2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Хулоса чиқариш фаолиятига кўра.
Аналитик
Синтетик
Индуктив
Дидактик
Фикрлаш фаолияти ва билим олиш фаоллиги хусусияти бўйича  
Изохли кўргазмали усул
Репродуктив ѐки олинган билимларни қайта тиклаш усули.
Муаммоли баѐн
Муаммоли таълим 
Тадқиқот усул. 
Оғзаки усуллар
Кўргазмали усуллар
Амалий усуллар
Бундан ташқари юқоридаги усулларни яна икки гуруҳга бўлишимиз мумкин:  
Янги билим олиш усуллари
Олинган билимларни қайта тиклаш усуллари. География 
дарсларида ўқитиш усулларини танлаш Усулларни 
танлаш жуда кўп омилларга боғлиқ:
Усул мавзунинг мазмунига тўғри келиши керак;
Географик билимларнинг хусусиятлари ҳисобга олиниши керак. Географик 
билимлар билишнинг хусусиятига қараб қуйидаги турларга бўлинади; а) 
географик воқеа ва ҳодисаларни ташқи кўриниш ҳақидаги билимлар (бу 
билимлар ўқувчиларда кўрилаѐттан воқеаларни тассавурни шакллантириши 
керак: тоғлар, ўрмон, ясси тоғ, харита); б) географик воқеа ва ҳодисаларнинг 
фазода жойланиши ҳақидаги билимлар (масалан табиат зоналарининг, иқлим 
минтақаларининг жойланиши): в) географик воқеа ва ҳодисаларни хоссалари 
тўғрисидаги билимлар (тупроқнинг ҳосилдорлиги, намгарчилик буғланиш, 
интенсив ва экстенсив хўжалик) г) географик жараѐнлар ҳақидаги билимлар 
(шамол ва сув эрозияси, ѐтқизиқларнинг ҳосил бўлиши, сувнинг айланиб 
юриши, миграция, урбанизация, вулқонлар): д) географик воқеа ва 
ҳодисаларнинг таркиби ҳақидаги билимлар (энергетика, оғир саноат, ер 
қобиқлари, океан, экаспорт ва импорт таркиби, тил, миллий таркиб); е) 
географик воқеаликнинг тузилиши ҳақидаги билимлар (Ер қобиғининг 
тузилиши, ҳаво массалари, атмосферанинг тузилиши, халқ хўжалиги тузилиши, 
қишлоқ хўжалиги тузилиши): е) Географик воқеа ва ҳодисалар орасидаги 


157 
алоқалар ҳақидаги билимлар, (сабаб ва оқибатлар, даврий, фазовий, 
функционал алоқалари). Бу билимларнинг ҳар бири алоҳида ўқитиш 
усулларини қўллашни талаб қилади:
Қўлланадиган усуллар қўйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а) усул 
тарбиявий бўлиши керак яъни ўқувчиларнинг ривожланишига, қизиқишларига 
таъсир кўрсатиш керак: б) усул илмий бўлиши керак усул илмий жиҳатдан 
қанчалик асосланган бўлса, шунчалик рашван ва аниқ бўлади: в) усул оммабоп 
бўлиши керак: г) усул самарадор бўлиши керак, яъни ўқув материалини 
мустаҳкам эгаллашга қаратилган бўлиши керак: А)Иш фаолиятида илғор 
тажрибаларни қўллаш ва уни мунтазам ўрганиш.
1.3. Таълимнинг оғзаки усуллари.
География талимида оғзаки баѐн усули билим беришнинг асосий 
усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки ўқитиш усулларини ҳамма 
турларини қўллаганда маълум бир даражада у ѐки бу шаклда кўлланилади. 
Ўқитувчининг оғзаки баѐни қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
илмий жиҳатдан тўғри бўлиши ва илмий асосланган бўлиши керак; 
билимлар минтақан тўғри бўлиши керак; билимлар ўқувчилар учун 
тушунарли бўлиши керак; ўқитувчининг оғзаки нутқи қизиқарли 
бўлиши керак; баѐн меъѐрида бўлиши ва уни ўқувчилар ѐзиб олишга 
улгуриш керак; оғзаки баѐн бошқа усуллар билан қўшиб олиб 
борилиши керак; оғзаки баѐнида нутқ яхши ривожланган бўлиши 
керак.
Оғзаки баѐн усуллари қуйидагиларга бўлинади.
Тушунтириш
Ҳикоя 
Суҳбат
Маъруза
Ўқиб бериш
Бу усул ўқувчиларга географик қонуниятларни географик жараѐнларни 
(вулқон, зилзила, нураш, сел) моҳиятини кенгроқ очиб боришда ишлатилади. 
Шу усул билимларни пухта эгаллаш имконини беради. Мактаб табиий 
география курсларида Ернинг шакли ва катталиги, Ернинг суткалик ва йиллик 
ҳаракати, даража (даража) тури, тоғларнинг пайдо бўлиши, бриз, муссон, пассат, 
циклон ва антициклонларнинг пайдо бўлиши ва геологик ҳодисаларни 
ўрганишда тушунтириш усулидан фойдаланилади. Бунда ўқитувчи далил ва 
ҳодисалар орасидаги алоқаларни очиб беради, хулосалар чиқаради ва якунлайди. 
Тушунтирши давомида турли хил чизмалар, хариталар ва бошқа нарсалардан 
фойдаланиш мумкин. Демак тушунтиришбу назарий билимларни эгаллаш 


158 
шаклидир. Масалан, Ернинг ички тузилиши, Ер пўстининг тузилиши. Муссон 
иқлимининг ҳосил бўлиши. Тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши. Иқтисодий 
география курсларида қуйидаги мавзулар тушунтириш асосида олиб борилади: 
иқтисодий зоналар, хўжаликнинг таркибий қисмлари, саноат ва қишлоқ 
хўжалигининг таркибий қисмлари ва тузилиши. Тушунтириш маълум бир 
тартибда, айрим қисмларга бўлинган ҳолда олиб борилиши керак. Масалан, 
бирор иқтисодий ҳудудни қишлоқ хўжалигини тушунтирда мавзуни қуйидаги 
қисмларга бўлиб ўтиш мумкин:
Қишлоқ хўжалигини табиий шароит билан чамбарчас боғланганлиги 
Қишлоқ хўжалигини ривожланишининг умумий хусусиятлари.
Қишлоқ хўжалик тармоқлари
Қишлоқ хўжалигини жойланиши ва асосий дехқончилик ва чорвачилик 
ривожланган жойлари.
Тушунтириш давомида ўқитувчи ўқувчиларга қисқа- қисқа саволлар бериб 
бориши керак
1.4. Ҳикоя усули
Ҳикоя — мавзуларни баѐн қилиш шакли бўлиб, бунда воқеа ва 
ҳодисаларни тасвирлаш асосий ўрин тутади. Бу усул географик борлиқ, ҳодиса 
ва жараѐнларни аниқ тасвирлаб беришда, географик кашфиѐтлар, алоҳида 
миллатлар, турли ўлкалардаги аҳолининг ҳаѐти ҳақида билимлар беришда 
ишлатилади. Ҳикоя қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ҳикоя қилиниши лозим бўлган воқеа ва ҳодисалар олдиндан танлаб
олиниши керак; ҳикоя ўқувчилар онгида аниқ тасаввурлар ҳосил қилиши керак; 
ҳикоя ишончли бўлиши керак, асосий маълумотлар иккинчи даражали
маълумотлардан ажралиб туриши керак; ҳикоя давомида турли хил кўргазмали 
қуроллардан фойдаланиш керак пастки синфларда кўпроқ ўқитувчи ўзи 
кўрган нарсаларни ҳикоя қилиши
керак
Ҳикоялар икки турга бўлинади:
• тасвирий ҳикоялар. Воқеа ва ҳодисалар ҳакида ўқувчиларда аниқ 
тасаввурлар ҳосил қилиш. Тасвирий ҳикояни мазмунини бадий ва илмий 
оммабоп адабиѐтлар, ўқитувчининг саѐҳати ва илмий оммабоп фильмлардан 
олган шахсий таассуроти ташкил қилади. География таълимида харита ва 
расмлар асосидаги ҳикоялар ҳам кенг қўлланилади.
Ҳикоядан дарснинг турли босқичларида фойдаланиладн. Ҳикоя қўшимча 
билимларини хабар қилиш почтаси ҳам бўлиши мумкин. Баъзида ҳикоя дарсда 
мустақил ўрин ҳам эгаллаши, унинг турли босқичларида тушунтириш 
жараѐнини ҳам қўллаш мумкин. Айрим ҳолларда ўқитувчи кисқа ҳикоядан сунг 


159 
тушунтиришга ўтиши мумкин. Масалан, Ер қимирлаш жараѐнини ҳикоя килиб, 
кейин унинг сабабини тушунтиради. 5-6- синфларда мавзулар кўпроқ тасвирий 
тарзда ҳикоя қилиб борилади. Масалан, йирик шаршаралардан Ниагара ва 
Виктория ѐки Конго ҳавзасидаги нам экваториал ўрмонларни ѐки баланд тоғ 
ўлкаси-табиат манзарасини тасвирлаб бериши керак.
6-7-синфларла географик борлиқ ва ҳодисаларни тасвирлаш, тушунтириш 
шарҳлаш илмий далиллар билан қўшиб олиб борилади. Ҳикоя 5 -6 синфларда 
3—10 дақиқа, 6-7 синфларда 10-15 дақиқа, 8-9-синфларда 15-20 дақиқа бўлиши 
керак.
1.5. Суҳбат
Суҳбат- ўқитиш усулларининг савол —жавоб шаклидир. Бу усулда 
ўқитувчининг саводи ва ўқувчининг жавоби асосий ўрин тутади. Ўқитувчи 
суҳбат давомида ўқувчилар фикрини ўрганиладиган географик объект ва 
ҳодисаларнинг асосий белгиларига йўналтиради ва уларни билиш фаолиятини 
бошқариб боради. Ўқитувчи дарсда ўтиладиган мавзуни эълон қилади, зарур 
саволларини ўртага ташлайди, суҳбатни мантиқий қисмларга бўлади, ўқувчилар 
жавобини тннглайди, жавобдаги хатоларни тузатади ва тўлдиради.
Ўқитувчи суҳбат вақтида харита ва бошқа кўрсатмали қуроллардан ҳамда 
ўқувчиларни илгари олган билимларидан фойдаланади.
Бу усулда ўқувчилар билимларни бошқа усулларга нисбатан яхшироқ 
ўзлаштириб олишади. Бу усулнинг афзал томони шундаки, дарс давомида 
ўқувчиларни билимини ҳам текшириб борилади. Шунинг учун суҳбатни 
география таълимидаги етакчи усуллардан бири дейиш мумкин. Лекин, ҳамма 
дарсларда ҳам бу усулни қўллаб булмайди. Масалан, Қуѐш тизимидаги 
сайѐралар, Ернинг Қуѐш атрофидаги харакати, Берунийнинг география фанига 
қўшган ҳиссаси каби билимларни ўқувчиларга суҳбат усулида ўтиб булмайди. 
Суҳбат усулини умумий билимларни бериб бўлгандан кейин, айрим 
материкларни ўтаѐтганда қўллаш мумкин. Масалан, Африканинг иқлими, 
Осиѐнинг рельефи кабилар ўқувчилар зарур билимларга эга бўлгандагина бу 
усулни қўллаш мумкин. Бу усул икки турга бўлинади.
Савол - жавоб (катехезик) суҳбати- бунда ўқитувчи кисқа жавоб талаб 
қиладиган саволлар беради, ўқувчилар эса қисқа - қисқа жавоб берадилар.
Савол - жавоб орқали географик маълумотлар ва ҳодисаларнинг жойланиши 
ҳақидаги билимлар аниқланади. Масалан, Африка билан Евроосиѐнинг 
чегараси қаердан ўтади, фақат битта ярим шарда жойлашган океан қайси, 
мактабга 90° азимут билан борсангиз қайси азимутда қайтиб келасиз, Гейзер 
нима ва бошқа.


160 
Кенг кўламдаги (эвристик) суҳбат - бу усулда ўқитувчи ўқувчилар олдига 
маълум бир муаммоли масала қўяди. Кейин ўқитувчи ѐрдамчи саволлар ва 
айрим маълумотларни эслатиш йўли билан ўқувчиларни илгари олган 
билимларига таяниб масалани мустақил ҳал этишга ундайди. Бу ерда ўқитувчи 
ўқувчиларни билиш фаолияти устидан назорат қилади. Саволлар шундай 
қўйилиши керакки, берилган жавоб асосий фикрни исботлаш ва шу фикрни 
давом эттириш керак. Масалан, Марказий ва Шарқий Осиѐда ҳаво 
ҳароратининг йиллик амплитудаси кандай? Марказий ва Шарқий Осиѐ йиллик 
ҳарорати амплитудасидаги фарқлар сабаби нима ва бошқа. Иқлим 
диаграмммасига 
қараб 
Шарқий 
Осиѐда 
йил 
давомида 
ѐғиннинг 
тақсимланишини аниқланг? Ёғин нима учун кўп ѐғади?
Эвристик суҳбат асосан янги билимларни ўрганишда ва якуниий 
такрорлашда фойдаланилади.
Дидактик мақсадларга кўра суҳбат 3 —турга бўлинади:
кириш суҳбати: мақсади янги билимни яхшироқ ўзлаштириш учун зарур
бўлган (илгари ўзлаштирилган) билим ва кўникмаларни ўқувчилар хотирасида
қайта тиклашдан иборат. Ўқувчилар географик борлиқ ва ҳодисалар ўртасидаги 
алоқаларни мустақил аниқлашдан иборат бўлган вазифаларни бажаради. 
Ўқувчиларга харита ва бошқа кўрсатмалар воситасида янги билимлар эски 
билимлар билан боғланади. Масалан, Африка иқлимини ўтишда 5 — синфда ва 
йил бошида эгаллаган иқлим тушунчаси эсга солиниб, иқлимга таъсир қилувчи 
омиллар аниқланади.
Ўрганиш ѐки назорат суҳбати. Мақсади янги билимни ўқувчилар олган 
билим асосида ўрганишдир;
Якунловчи суҳбат, такрорлаш ва билимларни муайян бир тартибга 
тушириш, шунингдек ўрганилган нарсаларни умумлаштириш ва кенгайтиришда 
татбиқ этилади. Бунда ўқувчилар хулосалар чиқаришга ўргатилади. Бу суҳбат 
йирик мавзулар, қисмларни ўтгандан кейин қўлланади.
Суҳбат давомида бериладиган саволлар қуйидаги талабларга жавоб 
бериши керак.
1. 
Савол ва жавоблар аниқ ва равшан бўлиши керак: қўшалоқ савол 
бермаслик керак. Масалан, Альп тоғларида қандай рельеф
шакллари тарқалган ва улар қандай пайдо бўлган?
Саволларда кераксиз сўзлар бўлмаслиги, жавоби аниқликка яқин саволлар 
ҳам берилмаслиги керак. Мураккаб ѐки «Ҳа»«Йўқ» жавобни талаб қиладиган 
саволлар бўлмаслиги керак. Масалан, Волга Каспийга қуйиладими?
Саволлар ўқувчидан ўйлаб кўриш, муҳокама қилишни талаб этадиган 
қилиб тузилиши керак


161 
1.6. Маъруза
Маъруза асосан юқори синфларда умумлаштирувчи дарсларда қўлланади. 
Иқтисодий география дарсларида кўпроқ ишлатилади. Олий ўқув юртларида 
маъруза 80 дақиқага, юқори синф ўқувчилари учун эса 30-40 дақиқага 
мўлжалланади. Маъруза ўқувчилардан узоқ муддатгача тинглашни талаб 
қилади.
Олий таълимда маъруза дарслари масаланинг энг муҳим томонларини 
таҳлил қилиш, тартибга солиш ва фикр юритиш усуллари ташкил қилади. 
Мактаб маърузасида тасвирлаш ва тушунтириш алоҳида ўрин тутади.
Маърузага қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: Маъруза 
мазмунан бир бутун бўлиши керак;
Маъруза қамраган масалалар тугал бўлиши керак.
Маъруза илмий жихатдан мукаммал бўлиши ва кўргазмали бўлиши лозим. 
Мактаб географиясида маъруза кириш ва якунловчи мавзуларда, умумий 
таъриф талаб этиладиган мавзуларда қўлланилади. Маъруза бошқа усуллар 
билан бирга олиб борилади. Бу дарсларда мустақил ишларга вақт қолмайди, 
ўқувчилар асосан назарий билимлар олишади ва кейинги дарсларда олиб 
бориладиган мустақил ишлар учун замин яратади. Саволлар маърузанинг 
охирида берилгани маъқул.
1.7. Ўқиб бериш
Дарс жараѐнида ўқитувчи томонидан ўқиб бериш ҳам кенг қўлланилади. 
Бунда географияга оид турли мақолалар, дарсликларнинг айрим жойлари, 
рўзнома ва ойномадаги маълумотлар ўқиб борилади. Ўқитишнинг асосий 
мақсади қуйидагилардан иборат:
1. Ўқитиш усулини тез—тез ўзгартириб туриш:
2. Дарсни ва таълим — тарбия жараѐнини фаоллаштириш.
3.Дарсда ўтилаѐтган мавзу ўқитувчи ўз сўзлари билан айтиб 
боролмайдиган даражада бўлса.
4. Матн бадиий жиҳатдан бой бўлмагани учун ўқитувчи мунтазам 
равишда рўзнома ва ойномаларни кузатиб бориш керак.
5. Синфда қуйидагиларни ўқиб бериш мумкин:
а) мавзуга оид бадиий матнлар (Навоий, Бобур, А.Орипов ва бошқалар
асарларидан парчалар);
б) сайѐҳлар ва дарс мавзусига оид бўлган жараѐнларни ўз кўзи билан
кўрган кишиларнинг тасвирий мақолалари;
в) мавзуга оид илмий-оммабоп китоб ва мақолаларнинг қизиқарли
жойлари;
г) дарс мавзусига оид рўзнома ва ойномаларда чиққан мақолалар.


162 
Кузатиш - геогафик борлиқ воқеа ва ҳодисаларни бевосита табиий 
шароитда идрок этишга ва ўргатишга имкон беради. Натижада ўқувчиларни 
билими ва қобилияти ривожланади.
Кузатиш синфда, география майдончасида, ўз шаҳри, вилояти ва тумани 
доирасида ўтказилиши мумкин.
Географик кузатишлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
астрономик, метеорологик ва фенологик.
1.Астрономик кузатишлар.
Астраномик кузатишлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Қуѐшнинг чиқишини ва ботишини кузатиш; юлдузар ва 
сайѐраларии кузатиш; қутб юлдузини кузатиш; Ой 
даврларини ўрганиш;
иложи бўлса обсерваториядаги асбоб - ускуналар билан танишиш; 
планеталарига саѐхат;
Метеорологик кузатишлар.
Метеорологик кузатишда об-ҳавони кузатиш алоҳида ўрин тутади.
Об -ҳавони кузатиш мактабларда 3-синфдан бошланади.
Об- ҳавони кузатиш қуйидаги усуллардан иборат:
Ўқув йилининг бошида об-ҳавони кузатишни ташкил этиш ва кузатиш 
усуллари билан махсус дарсда ўқувчиларни таништиринг; кузатишдан аввал 
метеорологик асбоблар билан ишлаш кўникмаларини
ҳосил қилиш керак.
махсус булимларни ўтгунга қадар (оддий метеорологик кузатишлар олиб
борилади (ҳарорат, шамол, булутлар, ѐғингарчилик); иқлим ҳақида махсус 
мавзулар ўтиб бўлингандан кейин босим, шамол кучи, (топилади), 
булутларнинг хиллари хақида кузатишлар олиб борилади. Ҳавонинг 
ҳароратини ва шамол йўналишини дастлаб бир кунда бир маротаба кузатиш 
мумкин, булутлик на ѐғинларнн кун давомида кузатиш мумкин.
Шамолнинг йўналиши ва кучини қуйидагича аниқлаш мумкин. 
шимолдан, кучи 3 - балл шимоли – шарқдан, кучи 2 - балл, 
шарқдан, кучи, 6 - балл,
ғарбдан кучи, 5 - балл, 
жануби —ғарбдан, 4 - балл 
жануби – шарқдан, 7 - балл
Шамолнинг кучи ,,ўқ» лардаги қанот билан кўрсатилади.
Узун қанот - 2 балл, калта қанот - балл.


163 
Булутлик қуйидагича белгиланади: 
Ҳаво очиқ (осмон булутсиз) 
Осмон чала булут.
Осмон булут билан тўлиқ қопланган.
Ёғинлар қуйидаги белгилар билан кўрсатилади:
Ёмғир, қор, туман, қиров, дўл, шудринг.
6-7- синфнинг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво қуйидаги жадвал асосида 
кузатиб борилади:
Об - қавони кузатиш жадвали

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling