Гeография дарсларида топонимик маълумотлардан фойдаланиш методикаси чирчиқ давлат педагогика институти География кафедраси ўқитувчиси Маҳмудова Чарос Икромовна
Download 294.31 Kb.
|
Ч.Маҳмуова июль мақола 2022й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
ГEОГРАФИЯ ДАРСЛАРИДА ТОПОНИМИК МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ Чирчиқ давлат педагогика институти География кафедраси ўқитувчиси Маҳмудова Чарос Икромовна Аннотация Мазкур мақолада география дарсларида халқ географик терминларидан фойдаланишнинг аҳамияти, уларнинг ўрганилиш методикалари келтириб ўтилган. Хусусан, география дарсларини олиб борилишида топонимик маълумотлардан унумли ва методик жиҳатдан тўғри фойдаланиш дарснинг сифатига ижобий самара беришига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асаридаги маълумотларга тўҳталиб ўтилган. Калит сўзлар: географик таснифлаш, жойнинг рельеф тузилиши, дидактик мақсад, материк, океан, географик объект, термин, топоним, атама, модулли таълим технологияси, макромодул, мезомодул, микромодул, графикли органайзер, кластер, ахборот харитаси. КИРИШ География таълими жараёнида географияни қизиқарли томонини ошириш учун таърифланаётган атама, термин ва жой номларининг маъно мазмуни ва келиб чиқишини билишга интилиш буни имкони борича ўқитувчи ўқувчига етказиб бериши муҳим аҳамият касб этади. Демак кишилик жамияти цивилизацияси ривожланиб борар экан, унинг инсонга қўядиган талаблари ҳам ортиб бораверади. Шу нуқтаи назардан аждодларимиз томонидан орттирилган тажрибаларни авлодларга етказишга хизмат қиладиган таълим жараёнининг сифатини такомиллаштириб бориш, унинг самарадорлигини таъминлаш бугунги кунда ҳар жиҳатдан долзарб аҳамиятга эга вазифадир. Хусусан, география дарсларида топонимик маълумотлардан фойдаланишда ҳам турли методларни қўллаш орқали, қаерда қандай географик объект жойлашган, ҳар бир объектнинг ўз атоқли оти, объектнинг ҳусусиятини ифодаловчи ҳодиса ва жараёнларнинг махсус географик терминлардан иборат эканлиги ва унинг моҳиятини ўқувчи билиб олади. Қаерда қандай жойлашув, объектнинг номи, мазмуни ва терминлар таърифини билиш географик билим ва географик дунёқараш ҳисобланади. Маълумки, географик қонуниятларни географик объект номисиз тушунтириб бўлмайди. География фанининг ривожланишида ҳам мукаммал ўрганилган ва илмий асосланган географик объектларга боғлиқ ҳолда шаклланган топонимларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бу борада топонимларнинг халқ географик терминларига боғлиқлиги ҳамда улар ёрдамида воқеа-ҳодисаларнинг сабаб ва оқибатларини аниқ ва тез илғаб олиш мумкин, чунки терминларда уларнинг ихчам тавсифи мужассам. География фанида бирор ҳодиса ёки воқеани тушунтиришда албатта жой номи билан боғлаб маълумот берилади. Албатта, юқорида таъкидлаганимиздек сайёрамизнинг исталган жойида рўй бераётган табиий, иқтисодий, сиёсий воқейлик ва ҳодисаларнинг маконини аниқ тасаввур этиш географик дунёқараш ҳисобланади. Материк, океан, давлатларнинг жойлашган ўрни, қиёфаси, озми-кўпми табиий ва иқтисодий ижтимоий хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиб, уларнинг ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши географик маданиятдир. Географик дунёқараш ва маданият албатта жой номлари - топонимлар орқали мужассамлашган. Шундай экан, география дарсларида топонимик маълумотлардан фойдаланишда таърифланаётган номнинг маъноси, аталиш тарихи, аниқ хусусиятларини тушунтиришда турли методларни унумли қўллаш геогрфаиянинг жозибадорлигини таъминлайди. Download 294.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling