2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

География 
Физика 
Масофаларни
ўлчаш.
Синф 
хонасининг режаси. Мактаб учаскасининг
режасини чизиш( 5 синф) 
Инсоннинг
хўжалик 
фаолиятида дарѐлардан фойдаланиши, сув 
ҳавзаларини сақлаш. Шлюз тўғрисида 
дастлабки маълумот. 
«Атмосфера босими». 
Атмосфера босимини ўлчаш.
«Физик
катталикларни ўлчаш» 
ўлчовларнинг метрик
системаси; 
узунлик бирликлари, узунликларни ўлчаш. 
Шу мавзуга доир лаборатория машқлари. (6-
синф). 
Туташ идишлар «Шлюзлар»«Босим 
кучи ва босим» мавзулари (6-синф) 
Атмосфера
босими.
Торичелли 
тажрибаси.
Атмосфера
босимини 
ўлчаш. Барометр. Анероид. Ҳар хил 
баландликда атмосфера босими. Ҳавода сузиш 
(6-синф). 
Физика бўйича бу қонуниятларнинг моҳиятини билиш жумладан, 
атмосферада бўладиган электр ҳодисаларини, қуѐш ва ой тутилишларини 


224 
ўрганиш ўқувчиларга ракеталарнинг учиши тўғрисида кинофильмларни 
кўрсатиш, ўқувчиларни илмий дунѐқаришини тарбиялашга материал бўла 
олади.
Физика дарсларида атом энергиясини тинчлик мақсадларида ишлатиш, 
космосни эгаллаш соҳасида эришилган ютуқлар билан танишиш
Ўзбекистоннинг фан-техника соҳасидаги яратилган янгиликларидан ҳамда 
мустақил давлат сифатида ривожланишини характерловчи бир қатор 
маълумотлардан ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ватанпарварлик руҳда 
тарбиялашга имкон беради.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, физика предметидан 
ўтиладиган кўпгина мавзуларни ўқувчиларнинг географиядан олган 
маълумотларига боғлашга тўғри келади.
4.7. География ва тил-адабиѐт фанлараро алоқа услубидан 
фойдаланиш  
География ўқитувчисининг она тили рус тили ва адабиѐт ўқитувчилари 
билан боғланишлари, дарсда мавзуга доир, дарснинг самаралилигини 
оширишга доир ўқувчиларга бирон-бир нарса ўқиб бериши ва айрим 
ҳодисаларнинг бадиий тасвири бўлган адабий китобларни танлаб олишга катта 
имконият туғдиради.
Кўпинча ўрта мактабни битирган, айниқса, қишлоқ мактабларини 
битирган ўқувчиларнинг билим савияси паст эканлиги димо кузатилади. 
Уларнинг кўпчилиги ўз фикрларини ѐзма, ҳатто оғзаки баѐн этишга ҳам жуда 
қийналадилар. Ана шундай ҳолнинг сабабларидан бири тил ва адабиѐт дарси 
материалларининг 
бошқа 
дарс 
материалларидан 
ажратилган 
ҳолда 
ўқитилишидир. Бундан ташқари бу ҳол баъзи ўқитувчи ва кўпчилик 
ўқувчиларнинг ѐзма ва оғзаки нутқини ўстиришни фақат тил дарсидагина 
амалга оширилади, деган фикрларнинг нотўғри натижасидир.
Ҳатто баъзи ўқитувчилар (физика, математика, кимѐ, биология, география 
ва бошқа дарс ўқувчилари) ўз дарслари бўйича ўқувчилар бажарган ѐзма 
ишларидаги имло хатоларига ѐзув сифатига кам эътибор берадилар, улар 
бажарилган ѐзма ишнинг мазмунигагина эътибор бериш билан чекланадилар.
Ёзувсиз харита ишлатилганда ўқувчилар шаҳар ва дарѐ, кўл, океан, 
денгиз ва бошқаларнинг номларини топиб ѐзадилар. Бироқ хунук ва нотўғри 
ѐзиш ҳоллари учрайди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳатоларини ҳар томонлама 
текшириб, огоҳлантириб баҳолаши керак. Бошқа предмет ўқувчилари ягона 
орфографик режимга бўйсинган ҳолда иш кўришлари лозим.
Бошқа дарс ўқитувчилари ҳам ѐзма иш олганларида ўқувчиларнинг 
ишларидаги имло хатоларига жумлаларинг тузилишига эътибор берсалар, 


225 
ўқувчиларнинг саводхонлилари орта боради. Мактабда ягона талаффуз ва 
орфографик режимнинг барқарор бўлишига эришилади.
География ўқитувчиси географик терминларни-шаҳарлар, тоғлар, дарѐлар, 
кўл ва бошқаларни тўғри талаффуз этиш ва синф досакасида тўғри ѐзиб 
кўрсатишда онатили рус тили ва чет тили ўқитувчилари билан мустаҳкам алоқа 
боғлаши керак. Шунингдек, расм ва чизмачилик ўқитувчиси билан алоқа 
боғласа, жуда яхши бўлади. Чунки расм ўқитувчиси ўқувчилардан расм ва чизма 
кўникмаларини, қалам ва бўѐқ ишлатиш, чизма буюмларидан фойдаланиш ва 
бошқа шу каби кўникмаларни ҳосил қилади. Бу албатта географ учун ҳам зарур. 
Чунки ўқувчиларга география дарси билимларини амалда мустаҳкамлашда 
ѐзувсиз хариталар ишлатилади, экскурсия вақтида табиат манзараларини расмга 
туширишга тўғри келади.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling