2. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари


Давлат мулки – эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлган мулк объектларидан иборат3


Download 67.66 Kb.
bet2/6
Sana10.02.2023
Hajmi67.66 Kb.
#1185426
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5. Mulkchilik munosabatlari va ijtimoiy soha. copy 2

Давлат мулки – эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлган мулк объектларидан иборат3. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
1) хусусий мол-мулкнинг миллийлаштирилиб, давлат ихтиёрига ўтказилиши;
2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.
Мулкчилик шаклларининг таснифланиши





2. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва

хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари


Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобат муҳитини шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»4 деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади.






Давлат мулкини хусусийлаштириш
усуллари


































Мулкни бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш




Мулкни сотиш орқали хусусийлаштириш
















Меҳнат жамоаларига бепул топшириш




Меҳнат жамоаларига сотиш
















Барча жамият аъзоларига бепул бўлиб бериш




Барча жамият аъзоларига сотиш
















Аҳолининг айрим ижтимоий қатламларига бепул бериш




Ким ошди савдосида фуқароларга ёки юридик шахсларга сотиш
















Ҳар бир жамият аъзосининг давлат мулкини ҳосил қилишдаги иштироки, яъни қўшган ҳиссасига қараб бўлиб бериш




Корхоналарни кейинчалик меҳнат жамоалари томонидан сотиб олиниши шарти билан ижарага бериш
















Фойда келтирмаётган корхонани меҳнат жамоасига бўлиб бериш




Чет эл фирмалари ва фуқароларига ташқи қарзни узиш эвазига бериш ёки сотиш


































Мулкни бепул бўлиб бериш ҳамда сотиш усулларини уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш






Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари



  1. Мавзу. ТОВАР ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ


Режа:


1. Товар хўжалиги ва унинг хусусиятлари

2. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари


3. Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилиши ва унинг барқарорлигини мустаҳкамлаш йўналишлари


1. Товар хўжалиги ва унинг хусусиятлари


Кишилик жамиятининг ривожланишида ижтимоий хўжаликни ташкил этишнинг иккита умумий иқтисодий шакли ажралиб туради. Умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ижтимоий хўжаликнинг бу шаклида яратилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, хўжалик ички эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Демак, ўз эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш – натурал ишлаб чиқариш, бундай ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик эса – натурал хўжалик деб аталади.


Маҳсулот ва хизматларни ўз эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки бозорда айирбошлаш учун ишлаб чиқариш – товар ишлаб чиқариш,бундай ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик эса – товар хўжалиги дейилади.
Товар икки хусусиятга эга: бир томондан, у кишиларнинг қандайдир эҳтиёжини қондира оладиган, иккинчи томондан эса, бошқа буюмларга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача айтганда, товар нафлиликка (истеъмол қийматига) ва қийматга эгадир.
Буюмнинг истеъмол қиймати унинг кишилар учун нафли эканлиги, муайян наф келтириши орқали намоён бўлади. У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш воситалари сифатида кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган эҳтиёжини қондиради.
Ижтимоий зарурий нафлилик деб талаб миқдорига мос келадиган миқдордаги нафлиликка айтилади.

2. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари


Пулнинг вужудга келиши ва моҳиятининг турли илмий концепциялари мавжуд бўлиб, улар орасида рационалистик ва эволюцион концепциялар муҳим ўрин тутади.
Рационалистик концепция пулнинг келиб чиқишини кишилар ўртасидаги битим, келишув натижаси сифатида изоҳлайди. Бу ҳолат уларнинг товарларни айирбошлаш чоғида қийматларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар зарурлигига амин бўлишига асосланади. Пулнинг ўзаро келишув сифатида амал қилиши тўғрисидаги мазкур ғоя XVIII асрнинг охирларигача ҳукм сурди. Пулнинг келиб чиқишига субъектив психологик ёндашув кўплаб ҳозирги замон хорижий иқтисодчиларнинг қарашларида ҳам учраб туради. Уларнинг фикрича, пул категорияси объектив иқтисодий категория бўлмай, кишилар келишувига ёки давлатнинг хоҳишига боғлиқ бўлган юзаки, субъектив категориядир.

Download 67.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling