2020 йил 24 апрел №242 Қарши шаҳар Қарши шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаби раҳбарларига
Download 207 Kb.
|
“Ўз фанининг фидоийси 2020” онлайн хати
2020 йил 24 апрел № 242 Қарши шаҳар Қарши шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаби раҳбарларига Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, Сизга вилоят халқ таълим бошқармасининг ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактаблари фан ўқитувчилари ўртасида ОНЛАЙН “Ўз фанининг фидоийси-2020” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Низоми асосида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ўз фанининг фидоий устозларини аниқлаш, ахборот комуникация технология бўйича саводхонлигини ошириш, ўз устида ишлашни тўғри ташкил қилиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантириш мақсадида фан ўқитувчилари ўртасида ОНЛАЙН “Ўз фанининг фидоийси-2020” вилоят кўрик-танловини ўтказиш белгиланди. Шу муносабат билан танлов ОНЛАЙН тарзда жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Ўтказилиш тартиби бўйича, ушбу жараёнга таълим муассасаларнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари шахсан маъсул эканлигини инобатга олган ҳолда , Телеграмм месенжерида алоҳида Ўз фанининг фидоийси-2020 номли гуруҳ ташкил этилиб, ушбу гуруҳга барча мактабларнинг юқорида қайд этилган ўқув-тарбия ишлари бўйича (бошланғич ҳамда ёрдамчи ЎТИБД ўринбосарлари ҳам маъсул) директор ўринбосарлари аъзо сифатида киритилади, шу билан бир қаторда ушбу гуруҳга ташкилий қўмита аъзолари ва ҳакамлар ҳайъати вакиллари ҳам аъзо қилинади, ташкил этилган гуруҳга мактабларнинг фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган 4 та йўналишдаги (“Энг яхши дарс тақдимоти” (слайд), “Энг яхши видео дарс”, . “Энг яхши дарс ишланма”, “Энг яхши илмий мақола”) материалларни жорий йилнинг 5 май кунига қадар мактабларнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан сифатли тарзда ташлаб борилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилади. Юқоридаги топшириқларни ижросини қатъий назоратга олишингизни ҳамда таълим муассасасангиздаги ўз фанига фидоий бўлган фан ўқитувчиларини ушбу кўрик-танловга фаол эштирок этишини таъминлашингиз сўралади.
Ижрочи Х.Холов Қарши шаҳар халқ таълими томонидан ташкил этилган “Ўз фанининг фидоийси-2020” онлайн шаҳар кўрик танловини ўтказиш учун ташкилий қўмита таркиби: 1. А.Аҳатов –Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, ТСМ бўлими раҳбари , раис 2.Х.Холов - Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, бош методист, раис ўринбосари 3. Р.Турдиева- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маъсул котиб 4. Ғ.Шукуров – Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, аниқ фалар методисти, аъзо 5. Р.Равшанов– Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, ТСМ инспектор методист, аъзо 6. Н.Самадова- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, ижтимоий фанлар методисти, аъзо 7. С.Ямгирова- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, филология фанлар методисти, аъзо 8. Д.Баратова- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, хорижий тиллар методисти, аъзо 9. Ғ.Назаров– Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, бошланғич таълим методисти, аъзо 10. К.Пардаев- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими, рус тили ва адабиёт фани методисти, аъзо 11. Қ.Давидов- Қарши шаҳар халқ таълими бўлими,жисмони й тарбия фани методисти, аъзо
“Ўз фанининг фидоийси -2020” онлайн вилоят кўрик танлови “Энг яхши дарс тақдимоти”(слайд) БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
“Ўз фанининг фидоийси -2020” онлайн вилоят кўрик танлови “Энг яхши видеодарс” БАҲОЛАШ МЕЗОНИ МЕТОДИК ТАЛАБЛАР Мазмун яхлитлиги, мавзуларнинг оддий ва содда, тушунарли, равон тилда баён қилинганлиги 5 балл Мантиқий кетма-кетликни, изчилликни қамраб олганлиги 5 балл Миллий ғоя ва Ўзбекистон халқининг менталитетига зид бўлмаган тегишли иллюстрасиялар билан бойитилганлиги 5 балл Савол ва топшириқларнинг аниқлиги ўқувчиларни фикрлашга, тасвирлашга, мустақил ишлашга, ахборот маданиятини шакллантиришга, амалий ишларни бажаришга, тажрибалар ўтказишга йўналтирилганлиги 5 балл Якуний қисмда умумлаштирилган қисқа хулосалар берилиши 5 балл Ёритиладиган тушунчаларнинг 2 хил атама билан ифодаланишига, саналарнинг берилишида мавҳумликка йўл қўйилмаслиги 5 балл Касб-ҳунарга йўналтиришга оид расмлар ва касблар тавсифини изоҳловчи луғатлар 5 балл берилиши Мантиқий тафаккурини ўстиришга қаратилган техник конструксиялаш ва моделлаштириш юзасидан мустақил топшириқлар берилиши 5 балл ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ТАЛАБЛАР Кенг жамоатчилик томонидан танолинган илмий асосланган маълумотларнинг мавжудлиги 5 балл Воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англаш ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги 5 балл Билим олишга ва амалий фаолият билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга қаратилганлиги 5 балл Материалларда ўқувчиларни янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, аввалги олган билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинганлиги 5 балл Ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олиб, аниқ ва равон, тушунарли тарзда ортиқча сана ва шахс номларини кўпайтирмаган ҳолда такомиллаштирилганлиги 5 балл ЭСТЕТИК ТАЛАБЛАР Кадрлар ўқувчилар маълум ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва ўқув фанига қизиқиш уйғотиши 5 балл Видеодарснинг ифодаланиш тили мажозий (метафора) тарзда бўлиши 5 балл Рукнлар мутаносиблигини таъминланиши, расм ва тасвирлар бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши5 балл Имкон даражасида ёрқин рангли, қизиқарли ва чиройли бўлиши 5 балл ТЕХНИК ТАЛАБЛАР Дарсни видео бичимига ўтказишда анъанавий бичимлардан фойдаланиш 5 балл Видеодарсни яна бир марта бир нечта ҳар хил қурилмалардан ишлатиб кўриш 5 балл Овоз ва кадрга туширилган расм, графикаларнинг юқори сифатли бўлишига эътибор қилиш каби талабларга жавоб бериши керак 5 балл Видео дарслар давомийлиги 10-15 дақиқа бўлиши ва юқоридаги талабларга жавоб бериши талаб этилади. Ушбу талабларга жавоб берса 100 балл билан баҳоланади “Ўз фанининг фидоийси -2020” онлайн вилоят кўрик танлови “Энг яхши дарс ишланма” БАҲОЛАШ МЕЗОНИ Дарс ишланмасини ёзишда қўйилган талабларга амал қилинганлиги (MS Word (2010) матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида, кегль-14, ҳошия ўлчовлари: чап томони 2 см, қолган томонлари 1,5 см бўлган ҳолда, 1,5 интервалда тайёрланганлиги, титул варағида иштирокчининг фамилияси, исми, шарифи, иш жойи, лавозими, туман (шаҳар), вилоят, фаннинг номи, синфи, дарс ишланмасининг мавзуси ёзилган бўлиши керак.
“Ўз фанининг фидоийси-2020” онлайн вилоят кўрик танлови “Энг яхши илмий мақола” БАҲОЛАШ МЕЗОНИ Мақола мавзусининг долзарблиги, ҳаётийлиги ва муаллиф томонидан ижодий ёндошилганлигига қараб баҳоланади.Бу йўналишда муаллиф Юртимиз таълим тизимида кейинги вақтлардаги ислоҳотлар, ўқитувчи обрўсини ва нуфузи ошганлиги акс этган бўлиши керак. Мавзунинг долзарблиги-20 балл Мақолада таълимдаги муаммонинг тўғри қўйилганлиги ва ечими кўрсатилганлиги- 20 балл Мақоланинг бадиийлиги-20 балл Ўқитувчи касбининг жамиятдаги тутган ўрни акс этганлиги-20 балл Мақоланинг ўз нуқтаи-назарида баён этилганлиги-20 балл Download 207 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling