2 Ўзбекистон республикаси
Кичик гуруҳларга бериладиган мустақил иш топшириқ ва саволлари
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- II-гуруҳ учун бериладиган саволлар
- Фарғона иқтисодий райони 18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59
- Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг.
- III-гуруҳ учун бериладиган саволлар 1.Қуйидаги жадвал билан танишинг № Иқтисодий район
- Фарғона иқтисодий райони 18,5 100,0 7864,5 100,0
- 2. Юқоридаги маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг.
- 3.Мустақил ишларни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Кичик гуруҳларга бериладиган мустақил иш топшириқ ва саволлари
I-гуруҳ учун бериладиган саволлар 1. Қуйидаги жадвал билан танишинг. № Ҳудуд Майдо ни минг км кв Майдони фоизда Аҳолиси минг киши (2014й) Аҳолиси фоизда Ўртача зичлик Урбанизация даражаси Минг киши Фоиз 1 Ўзбекистон Республикаси 448,97 100,0 29555,4 100,0 65,8 5143 151,2 2 Фарғона иқтисодий райони 18,5 7864,5 425,1 640 4 2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг. • Фарғона иқтисодий райони Республика майдонининг неча фоизини ташкил этади? • Республика аҳолисининг неча фоизи Фарғона иқтисодий районида яшайди? • Фарғона иқтисодий районида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни ташкил этади? II-гуруҳ учун бериладиган саволлар 1. Қуйидаги жадвал билан танишинг 98 № Майдони минг км кв Майдон и фоизда Аҳолиси, минг киши (2014й) Аҳолиси фоизда Ўртача зичлик Урбанизация даражаси 1 Фарғона иқтисодий райони 18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59 2 Фарғона вилояти 6,76 3075,2 455 2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг. - Фарғона вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини ташкил этади? - Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Фарғона вилоятида яшайди? - Фарғона вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни ташкил этади? III-гуруҳ учун бериладиган саволлар 1.Қуйидаги жадвал билан танишинг № Иқтисодий район Майдони минг км кв Майдон и фоизда Аҳолиси минг киши (2014й) Аҳолис и фоизда Ўртача зичлик Урбанизация даражас и Фарғона иқтисодий райони 18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59 Андижон вилояти 4,3 2530,3 588 2. Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг. - Андижон вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини ташкил этади? - Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Андижон вилоятида яшайди? - Андижон вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни ташкил этади? 99 IV-гуруҳ учун бериладиган саволлар 1.Қуйидаги жадвал билан танишинг. № Иқтисодий райони Майдони минг км кв Майдони фоизда Аҳолиси, минг киши (2014й) Аҳолиси фоизда Ўртача зичлик Урбан изация даража си Фарғона иқтисодий райони 18,5 100,0 7864,5 100,0 425,1 59 Наманган вилояти 7,44 2259,0 303,6 2. Юқоридаги маълумотлари асосида қуйидагиларни ҳисоблаб чиқинг ва жадвални тўлдиринг. • Наманган вилояти иқтисодий район майдонининг неча фоизини ташкил этади? • Иқтисодий район аҳолисининг неча фоизи Наманган вилоятида яшайди? • Наманган вилоятида аҳолининг урбанизация даражаси неча фоизни ташкил этади? Хулоса қилиб айтганда, янги педагогик технология ўқувчига таълим жараѐнининг фаол иштирокчиси, ўқитувчига эса шу жараѐннинг ташкилотчиси, бошқарувчиси сифатида қарашни талаб этади. Дарс жараѐнида ўқувчи фаол ишловчи шахс бўлиб, у бутун машғулот жараѐнида эгалланган билимларини хотирада тиклайди, уни қисман янги шароитларда қўллайди, ақлий фаолият усулларини бажариб, маълумдан номаълумга қараб боради. Янги педагогик технологиянинг моҳияти ўқувчини мустақил фикрлашга, мустақил ишлашга ўргатиш, билим олишга қизиқиш ва эхтиѐж уйғотиш демакдир. 3.Мустақил ишларни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури» ўқувчилардан мустақил фикрлашни, эшитган ўқув ахборотларини ижодий умумлаштиришни, муҳим қисмларини ажрата билишни, конспектлар ѐзишни, адабиѐтлар устида мустақил билим олишни талаб этади. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида мустақил ўрганиш кенг тарғиб қилинади ва билим олишнинг бундай усули иш жараѐни ва касбий маҳоратнинг мунтазам равишда такомиллашувига олиб келади. 100 Фан ва техника жадал суръатлар билан тараққий этаѐтган ҳозирги даврда география дарсларига қўйиладиган асосий талаблардан бири ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини фаоллаштиришдан иборат. Фаоллик таълимда аввало билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараѐнида намоѐн бўлиши лозим. Бу эса ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришини яхшилайди. Ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш уларнинг мустақил ишларига алоҳида эътибор беришни талаб этади. Чунки, ўқувчилар билимларни пухта ўзлаштиришининг асосий воситаси мустақил ишлардир. География дарсида ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш улар олдига аниқ таълим вазифаларини қўйишдан бошланади. Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва улар асосида ишлаб чиқилган такомиллаштирилган мактаб география дастурлари ўқувчиларнинг мустақиллигини ривожлантириш, таълимнинг техник воситаларидан билим манбаи тарзида фойдаланиш ва ўқитишнинг замонавий технологияларини қўллашни назарда тутади. География таълимининг асосий вазифаларидан бири, ўқувчиларнинг янги билимларни мустақил ўрганиш ва олган билимларини амалда татбиқ эта олишга ўргатишдан иборатдир. Психолог ва педагогларнинг таъкидлашларича, ўқувчилар билим олишда мустақилликка ўргатилмаса, уларнинг олган билимлари юзаки бўлади. Б.П.Есипов, М.А.Данилов, Л.В.Занков ва Г.С.Асановаларнинг тадқиқотларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари таълимнинг самарали воситаси эканлиги таъкидланган. Ўқитувчи ва услубиѐтчилар ўртасида мустақил ишларнинг мазмуни ҳақида ягона фикр йўқ. Айрим услубиѐтчилар ва мактаб ўқитувчилари «мустақил иш» билан «амалий иш» тушунчаларини бир хил тасаввур этадилар. Кўпчилик географ-услубиѐтчиларнинг фикрича, ўқувчиларнинг амалий ва мустақил ишлари бир-биридан тафовут қилади. Амалий ишлар – табиат ҳодисаларини кузатиш, кузатиш асбоблари билан ишлаш, тажриба ўтказиш, жойда план олиш, тепалик баландлигини ўлчаш, дарѐнинг эни, чуқурлиги ва оқим тезлигини ўлчаш каби ишларни ўз ичига олади. Бу ишлар ўқувчиларни география фани тадқиқот услублари билан таништириш ва уларда тегишли кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга қаратилган. Мустақил ишлар деб нимага айтилади? – деган саволнинг вужудга келиши табиий. Айрим услубиѐтчилар ўқитувчининг бевосита ѐрдамисиз содир бўладиган ўқувчиларнинг фаолияти, яъни ўқувчининг ўқиши, тинглаши, бирор масалани 101 ҳал этиши, саволга жавоб беришини мустақил иш деб ҳисоблайдилар. Буни мустақил ишларга берилган тўлиқ таъриф деб бўлмайди. Кўпчилик географ-услубиѐтчилар ўқитувчининг топшириғи асосида, муайян ажратилган вақт мобайнида бажариладиган ақлий фаолият талаб этадиган ишларни мустақил иш деб биладилар. Юқоридаги фикрларни назарда тутиб, билим ва кўникмаларни ижодий татбиқ этиб, янги билимларни эгаллашга ҳаракат қилинадиган таълимни мустақил иш деб тушуниш мумкин. Рус услубиѐтчи-географи М.К.Ковалевская фикрича, «ўқувчилар янги факт, ҳодисаларни аниқлаш учун ўз билим ва тажрибаларини татбиқ этсалар, илгари уларга маълум бўлмаган сабаб ва оқибатларни изласалар ѐки масалани ҳал этишнинг янги усулларини топсалар, яъни билим ва кўникмаларда янги натижаларга эришсалар, бундай ишни мустақил ишлар дейиш мумкин». Амалий ишлардан кўзланган асосий мақсад – назарий билимларни амалда татбиқ этиш, ўрганилган материаллни чуқурроқ, пухтароқ тушуниб этиш, амалий кўникма ва малакаларни эгаллашда ўқувчиларга ѐрдам беришдан иборат. Амалий ишлар оммавий тарзда ҳам, ўқитувчининг иштирокида ҳам бажарилиши мумкин. Шунинг учун ҳамма амалий ишларни мустақил иш деб бўлмайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мустақил ишлар деганда шундай ўқув фаолияти тушунилиб, унда билимлар эгалланиши билан бирга, кўникмаларни шакллантириш ҳам мустақил ташкил этилиши таъминланади. Мустақил ишлар ўқувчилар фаолиятини амалий ишларга нисбатан кўпроқ қамраб олиши лозим. География таълимидаги мустақил ишлар – янги материални ўрганиш, дарслик ва қўшимча адабиѐтлар билан ишлаш, картографик ва кўрсатмали қўлланмалар, коллекция ва гербарийлар, рақамли ва статистик маълумотлар билан ишлаш, ўқув маърузалари тайѐрлаш кабиларни ўз ичига олади. Ўқувчилар мустақил иш бажараѐтганларида бирон-бир масалани ҳал этиш учун илгари олган билим ва кўникмаларига таянадилар. Мустақил иш дарс жараѐнининг барча босқичларида– янги билим, маълумотларни ўрганишда, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлашда, ўрганилган янги билимларни такрорлаш ва мустаҳкамлашда татбиқ этилиши мумкин. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил этишнинг асосий мақсади ўқувчиларни мустақиллигини ривожлантириш, уларни мустақил билим олишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, айни вақтда ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлашдан иборат. 102 Ўқувчилар янги факт, ҳодисаларни аниқлаш учун ўз билим ва тажрибаларини татбиқ этсалар, илгари уларга маълум бўлмаган сабаб ва оқибатларни изласалар ѐки масалани ҳал этишнинг янги усулларини топсалар бундай ишни мустақил ишлар дейиш мумкин. Мустақил иш ўқувчилар қобилияти ва тайѐргарлигига мос, улар уддасидан чиқа оладиган, айни вақтда уларнинг фикрлаш қобилиятини, ижодий ташаббусини ривожлантирадиган, илгари эгалланган билим, кўникма ва тажрибадан фойдаланишни тақозо этадиган бўлиши лозим. Мустақил ишларнинг тури ва мазмуни ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, уларнинг тайѐргарлигига ва индивидуал хусусиятларига мос келиши, ишнинг натижаси ўқувчиларга янгилик бериши шарт. Ҳар бир мустақил иш натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши, муҳокама қилиб, баҳоланиши, мустақил иш натижалари эса таълим жараѐнида фойдаланилиши мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларнинг мустақил ишлари мукаммал ўйлаб тузилган топшириқлар тизими асосида ва мунтазам олиб борилгандагина юқори самара беради. География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни юқорида санаб ўтилган турларидан география ўқитувчиси ўз имконияти, ўқувчиларнинг тайѐргарлик даражаси, ўрганиладиган курснинг мазмуни ва ўқув-моддий база (таълим воситалари)нинг мавжудлигига қараб фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. География таълими жараѐнида мустақил ишлар асосан янги билимларни ўрганишда ва ўтилган мавзуни мустаҳкамлашда янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этилади. География таълимида мустақил ишлар тизимини мустақил иш турлари бўйича ишлаб чиқиш яхши самара беради. Мустақил иш тизимларини мактаб география курслари бўйича, билим таркиби (компонентлари) бўйича, дидактик мақсадлар бўйича ҳамда билим манбалари бўйича турларга ажратиш мумкин. География курслари билимларини ўрганиш жараѐнида бажариладиган мустақил ишлар ўқувчиларга географик қонуниятларни, янги тушунча, билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириш, мустақил билим олишга оид зарур малакаларни такомиллаштириш имкониятини беради. Таълим жараѐнида бажариладиган мустақил ишлар ўқитувчининг раҳбарлик қилишини сусайтирмайди, балки ундан янада кўпроқ маҳорат ва меҳнат талаб қилади. Шунингдек, таълимнинг хилма-хил услуб, усул ва воситаларини татбиқ этиш, ўқувчиларнинг тайѐргарликларини ҳисобга олиб, янги топшириқлар ишлаб чиқиш, ўқувчиларда мустақиллик, фаоллик ва ташаббускорлик каби хусусиятларни ривожлантиришни тақозо этади. 103 Ўқувчилар мустақил иш топшириқларини яхши тушуниб етган, бажариладиган иш босқичларини билиб олган, уларни қайси усуллар билан бажаришни ва маълумотларни қаердан олишни, иш натижасини тасаввур этган тақдирдагина белгиланган вазифалар муваффақият билан бажарилиши мумкин. Мустақил ишни муваффақиятли бажариш учун ўқувчи назарий билим ва кўникмаларни эгаллаган бўлиш билан бирга, бир қанча иш усулларини ўзлаштирган бўлиши ва уни амалда татбиқ эта олиши лозим. Масалан, хариталар асосида Ўзбекистон Республикаси ѐки унинг бирор табиий географик ўлкаси иқлимига тавсиф бериш учун ўқувчи қуйидагиларни билиши талаб этилади: • ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг нима эканлигини; • географик харитада ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг қандай тасвирланишини; • иқлимнинг географик Кенглик ва рельефга боғлиқлик хусусиятларини; • ѐғингарчилик миқдори; • кўп эсувчи шамоллар йўналиши кабиларни харитадан аниқлай олиши, табиий ва иқлим хариталарини солиштириб, тегишли хулосалар чиқара олиши лозим. Янги материални ўрганиш жараѐнидаги ўқувчиларнинг мустақил ишлари алоҳида аҳамиятга эга. Улар харитадан бирон-бир объектга географик тавсиф бериш, айрим ҳудудлар табиий шароитини таққослаш, дарслик матни ва иллюстрацияларини мустақил ўрганиш ва таҳлил қилиш, ѐзувсиз харита тўлдиришдан иборат бўлиши мумкин. Мустақил ишларнинг яхши самара бериши, ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантириш ва масалаларни мустақил бажаришга ўргатиш учун қуйидаги талаблар қўйилади: 1. Фан олдига қўйилган вазифаларни бажаришда у асосий тушунча ва кўникмаларни қамраб олиши, табиат компонентларининг бир-бирига боғлиқлигини очиб бериши лозим. 2. Билимларнинг таркибий қисмлари, яъни фактлар, умумий ва хусусий тушунчалар, географик қонуниятлар, табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларни қамраб олиши лозим. 3. Турли билим манбалари - хариталар, дарсликлар, рақамли материаллар ва бошқалар билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилиши лозим. 4. Ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини, мустақиллигини ва тафаккурини ривожлантиришга қаратилиши лозим. 104 5. Ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишини орттириши лозим. Хусусий-дидактик мақсадларга боғлиқ равишда тўртта мустақил иш типи ажратилади. Мустақил ишлар хусусий-дидакдик мақсадининг биринчи типи – бу сиртдан қараганда, фаолиятнинг алгоритми маълумотлари ва вазифалари шароитидан иборат. Яъни, дастлабки билимларнинг (билимларнинг биринчи босқичи) шаклланиши омиллари асосида ўқувчиларда шаклланадиган ва улардан талаб қилинадиган малакаларни аниқлашдир. Мустақил ишлар хусусий– дидактик мақсадининг иккинчи типида ўзлаштирилган ахборотлар хотирада қайта ишлашга ва типик вазифаларни, яъни билимларнинг иккинчи босқичини бажаришга қаратилган билимлар шаклланади. Бу мақсадга идрок қилинадиган масалалаларни ечиш чоғида ўқувчилардан танлаб олинган фактларни тавсифлаш асосида объектлар ва ҳодисаларни аниқ баѐн қилиш ѐки ўрганилаѐтган объект ва ҳодисалардаги ўзгаришларнинг сабабини асослаш ҳамда уни ифодалаш орқали ечиш мумкин. Ушбу иккала ҳолатда ҳам ўқувчилар аввал эгаллаган, шаклланган билимлар тизимини тўғри жалб қила олиши ва фаоллаштира олиши асосида бажариши лозим. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти аввал ўзлаштирилган ўқув ахборотининг мазмуни, тузилмасини қайта ишлаш, қисман қайта лойиҳалаш ва янгилашдан иборат бўлади. Бундай қайта лойиҳалаш ва янгилаш тавсиф қилинаѐтган объектни таҳлил қилиш, вазифани турли йўллар билан бажариш, улардан энг тўғри ѐки мантиқий изчиллигини топиш каби ечиш усулларини танлаш зарурлигини келтириб чиқаради. Мустақил ишларнинг иккинчи типи барча турларининг умумий тавсифномаси шундаки, бундай ишларда вазифаларнинг ҳал қилиниш ғояси (тамойили) эълон қилинади. Ўқувчилардан ушбу ғоянинг ривожлантириб, муайян шароитга татбиқ этиш услуб ва усуллари талаб қилинади. Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг учинчи типи ўқувчиларда учинчи босқич - типик бўлмаган вазифаларни бажариш чоғида шаклланадиган билимлардан иборат. Бу мақсадга ўқувчилардан ўрганилаѐтган объектдаги ўзгаришлар сабабларининг алгоритм асосларини тузишни талаб қиладиган билиш (идрок қилиш) масалаларини ечиш жараѐнида эришиш мумкин. Мустақил ишларнинг учинчи типини бажаришдаги билиш фаолияти умуман олганда, билим, кўникма ва малакаларни кўчиришни амалга ошириш йўли билан аввал ўзлаштирилган ва қолипга тушган тажриба асосида янги фаолият тажрибасини тўплаш ҳамда намоѐн қилишдан иборат бўлади. Бу типдаги ишлар вазифасининг моҳияти изланиш, ечимлар ғоясини ифода қилиш, 105 амалга оширишдан иборат. Бу қолипга тушган тажрибалар доирасидан доимо четга чиқади ва фикрлашнинг жонли жараѐнида ўқувчилардан топшириқларни аввал ўзлаштирилган ўқув ахборотлари, уларга янги нуқтаи назардан ѐндошиш (муайян топшириқлар талаблари нуқтаи назаридан) асосида турланади. Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг тўртинчи типи ижодий фаолиятга омиллар яратишдир. Бундай ишларни бажаришдаги ўқувчилар билиш фаоллиги шундан иборатки, бунда ўқувчилар муҳокама қилинаѐтган объект моҳиятига тобора чуқур кириб боради, зарур бўлган янги, олдиндан номаълум бўлган ғояларни топиш ва янги ахборотларни юзага келтириш тамойилларини ҳал қилиш учун зарур бўлган янги алоқалар, муносабатларни ўрнатади. Бунда ўқувчи вазифаларни бажаришни ҳар бир босқичида ўзи яратиши лозим бўлган, унинг учун янги бўлган ҳаракатлар моҳияти, у ѐки бу ахборот тавсифи устида бош қотиришга мажбур бўлади. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил этишнинг асосий мақсади ўқувчиларни мустақиллигини ривожлантириш, уларни мустақил билим олишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, айни вақтда ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлашдан иборат. Демак, мустақил ишни янги билим ва кўникмаларни эгаллаш, эгалланган билим ва тажрибаларни такомиллаштириш йўли дейиш мумкин. Мустақил ишлар бир неча таркиблардан иборат бўлиб, улар бир-бири билан ўзаро боғланган. Мустақил ишларни ташкил этганда, уларнинг бир-бири билан алоқадорлигини назарда тутишни тақозо этади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар, анъанавий таълим тизимида ўқувчиларга тайѐр билим бериш амалда Кенг тарқалган таълим тарзи бўлиб, ўқувчиларни фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди. Таълимнинг бундай тарзи ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини ривожлантира олмайди, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндиради. Психологларнинг таъкидлашича, «бундай билим кераксиз юк бўлиб қолади». Ўқувчи қандай билим олаѐтганини, қандай билаѐтганини, билиш усулларини қандай эгаллаѐтганини тушуниб етса, уни мустақил таълим олиш дейиш мумкин. Демак, география таълимидаги мустақил ишларнинг дидактик вазифаси – ўқув ишларининг ўзига хос усулларини эгаллаш, бинобарин, фаннинг тадқиқот услубларини эгаллашни таъминлашдан иборат. География дарсида мустақил иш турли дидактик мақсадларни назарда тутиши мумкин. Мустақил иш асосан янги билимларни ўрганиш жараѐнида ва мустаҳкамлашда, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этилиши керак. Мустақил ишни ташкил этишда энг аввало, оддий нарсага аҳамият бериш лозим. Бундай қараганда уни ҳамма билади, лекин кўпчилик унга амал қилмайди. Шунинг учун мустақил ишни ташкил этишда оддий жараѐнларини 106 ўзлаштириш биринчи даражали аҳамиятга эга ва ана шудан кейин мураккаб жараѐнни тўлалигичақамраб олади. Ўқувчиларнинг мустақил ишлари таълим жараѐнида қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ѐрдам бериши мумкин: • ўқувчиларнинг онглилиги ва ўзлаштирилган билимни сифатини оширишга; • ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни ҳаѐтда, ишлаб чиқаришда татбиқ эта олишга; • уларда дастур талаб этган ўқув иш усулларига (шу жумладан, билим манбалари билан мустақил ишлашга) оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга; • ўқувчиларнинг билиш қобилиятлари (кузатувчилик, синчковлик, мантиқий тафаккур, ижодий фаоллик, билимларни татбиқ этиш)ни ривожлантиришга; • ақлий, жисмоний меҳнат маданиятига, мустақил ишлашга, олдига қўйилган мақсадга эришишга одатлантиришга; • ўқувчиларни келгусида самарали ва мустақил ҳаѐтга тайѐрлашга имкониятлар яратади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling