Технология ва дизайн


Download 80.5 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1631153
  1   2   3   4   5
Bog'liq
12 - амалий машғулот “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар


11-МАВЗУ. “ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН” ЙЎНАЛИШИ МАЗМУНИ, ЎҚУВЧИЛАР ЭГАЛЛААШЛАРИ ЛОЗИМ БЎЛГАН БИЛИМ, КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАР.
РЕЖА:
5-7 синфларда:
1.Ёғочга ишлов бериш технологияси (материалшунослик, асбоб-ускуналар ва мосламалар, машғулотлар ишлаб чиқариш).
2.Полимер материалларга ишлов бериш технологияси.


МАЪРУЗА БАЁНИ
Технология ва дизайн” йуналиши буйича ташқил қилинган таълим жараёнида ўқувчилар турли материаллар (ёгоч, металл, пластмасса ва бошқалар)нинг хусусиятлари тугрисида бошланғич билимларга эга буладилар: уларни режалаш, арралаш, тешиш, йуниш, пардозлаш ишлари ва уларда ишлатиладиган асбобларнинг тўзилиши, ишлаши, дастгоҳдар, электр ва механизациялаштирилган жихозлар, машинашунослик элементлари, янги техника ва илгор технология асослари, электроника, автоматлаштириш, технологик хариталар, уларни тўзиш, электротехника ишлари, уй-рўзгор буюмларини таъмирлаш, меҳнат конунчилиги ва хавфсизлик техникаси коидалари, санитария- гигиена талаблари тугрисида назарий билимларга эга буладилар.
Металл ва металлмас буюмлар билаш ишлашни ўрганиш жараёнида ўқувчилар турли асбоблар билан ишлаш, амалий кўникмаларни, технологик хариталар билан ишлаш, рўзғорбоп ва харидоргир буюмларни ишлаб чиқаришни ўрганиш буйича асосий тушунча, техникавий андозалар (шаблонлар) ҳамда бошқа турдаги кўникма ва малакаларни эгаллайдилар.

  1. Ёғочга ишлов бериш технологияси:

-ёғочнинг кимёвий ва технологик хоссалари; ёғочнинг ҳароратга, намликка, микроорганизмларга ва бошқа таъсирларга чидамлилигини таъминлашга хизмат қилувчи материаллар;
-ёғочни қуритиш ва сақлаш қоидалари;
-ёғочдан тайёрланган буюмларга пардоз беришда ишлатиладиган материаллар;
-ёғочга ишлов беришда қўл асбобларидан фойдаланиш технологияси;
-токарлик, пармалаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва улар билан ишлаш қоидаларини, токарлик станогида деталларга ишлов бериш технологияси;
-ёғочга ишлов бериш технологияси;
-уй-рўзғор, турмушда ва мактабда қўлланилаётган техника ва конструкциялаш элементлари;
-эскизлар асосида буюмлар тайёрлаш;
-шакли цилиндрсимон, конуссимон ва фасонли, бурчакли сиртлар бирикувидан ҳосил қилинган деталлар ҳақида билимларга эга бўлиши керак.
Шунингдек, ёғочлар ва уларга ишлов бериш материлларини турларга ажратиш ва хусусиятларини аниқлаш;
-ёғочга қўлда ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ҳамда иш жойини ташкил қилиш;
-ёғочга ишлов беришда токарлик ва пармалаш станокларида жараёнларини бажариш; цилиндрсимон, конуссимон, фасон ва бурчак сатҳли деталларни ва уларнинг эскизларини тузиш ва чизмаларини тайёрлаш;
-тайёрланадиган деталлар технологик хариталари;
-ёғоч ва металлга ишлов беришни уйғунлаштирувчи халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усуллари асосида буюмлар тайёрлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling