қолади. Хулоса, яна бир интерфаол машқ учун вақт йўқ! 84 3. Аксарият ўқитувчилар тарқатма материалларни тайѐрлашда нималарга эътибор бериш кераклигини сўрашади. Марҳамат, тажрибамиз билан ўртоқлашамиз. - агар, тарқатма материал ўқиш учун бўлса, расмларга алоҳида эътибор қаратинг. - агар, ушбу тарқатма материалингиз бўйича кейинроқ тестлар беришни режалаштирган бўлсангиз, у ҳолда тестнинг жавобини матнда алоҳида ранг ѐки тагига чизиш орқали ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилинг. - агар, расм рангли, бироқ ҳажми кичкина бўлса, каттароқ рангли қоғозга ѐпиштириб қўйишингиз мумкин, - агар, бошланғич синфларда табиатшунослик фанидан дарс берсангиз, у ҳолда барча фанларда ишлатиш мумкин бўлган (расм чиздириш, гап туздириш, ҳикоя ѐздириш, рангларни ажратиш, ҳисоблатиш) мавзуларни танланг, яъни табиат, фасллар, касб-ҳунар, одоб –аҳлоқ, ватанпарварлик ва ҳ.к. • агар, ўқувчилар бирор белги қўйишлари зарур бўлса, у ҳолда карточкаларингизга эмас, балки дафтар ѐки алоҳида қоғозга белгилашларини тавсия қилинг. • рангли қоғозлардан фойдаланганда кўргазма учун очиқ рангдагилардан фойдаланинг. • тўқ рангли қоғозлардан фақат дизайн учун фойдаланинг, яъни тўқ рангли қоғоз устидан оқ қоғоз ѐпиштириб, оқ қоғозга ѐзинг. Чунки тўқ рангли қоғозлардаги ѐзув узоқдан кўринмайди. 4. Интерфаол жараѐнни кузатганда яна бир қийинчилик кузатилади, бу - гуруҳлар иши якунланганда ўқувчилар диққатини жамлаш муаммоси. Бунинг учун турли йўллар мавжуд, масалан: Биринчи вариант - мени эшитаѐтганлар битта қарсак чалинг, (аксарият ҳолларда ўқувчилар қарсак чалишади, бироқ битта эмас, яъни бир неча марта, шунинг учун, то ҳамма бирга битта қарсак чалмагунларича кутинг). Иккинчи вариант– ўтирган жойларида партадошлари билан бирбирларига қаратинг ва шартни тушунтиринг: Қарсак, деганда, ҳамма ўзи икки марта қарсак чалади. Чап қўл, деганда, шеригингиз билан чап қўлларингизни уриштириб, икки марта қарсак чаласиз. Ўнг қўл, деганда, шеригингиз билан ўнг қўлларингизни уриштириб, икки марта қарсак чаласиз. Шундай қилиб, ҳаммани бир неча марота 1 дақиқа ичида қарсаклар чалинади. 85 Учинчи вариант – болалар, синф хонамизда ниманидир товуши секин эшитиляпти, келинг, эшитиб кўрамиз деб, ҳаммани жим эшитишга чорлаш мумкин. Интерфаол жараѐнни олиб бориш педагогдан жуда катта маҳорат талаб этади. Биз биламизки, маҳорат тажрибалар орқали сайқалланади. Демак, хато қилишдан чўчимасдан янгиликни забт этгани интилиш керак. Қанчалик кўп ҳаракат қилсак, шунчалик тез натижага эришамиз. Бу эса биз олиб бораѐтган таълим-тарбия самарадорлигида ўз аксини албатта топади. Шунинг учун ўзаро дарс кузатишга кўпроқ киринг. Бу билан ҳамкасбингизга маслаҳат билан ѐрдам берсангиз, ўзингиз сабоқ оласиз. Ахир айтишадику, бошқаларнинг камчилигини кўрган ақлли одам, ўз камчиликларидан халос бўлади, деб. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling