20 йил “Ўзбекистон тарихи”


Фанни ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва


Download 356 Kb.
bet3/19
Sana23.04.2023
Hajmi356 Kb.
#1386451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ннқит

4.Фанни ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвийлиги
“Ўзбекистон тарихи” фани бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар, хусусан, археология, этнография, нумизматика, маданиятшунослик, диншунослик, фалсафа, иқтисод, география, демография кабилар билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади. Фанлараро алоқалардан унумли
фойдаланиш, ўзаро узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш “Ўзбекистон тарихи” фанининг таълим-тарбия берувчи, маънавиятни юксалтирувчи ва инсон камолоти ҳамда миллат равнақини таъминловчи вазифаларини тўлақонли амалга оширишга хизмат қилади.
5. Фаннинг ишлаб чиқариш соҳасидаги ўрни
Фандан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган талабалар ишлаб чиқариш соҳасида ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислохотларнинг туб мохиятини тушунган холда ишаб чиқаришга жорий этиш имкониятларига эга бўлади.
6.Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг “Ўзбекистон тарихи” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион- педагогик технологияларини тадбиқ этиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар фойдаланилади.


Дастур мавзуларини ўзлаштириш даражасини оширишда маърузаларни интерфаол усулларда, мунозаралар асосида, талабаларнинг эркин фикрлашини таъминлаш асосида, келгуси маъруза мавзулари асосида интернет маълумотлари аниқлаш вазифалари ва уларни талабалар орасида тахлил этиб бориш орқали маъруза машғулотларини кенг тарзда амалга оширилади.
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндошилишни назарда тутади.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling