2) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўз.Рес.си ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўз.Рес.си ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни; 3) ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган тақдирда, башарти йўловчиларни, почтани ва багажни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўз.Рес.си ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, йўловчиларни, почтани ва багажни ташиш бўйича хизматларни; 4) Ўз.Рес.си ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Ўз.Рес.си ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини Ўз.Рес.си ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўз.Рес.сининг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматларни. Ушбу банднинг қоидалари, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади; 5) ҳаво кемаларига бевосита Ўз.Рес.си аэропортларида ва Ўз.Рес.сининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини. 264-модда. Айрим ҳолларда ноль даражали ставканинг қўлланилиши Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса: - Чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
Солиқни қайтарилиши СКнинг 274 – моддасига асосан тезлашган тартибда амалга оширилади - Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўз.Рес.си Мудофаа вазирлигининг ва Ўз.Рес.си Миллий гвардиясининг бўлинмалари томонидан олишга, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади.
- Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |