2 Ўзбекистон республикаси
Дарсга оид ўқув қуроллари
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг бориши
- Мустақил иш.
Дарсга оид ўқув қуроллари:Ўрта Осиѐнинг табиат зоналари ҳамда
ҳайвонот дунѐси хариталари, Ўзбекистоннинг табиий ва маъмурий харитаси, Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган ҳайвонларнинг расмлари солинган жадваллар, Т.Зоҳидовинг «Зоология энциклопедияси» (Сут эмизувчилар ва қушлар), О.П.Богдановнинг «Ўзбекистоннинг фойдали ҳайвонлари», «Ўзбекистоннинг заҳарли илонлари», «Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси» китобларидаги расмлардан кўрсатмали қурол сифатида фойдаланиш мумкин. Дарснинг бориши:ўтилган дарс «Ўзбекистоннинг ўсимликлари» мавзуси қисқача такрорлангандан сўнг, янги мавзу доскага ѐзилади. Мустақил иш. Дарслигимизда республикамизнинг турли қисмларида яшовчи ҳайвон турлари вакилларининг расмлари берилган. Дарсликнинг 29-37- бетларини очиб, расмларга назар ташланг. Бу расмларни бирма-бир кўрсатиб, ҳайвонлар қайси турга мансуб эканини ўқувчилардан сўраб олинади. Дарсликда расми берилмаган ҳайвон турларининг яна бошқа вакилларини дарсга олиб кирилган жадваллардан ва бошқа қўшимча материаллардан фойдаланган ҳолда ўқувчилар билан аниқланади. География курсининг олдига қўйилган мақсад шундай бўлиши керакки, у ҳайвонларнинг географик тарқалиши сабабларини очиб бера олсин. Яъни Ўзбекистонда яшовчи ҳайвонот дунѐсининг вакилларини ўқувчиларнинг зоологиядан олган маълумотларига асосланган ҳолда географик нуқтаи назардан тушунтириши керак. Мустақил иш.Юқоридаги мавзу бўйича дарсни ўтиш жараѐнида ўқувчиларнинг мустақил ишларини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишни бажариш мақсадга мувофиқдир. Бу иш дарсни охирги қисмида бажарилса, ўтилган дарсни ҳамма ўқувчилар иштирокида бир вақтда мустаҳкамлаш имконияти туғилади. Бу ишни бажаришда ўқувчиларга дарслик асосида жадвал туздирилади. Жадвални ўқитувчи доскага чизиб беради, (ѐки проектор орқали слайдларда намойиш этиш мумкин) ўқувчилар географиядан тутган дафтарларига чизиб оладилар, сўнг ўқитувчи жадвал тўлдириш йўлини 1-2 ҳайвон мисолида кўрсатиб беради, қолганини ўқувчилар мустақил бажарадилар. Жадвал қуйидагича тузилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling