2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
Бадиий лойиҳалаш босқичларини амалга ошириш, янги ғояларни излаш учун имкониятлар яратиш билан бирга янги фикрлаш услубларини кашф қилади. Дизай- нердан эстетик, функционал ва уйғун хусу- сиятларга эга юқори сифатли дизайнерлик лойиҳасини яратиш учун бадиий лойиҳалаш тамойиллари ва усулларини, композиция асослари ва техникаси, рангнинг асослари ва унинг қўлланилиши, шрифтнинг типоло- гияси ва унинг дизайндаги аҳамиятини би- лиши талаб этилади. График дизайн соҳасидаги замонавий ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиққан холда дизайнер компьютер графикаси ва дастурий махсулотлар билан ишлаш компе- тенциясига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Техник дизайн лойиҳасининг тимсоли график муҳаррирлар, векторли ва растрли графикалар ёрдамида амалга оширилади. Таҳлилларимизнинг асосий натижаси сифатида график дизайннинг бадиий образ- ли белгилари ривожланаётган ахборот жа- мияти доирасида визуал маданиятни шакл- лантириш билан бевосита боғлиқлигини ҳисобга олиш лозим. Ушбу факт шу жиҳа- ти билан муҳимки, улар сифат даражасини таъминловчи оптик феноменнинг ажралмас таркибий қисмидир. Бироқ, амалда мавжуд бўлган график элементлар ва бадиий-об- разли ечимлар шаклида тақдим этилган мисоллар, қоида тариқасида, ижодий гра- фик-бадиий ресурслардан самарасиз фой- даланишнинг аниқ ифодаси бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳодиса халқаро тизимдаги рамзий белгилар ва миллий маданиятнинг ташувчилари томонидан ишлатиладиган элементларнинг ўзаро таъсири нуқтаи на- заридан график лойиҳалаш самарадорлик мезонларининг етишмаслиги билан боғлиқ. Хулоса қилиб айтганда, XXI асрга ке- либ инсонлар эҳтиёжи индивидуаллашуви жаҳон бозорида истеъмолчилик ва рақобат- бардошлик жараёнларининг тезлашишига олиб келди. Шу муносабат билан, бадиий лойиҳалашда янги ечимларни яратиш йўл- ларини излаб топиш ҳар қачонгидан кўра долзарб ҳисобланади. Шунинг учун дизай- нернинг асосий вазифаси турли шакл ва график образларни яратиш ҳамда ўйлаб то- пишдан иборат. Asl, мазмунли, концептуал жиҳатдан бой визуал ечимларни яратиш ис- таги бадиий усуллардан кенг фойдаланиш- га олиб келади. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling