2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
Калит сўзлар: билим, малака, кўникма, компетенциялар, касбий, шахсий компетенциялар,
компетенциявий ёндашув, профессионал таълим. Annotation: The article describes the current issues of the introduction of a competency-based approach in professional education, namely, the scientific and methodological basis for the transformation of knowledge, skills and abilities acquired by students into competencies on the basis of modern approaches. Theoretical ideas and scientific-methodological proposals of the research work on the need to achieve educational goals through the creation of pedagogical conditions necessary for a new system of professional education and vocational training and its application in the educational process are substantiated. Key words: knowledge, skills, abilities, competencies, professional, personal competencies, competency orientation, professional education. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стан- дартлари мазмуни ўқувчиларда касблар ва мутахассисликлар бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишга қа- ратилган. Аммо касб-ҳунар коллежлари би- тирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш кўрсаткичларининг таҳлили шуни кўрсатдики, биринчидан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, ҳаттоки баъзи ҳолларда назарий билимлари юқори кўрсат- кичга эга бўлса ҳам меҳнат бозорида рақобат қилишида, реал иш ўрнидаги меҳнат функци- яларига қўшимча тайёргарликсиз киришиб ке- тишида, жамоа ва жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишида турли мураккабликлар ва тўсиқларга учраяпти. Чунки, коллежда олин- ган билим ва кўникмалар реал иш ўрнида за- рур бўлган кўникмаларга мос келмаган ёки бу малакаларни умуман қўллаб бўлмаган. Шунинг учун юқорида келтирилган му- аммоларни чуқур ўрганиб, унинг амалий ечимини топиш орқали касб-ҳунар таълими тизимининг шаклан ва мазмунан мутлақо янги тармоғини яратиш мақсадида Ўзбекис- тон Республикаси Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизи- мини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ5812-сонли Фармони қабул қилинди 1 . Маз- кур фармонга кўра, профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун ма- лакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш вазифаси белгиланган. Юқориа келтирилган муаммоларнинг ечимини топиш, Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини модернизация қилиш мақ- садида Швейцариянинг “Касб кўникмалари- ни ривожлантириш”, Британия Кенгашининг “Бандликни таъминлаш бўйича касб кўникма- Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling