2020 йил 18 март куни “Худуд ободонлигини таъминлаш” шиори остида ўтказилган ҳашар баённомаси “18”


Download 473.76 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi473.76 Kb.
#1334524
Bog'liq
Hashar 18 mart


2020 йил 18 март куни “Худуд ободонлигини таъминлаш”
шиори остида ўтказилган ҳашар
БАЁННОМАСИ
18” март 2019 йил Термиз шаҳар

Раислик қилувчи:

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Ёшлар иттифоки етакчиси Tўрақулов.А

Қатнашдилар:

ТТА Термиз филиали талабалари.

КУН ТАРТИБИ:

  1. ТТА Термиз филиалида 2020 йил 18 март куни “Худуд ободонлигини таъминлаш” шиори остида талабалар хашарини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш.

Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.2020 йил 18 март куни “Худуд ободонлигини таъминлаш” шиори остида ўтказилган талабалар ҳашарида филиал раҳбарияти, ўқитувчи ва ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этди. Филиалнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, филиалнинг атрофи ва ҳовлисидаги ҳудудларда қуриб қолган бегона шоҳ-шаббаларолиб ташланди.Ҳашарда филиалининг Ёшлар Иттифоқи фаол аъзоларидан Жўрайев Ш, Ўринов А, Жалилов Н, Каримов Д, Марданакулов А, Юсупов Т, Нормуродов А, Умидуллайев Б, Маматмусайев Ж, Жўрайев Ж, Омоналийев Ж, Холмаматов С, Марданов И, Эшдавлатов Б, Ражабов Б, Йўлдашов М, Янгибойев Ш, Мажидов Б, Хайдаров П,Қосимов Ш, Қурбонов А, Саттаров С, Давронов С, Бойназаров А, Райимназаров Ш,Тиловов Р ва бошкалар фаол иштирок этишди ва тозалик ишларини юқори кайфиятда олиб боришди. Улар ўқув хоналари, талабалар турар жойи, ошхона, жисмоний маданият ва спорт мажмуаси, кафедранинг ички ва ташқи ҳовлиси тозалашди. Талаба қизлар томонидан барча дераза ойналари артилиб чиройли ҳолатга келтирилди.Хулоса ўрнида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Худуд ободонлигини таъминлаш” шиори остида ўтказилган ҳашари талабалар орасида кўтаринки кайфият билан ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ТТА Термиз филиали Ёшлар
Иттифоқи БТ етакчиси: Tўрақулов.А

Ҳашар жараёнидан фотолавҳалар



Download 473.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling