20- mavzu Bipolyar tranzistorlar Reja Bipolyar tranzistor haqida tushuncha


Download 381 Kb.
bet2/4
Sana18.12.2022
Hajmi381 Kb.
#1031849
1   2   3   4
Bog'liq
BmMYM9dKBBV3C9MQdY0WRNpX62JDhkDHocSVDbd1

БТ асосий параметрлари

  • Кириш қаршилиги: [Ом] ;
  • Чиқиш қаршилиги: [Ом] ;
  • Ток бўйича кучайтириш коэффициенти: ;
  • Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти: ;
  • Қувват бўйича кучайтириш коэффициенти: .
  • БТ уланиш схемалари ва физик параметрлари

Режа

  • Биполяр транзисторнинг уланиш схемалари
  • УЭ уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари
  • УБ уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари
  • УК уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари

БТнинг уланиш схемалари

  • БТда электродлар учта бўлгани сабабли, уч хил уланиш схемалари мавжуд:
  • умумий база (УБ);
  • умумий эмиттер (УЭ);
  • умумий коллектор (УК).
  • Бунда БТ электродларидан бири схеманинг кириш ва чиқиш занжирлари учун умумий, унинг ўзгарувчан ток (сигнал) бўйича потенциали эса нолга тенг қилиб олинади.

БТнинг уланиш схемалари

БТнинг УЭ уланиш схемаси

УЭ уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари

УЭ уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикаларининг температурага боғлиқлиги

БТнинг УБ уланиш схемаси

УБ уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари

БТнинг УК уланиш схемаси

УК уланиш схемасидаги БТнинг статик электрод характеристикалари

  • ЭЎ тўғри силжитилганда (UЭБ таъминот манбаси ҳисобига амалга оширилади) унинг потенциал барьери пасаяди ва электронлар эмиттердан базага инжекцияланади. Электронларнинг эмиттердан базага ҳамда ковакларнинг базадан эмиттерга инжекцияланиши ҳисобига эмиттер токи ҳосил бўлади:
  • ,
  • бу ерда IЭn, IЭр – мос равишда электронлар ва коваклар инжекция токлари.
  • Эмиттер токининг IЭр ташкил этувчиси коллектор орқали оқмайди ва шунинг учун фойдасиз ток ҳисобланади. IЭр қийматини камайтириш учун базадаги акцептор киритмалар концентрацияси қиймати эмиттердаги донор киритмалар концентрациясига нисбатан икки тартиб кичик қилиб олинади.
  • Эмиттер токида электронларнинг инжекция токи IЭn улушини инжекция коэффициенти деб аталувчи катталик ифодалайди. У эмиттер ишлаш самарадорлигини белгилаб, эмиттер токидаги фойдали ток улушини кўрсатади
  • .
  • Одатда =0,990-0,995 ни ташкил этади. Базага инжекцияланган электронлар, базада коллектор томонга диффузияланиб КЎгача етиб боради. Сўнгра коллекторга экстракцияланади ва коллектор токи IКn ни ҳосил қилади.
  • Коллекторга ўтиш давомида инжекцияланган электронларнинг бир қисми база соҳадаги коваклар билан учрашиб рекомбинацияланади ва уларнинг концентрацияси камаяди. Етишмовчи коваклар ташқи занжир орқали кириб (электр нейтраллик шарти бажарилиши учун), база токининг рекомбинацион такшил этувчиси IБРЕК ни ҳосил қилади. IБРЕК қиймати катта бўлгани учун уни камайтиришга ҳаракат қилинади. Бунга база кенглигини камайтириш билан эришилади.
  • Эмиттердан инжекцияланган электронлар токининг база соҳасида рекомбинация ҳисобига камайиши электронларни ташиш коэффициенти деб аталувчи катталик билан ифодаланади
  • .
  • Реал транзисторларда =0,980 ÷ 0,995.
  • Актив режимда транзисторнинг КЎ тескари йўналишда силжитилганлиги сабабли, коллектор занжирида хусусий ток IК0 оқади. У икки хил ноасосий заряд ташувчиларнинг дрейф токларидан ташкил топган. Натижада р-n ўтишнинг тескари токи амалда тескари кучланишга боғлиқ бўлмайди ва хона температурасида кремнийли ўтишларда IК0=10-15 А ни ташкил эатди.
  • Шундай қилиб, эмиттер токи бошқарувчи, коллектор токи эса бошқарилувчидир. Шунинг учун БТ ток билан боршқарилувчи асбоб дейилади.
  • БТ электрод токларининг параметрик тенгламаси

Download 381 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling