2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Туризм статистикасини такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
4796uz

20. Туризм статистикасини такомиллаштириш 
Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси БМТ 
Жаҳон сайѐҳлик ташкилотининг туризм статистикаси бўйича халқаро тавсияларига (ТСХТ 
— 2008) мувофиқ ишлаб чиқиладиган туризм соҳасидаги статистика маълумотларини йиғиш 
ишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганлар. 
Бироқ, ушбу статистикани баъзи йўналишларда, масалан, ички туризм статистикаси, 
сайѐҳлик статистикасини халқаро таққослаш ва чет эллик сайѐҳлар учун маҳаллий 
йўналишлар ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш учун такомиллаштириш зарур. 
Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 
туризм статистикасининг халқаро келишилган тизимини яратиш
туризм статистикасининг халқаро стандартларга мувофиқ (Туризм статистикаси 
бўйича халқаро тавсиялар — 2008) классификациялар, усуллар ва методологияларни 
такомиллаштириш; 
маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш. 
21. Транспорт статистикасини такомиллаштириш 
Зудлик билан ҳал қилишни талаб қиладиган энг муҳим муаммолардан бири бу 
транспорт соҳасида кенг қамровли, ишончли ва аниқ маълумотларнинг етишмаслигидир. 
Айни пайтда вазирлик ва идораларнинг алоҳида бўлинмалари ўртасида транспорт 
инфратузилмасининг асосий кўрсаткичларини статистик ҳисобга олишнинг ягона 
методологик ѐндашувини белгилашда муаммо мавжуд. Муаммо маълумотларни аниқлаш ва 
тўплашдаги турлича ѐндашувларда, шу жумладан кузатилаѐтган субъектлар рўйхати, 
транспорт инфратузилмасининг асосий кўрсаткичларида ўз аксини топади. 
Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 


халқаро стандартлар ва илғор амалиѐтларга мувофиқ транспорт статистикаси 
соҳасидаги классификация ва методологияларни такомиллаштириш; 
планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда АШС (автоматлаштирилган шахсий 
сўров) технологиясига асосланган замонавий маълумотларни йиғиш технологияларини 
жорий этиш; 
автоматлаштирилган маълумотларни йиғиш тизимларини жорий этиш; 
транспорт турлари кесимида транспорт хизматлари нархлари ва тариф индексларини 
ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш; 
транспорт ва логистика инфратузилмаси, жумладан трансчегаравий логистика 
маълумотларини тайѐрлаш бўйича Давлат статистика қўмитаси салоҳиятини мустаҳкамлаш. 

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling