2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим технологиялари
технологиялар
Демак, янги мавзуни ўрганиш – тушунтиришдан, билимни баѐн қилишдангина иборат бўлмай, балки билимларни мустақил ўрганиш йўллари, усулларини ўргатиш билан бирга олиб борилиши лозим. Муайян билимни мустақил ўрганиш ўқувчидан мунтазам фикрлашни, ниманидир ҳал этишни талаб қилади. Айрим масалаларни мустақил ҳал этиш учун фактларни қиѐслаш, илгари ўрганилган билим ва кўникмаларни, қонуниятларни қайта тиклашни талаб этилади. Мустақил ишларни асосан ўқувчиларнинг ўзлари бажаришлари керакдек туюлсада, дарсда бажариладиган мустақил ишни ташкил этишда асосий маъсулият ўқитувчи зиммасига тушади. Бинобарин, янги билимни баѐн қилиш, тушунтириш ўқитувчидан ортиқча тайѐргарлик талаб этмаслиги мумкин. Янги билимнинг муайян қисми ўқувчилар томонидан мустақил ўрганиладиган бўлса, уни обдон, пухта ўйлаб ташкил этишга тўғри келади. Ўқитувчи тайѐр билимлар бериб ўқитса, ўқувчилар хотираси билимлар билан бойиши мумкин, аммо уларнинг фаолияти, тафаккури ривожланмайди. Биз қуйида география курсларида берилган айрим мавзуларни ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб, география дарсларида мустақил ишларни ташкил этиш йўлларига тўхталиб ўтмоқчимиз. Материклар ва океанлар табиий географияси курсини ўқитишда муаммоли таълим методларидан фойдаланиб мустақил ишларни ташкил этишда барча материкларнинг бир хил режа асосида ўрганилиши қулайлик туғдиради. Материкнинг географик ўрнини, чекка нуқталарининг координаталарини, материкнинг бўйи ва кенглигини ўлчаш ишлари мустақил иш топшириғи сифатида берилиши мақсадга мувофиқ. Масалан, Африканинг географик ўрни бошқа усуллар орқали ўрганилса, Жанубий Американинг географик ўрни ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда, эгалланган кўникма ва Муаммоли таълим Интерфаол услуб Модулли таълим Таълим технологиялари Ҳ амкорликда Синов дарслари Дидактик ўйинлар 96 малакалар асосида мустақил иш сифатида ўрганилиши, бунда қуйидаги топшириқлардан фойдаланиш юқори самара бериши мумкин: Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling