Мазкур режим иқтисодий инқироз кузатилган даврларда инфляция даражасини тез
ва самарали пасайтириш имконини беради. Бунда пул-кредит сиёсати фақатгина
айирбошлаш курсининг мақсадли даражасини таъминлашга йўналтирилади.
Жумладан, валюта курси қадрсизланганда қатъий пул-кредит сиёсати, валютанинг
қадри мақсадли даражадан кўпроқ ошганда юмшоқ пул-кредит сиёсати
юритилади.
Валюта курсини таргетлаш режими аниқлиги ва оддийлиги сабабли аҳоли,
хўжалик юритувчи субъектлари ва бозорнинг бошқа иштирокчилари томонидан
осон тушунилади.
Мазкур режимнинг яна бир ижобий томони молиявий
институтлар яхши
ривожланмаган шароитларда ҳам у ўзининг самарадорлигини сақлаб қолади.
Бундай вазиятда валюта курсига пул-кредит сиёсати чоралари ва валюта
интервенциялари орқали таъсир кўрсатилади.
Шу билан бирга, капитал оқимлари кучли бўлган
даврларда ушбу режимни
самарали қўллаш имконияти чекланади ва иқтисодий инқироз даврида марказий
банкнинг валюта курсини барқарорлаштириш
борасидаги вазифасини
қийинлаштиради.
Валюта курсини таргетлаш режимини қўлланиши қуйидаги шарт шароитлар
Do'stlaringiz bilan baham: