2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
Ахборотлашган дизайн-технология – 
оммавий ахборот воситалари орқали тарқа-
тишга мўлжалланган визуал хабарларни 
яратишда қўлланадиган усул, шакл ва воси-
талар йиғиндисидир. У ахборот (графика, 
фотосурат, матн)ни яратиш, таҳрирлаш, 
импорт ва экспорт қилиш, ёзиш, акс эт-
тириш, узатиш ва чоп этишнинг электрон 
усуллари билан бевосита боғлиқ. Компью-
тернинг график дастурлари – ҳозирда барча 
дизайнерлар кенг фойдаланадиган восита-
лар ҳисобланади. Бу соҳа шу қадар жадал 
ривожландики, жамиятнинг ижтимоий, си-
ёсий, иқтисодий, маданий ривожланишини 
ахборотлашган дизайн-технологиясиз та-
саввур қилиш қийин. 
Ахборотлашган дизайн-технология ай-
ниқса оммавий ахборот соҳасига кенг татбиқ 
қилинмоқда. Ахборот ҳамкорлиги, ношир-
лик фаолияти, реклама, график дизайннинг 
турли соҳалари XXI аср – ахборот техноло-
гиялари асрининг янги соҳалари санала-
ди. Ҳозирда нафақат босма маҳсулотлар, 
балки интернет тармоғи материаллари ҳам 
тўлиқ компьютер техникаси ёрдамида тай-
ёрланади. Компьютер техникаси ахборотни 
омма – кўп миллионлик аудитория мулкига 
айлантирадиган жарчига айланиб улгурган.
Дизайн-технологиянинг асосини ахбо-
ротли хабарларни яратиш, таҳрир этиш ва 
қайта яратиш учун қўлланиладиган элек-
трон ва махсус воситалар, шунингдек усул-
лар йиғиндисидан иборат бўлган компьютер 
графикаси ташкил этади. Компьютер гра-
фикасининг анъанавий график технологи-
ядан фарқли хусусияти шундаки, дизайнер 
тасвирни яратишнинг барча босқичларида 
уни назорат қилиш ва истаганича таҳрир қи-
лиш имконига эга бўлади.
Компьютер графикаси китоб чоп этиш, 
реклама, саноат графикаси ҳамда омма-
вий ахборотнинг бошқа соҳаларида ҳам 
қўлланилади. Унинг муҳим йўналишлари-
га компьютер орқали бадиий лойиҳалаш, 
3D-графика, анимация ва бошқалар киради. 
Айниқса, компьютер графикасини тасвирий 
ва амалий безак санъатида қўллаш яхши 
натижалар беради. 
Компьютер графикаси геометрик жисм-
лар, шакл ва шамойилларининг математик 
моделлари ҳамда уларни намойиш этиш 
усуллари тўғрисидаги фан сифатида намо-
ён бўлади. Компьютер тасвирларига бўлган 
қизиқиш, уларда жуда катта ҳажмдаги маъ-
лумотлар сақланиши билан изоҳланади:
тасвирларни яққол намойиш этиш имкония-
ти мавжуд бўлиб, уларни таҳлил этиш учун 
ахборот технологиялари соҳасида махсус 
билимлар талаб қилинмайди.
Компьютер графикаси мустақил йўна-
лиш сифатида ХХ асрнинг 60-йилларида 
пайдо бўлди ва махсус амалий дастурлар 
пакети ишлаб чиқилди. Ўша пайтда кесма-
лар ёрдамида чизиш, кўринмас чизиқларни 
ўчириш, мураккаб сиртларни акслантириш 
усуллари, сояларни шакллантириш, ёри-
тилганликни ҳисобга олиш тамойиллари 
ишлаб чиқилган эди. Бу йўналишдаги илк 
ишлар векторли графикани ривожланти-
ришга яъни, чизиқларни кесмалар орқали 
чизишга йўналтирилган эди. 70 - йиллардан 
бошлаб назарий ва амалий ишларнинг ак-
сарияти фазовий шакл ва объектларни ўр-
ганишга қаратилди. Бу йўналиш уч ўлчовли 
графика (3D) номи билан аталади. Мурак-
каб сиртларни акслантириш, рельефлар ва 
уларнинг ёритилганлигини моделлаштириш 
билан боғлиқ масалаларнинг пайдо бўлиши 
уч ўлчовли графикага бўлган эҳтиёжни яна-
да оширади. Уч ўлчамли графикадан фой-
даланилган кўплаб иловаларда 3D – объ-
ектлар, аниқ тасвирларни ҳосил қилувчи ва 
керакли f ўлчамлардаги кўплаб кўпбурчак- 
лардан ташкил топади. Биргина 3D объект-
ни ҳосил килиш учун керак бўладиган юзлаб 
ёки минглаб кўпбурчаклар катта ҳажмдаги 
маълумотлар заҳирасини талаб этади. 
XX асрнинг 90-йилларида компьютер 
графикасининг қўлланиш соҳалари анча 
кенгайди, уни кенг татбиқ қилиш имкони-
ятлари пайдо бўлди. Натижада компью-
тер графикасини фаолияти дастурлаш ва 
компьютер техникаси билан боғлиқ бўл-
маган мутахассисларнинг иш воситасига 
айланди. Компьютер графикасининг янги 
йўналишлардан бири ҳақиқий тасвирлар-
ни шакллантиришнинг услуб ва тамойил-
ларини ишлаб чиқишга бағишланган. Бу 
тамойилларга кўра тасвирларни бевосита 
кузатиш ёки оптик қурилмалар ёрдамида 


71
2021 №1, Kasb-hunar ta’limi

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling