Дастурнинг мазмуни
|
Дастурнинг асосий йўналишлари
|
Амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирлар
|
Миллий валютани товар билан барқарор таъминлаш
|
- республика бозорини истеъмол моллари билан тўлдириш;
- аҳолининг энг зарур талабларини қондирувчи миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш
|
- истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
- замонавий истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни жадал суръатларда ташкил этиш;
- кичик корхоналар фаолияти учун кенг майдон очиб бериш;
- аҳолининг турли мамлакатлардан келтирилган сифатли молларни сотиб олиш имкониятига эга бўлиши учун зарур шароитлар яратиш;
- импорт моллар таркибини такомиллаштириш;
- миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш
|
Етарли валюта захираси билан таъминлаш
|
- ташқи иқтисодий сиёсатни тубдан қайта кўриб чиқиш;
- мамлакатнинг экспорт имкониятини кенгайтириш
|
- экспортга йўналтирилган корхоналар сонини кўпайтириш;
- экспортга йўналтирилган корхоналар фаолиятини рағбатлантириш;
- жаҳон бозорида рақобатга бардош берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш
|
Миллий валютани қадрлаш ва ундан тежаб-тергаб фойдаланиш
|
- қатъий молиявий-кредит сиёсатини изчиллик билан ўтказиш;
- кредит ресурсларидан самарали ва муайян мақсад йўлида фойдаланиш
|
- аҳоли ва корхоналар томонидан молиявий ресурслардан тежамли фойдаланишни кучайтириш;
- кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш;
- кредит ресурсларини энг кўп самара берадиган соҳаларга йўналтириш
|
Инфляцияга қарши бақувват, пухта ўйланган сиёсат ўтказиш
|
- миллий валютанинг юксак тўлов қобилиятини узоқ муддат давомида сақлаб қолишини таъминлаш;
- ишлаб чиқариш ҳажми билан тўловга қобил талабнинг ўсиши ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш
|
- муомалага чиқариладиган ҳар бир сўмнинг муайян товарлар билан таъминланишига эришиш;
- савдо корхоналарининг ишини тубдан яхшилаш;
- истеъмол фондининг ўсишини ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматнинг моддий ҳажми кўпайишига бевосита боғлиқ қилиб қўйиш;
- нақд пул ва кредит эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йўл қўймаслик
|
Бу белгиланган дастурларнинг изчил равишда амалга оширилиши миллий валютамизнинг мустаҳкамланишига, қатъий валюталарга нисбатан унинг алмашув курсининг барқарорлашувига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатади.