20-mavzu. Qora va rangli metall qotishmalar. 20. 1


Download 114.81 Kb.
bet1/3
Sana02.06.2024
Hajmi114.81 Kb.
#1834599
  1   2   3
Bog'liq
2- маъруза


20-mavzu. Qora va rangli metall qotishmalar.

20.1 Qora va rangli metall qotishmalarning tasnifi.

20.2 O’zbekistonda mavjud qora va rangli metall rudalari. Ularning O’zbekistonni rivojlanishidagi ahamiyati.

20.3 Rudalarni qazib olish va ularga talablar. (Olmaliq, Bekobod, Navoiy kombinatlari)


20.1Qora va rangli metall qotishmalarning tasnifi.

МЕТАЛЛАР (юн. metalleuo — қазийман, ердан қазиб оламан) — оддий шароитда юқори электр ўтказувчанлиги,  иссиқ ўтказувчанлиги, электр ўтказувчанлиги, электр магнит тўлқинларини яхши қайтариши, пластиклиги каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлган оддий моддалар.
Металлар қаттиқ ҳолатда кристалл тузилишда бўлади.  Буғ ҳолатида эса бир атомлидир. Металларнинг оксидлари сув билан бирикканида кўпинча гидроксидлар (асослар) га айланади.
Металлар электрон тузилиши туфайлигина юқорида айтиб ўтилган ўзига хос хусусиятларга эга. Металлар атомлари ташқи (валент) электронларини осонликча беради. Металларнинг кристалл панжарасида ҳамма электрон ўз атоми билан бириккан бўлавермайди. Улардан баъзилари ҳаракатланади.
Кимёвий хоссалари. Д. И. Менделеевнинг даврий системасидаги 109 кимёвий элементнинг 87 таси Металлар, 22 таси металлмасдир.
Барча Металлар;
- «оддий металлар»,
-«оралиқ металлар»,
- «лантаноид ва актиноидлар» ташкил қилади.
Темир ва унинг қотишмалари қора, Металлар, қолганлари рангли Металлар деб юритилади. Нодир Металлар жумласига- ванадий, молибден, бериллий, индий, цирконий, лантан, ниобий, тантал, рений, германий, галлий, таллий ва б. киради. «Нодир Металлар» деган ибора шартли ибора бўлиб, соф металл ажратиб олиш усулларининг қанчалик такомиллашганига боғлиқ; бир вақтлар «нодир» деб ҳисобланган титан эндиликда «нодирлар» жумласига кирмайди (М. нинг кимёвий ва физик хоссалари ҳақида металл элементларга оид мақолаларга қаранг). Металларнинг баъзи бирикмаларида (қотишмаларда ҳам) металл боғланиш (металлни ҳосил қилувчи зарралар орасидаги боғланиш) сақланиб қолади. Металлар табиатда эркин ва кимёвий бирикмалар ҳолида учрайди.
Асл Металлар - олтин, платина, кумуш , баъзан мис, қалай ва симоб соф ҳолда топилади.
Ҳозирги замон машинасозлиги мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган металларнинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Станоксозликда, автомобиль ва авиация саноатида, электроника ва радиотехникада металлардан жуда кўп машина ва прибор деталлари тайёрланади.
Техникада ишлатиладиган металлар асосан икки группага – қора ва рангли металларга бўлинади. Қора металларга темир ва унинг бирикмалари (чуян, пўлат, ферроқотишмалар) киради. Қолган металлар ва уларнинг қотишмалари рангли металлар группасини ташкил қилади.
Ҳозирга қадар асосий машинасозлик материали ҳисобланган темир ва унинг қотишмалари металлар ичида алоҳида аҳамият касб этади. Дунё миқёсида ишлаб чиқариладиган металларнинг 90% ини темир ва унинг қотишмалари ташкил қилади. Бу қора металлар муҳим физик ва механик хоссаларга эга бўлганлиги, шунингдек темир рудалари табиатга кенг тарқалганлиги, чуян ва пўлат ишлаб чиқариш эса арзон ва мураккабмаслиги билан тушунтирилади.
Қора металлар билан бир қаторда рангли металлар ҳам техникада муҳим аҳамиятга эга. Бу уларнинг қора металларда учрамайдиган ўзига хос муҳим қатор физик-химиявий хоссалари билан тушунтирилади. Самолётсозликда, радиотехникада, электроникада ва саноатнинг бошқа соҳаларида мис, алюминий, магний, никель, титан, вольфрам, шунингдек бериллий, германий, кремний ва бошқа рангли металлардан жуда кенг фойдаланилади.

Download 114.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling