2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Меҳнат статистикасини такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
4796uz

19. Меҳнат статистикасини такомиллаштириш 
Амалиѐтда меҳнат статистикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон 
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юритилади. 
Банд аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни Давлат статистика қўмитаси корхона 
ва ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари, ишчи кучи кузатувлари натижалари, солиқ 
органларининг маълумотлари, шунингдек, таълим муассасалари ўртасида кундузги шаклда 
ўқувчилар сони бўйича ўтказилган давлат статистика кузатувлари маълумотлари асосида 
шакллантиради. 
Ишчи кучи кузатувлари (ИКК) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 
томонидан амалга оширилади. Вазирлик Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) стандартларига 


қисман амал қилади, аммо сезиларли истиснолар мавжуд, хусусан ишсизларнинг ва 
вақтинчалик банд бўлган шахслар сонининг тўлиқ ҳисоби йўқлиги, ишланган соат сони 
тўғрисида маълумот тўплаш амалиѐтининг йўқлиги ва бошқалар. Шунингдек, кузатув 
давомида олинган жавоблар қамровини ҳужжатлаштиришда аниқлик йўқ. 
Бандлик ва ишсизликни аниқлашнинг амалдаги услубияти Меҳнат статистикаси 
халқаро Конференцияси (МСХК) резолюцияларига тўлиқ мос келмайди. Машғулотларнинг 
халқаро стандарт классификацияси (МХСК — 2008) ва Таълим бўйича халқаро стандарт 
классификациясининг (ТХСК — 2011) энг сўнгги версиялари қўлланилмайди. 
Меҳнат соҳасида статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар 
белгилаб олинди: 
бандлик ва меҳнат бозорининг бошқа асосий кўрсаткичларини аниқлашда ХМТ 
стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, ХМТ кўрсаткичларини мослаштириш ва жорий 
қилиш; 
энг сўнгги «Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси — 2008» ва 
«Таълим бўйича халқаро стандарт классификацияси — 2011»ни амалиѐтга татбиқ қилиш; 
Халқаро 
меҳнат 
ташкилотининг 
тавсияларига 
мувофиқ, 
«Ишчи 
кучи 
кузатувлари»нинг услубиѐтини, танланма ва саволномаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 
такомиллаштириш; 
«Ишчи кучи кузатувлари» доирасида маълумотларни электрон йиғишни 
ривожлантириш; 
«Ишчи кучи кузатувлари» доирасида ишлаган соатлар сони бўйича маълумотларни 
тўплаш ва нашр этиш; 
бўш иш ўринлари кузатувини халқаро стандартларга мувофиқ тўлақонли 
ўтказилишини таъминлаш; 
«Ишчи кучига харажатлар кузатуви»ни ўтказишда халқаро стандартларнинг 
қўлланилишини таъминлаш; 
Даромадлар статистикаси асосида меҳнатга ҳақ тўлашда гендер тафовути бўйича 
статистика маълумотларини шакллантириш. 

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling