Технология ва дизайн


Download 80.5 Kb.
bet3/5
Sana20.06.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1631153
1   2   3   4   5
Bog'liq
12 - амалий машғулот “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар

Поликонденсация деб, эса мономерларнинг ўзаро, сув ва аммиак каби қўшимча маҳсулотлар ажратиб кимёвий бирикиш жараёнига айтилади. Шунинг учун бу услубда ҳосил қилинган полимерларнинг кимёвий таркиби мономерлардан фарқ қилади. Бундай полимерларга мисол қилиб фенолформальдегид, мочевина-анилин-формальдегид смолаларини кўрсатиш мумкин.
Полимерлардан ҳар хил пластмассалар, сунъий толалар (иейлон, лавсан), лаклар, клейлар, эмаллар ва бошқа материаллар ишлаб чиқарилади.
Хароратга бўлган муносабатига қараб термопластик ва термореактив полимерлар бўлиши мумкин.
Термореактив полимерлар бир марта қиздирилиб маълум шаклга солингандан кейин ҳарорат таъсирида юмшайдиган бўлиб қолади. Бундай полимерлар фазовий структурали бўлади.
Хоссалари ва вазифасига кўра полимерлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади.:
1. Пластик массалар (пластмасса) фақат юқори ҳарорат таъсирида юмшайдиган, мустаҳкамлиги юқори ва нисбатан кам эгилувчан қаттиқ материаллар.
2. Синтетик толалар камида 180-200 C дан кейин юмшаб чўзиладиган мустаҳкам иплар.
3. Каучуклар юқори ҳарорат таъсирида ҳам ўз эластиклигини сақлайдиган полимерлар.
4. Лак ва бўёқлар металл, ёғоч ва шиша материаллар билан мустаҳкам боғланиб ҳарорат, ҳаво, меҳаник таъсирдан уларни ҳимоя қилувчи полимерлар.
Пластмасса (пластик) деб, полимерлар асосида олинган мустаҳкам эластик ва қаттиқ материалга айтилади.
Пластмассалар ҳам полимерларга ўхшаб ҳаво таъсирида пластик хусусиятга эга бўлиб, ҳар хил шаклга кириши мумкин. Пластмассаларнинг хоссалари уларнинг асосий ташкил қилувчи полимер хоссаларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунга қараб термопластлар ва термоактив пластмассалар фарқ қилинади. Кўпчилик пластмассалар таркибида полимерлардан ташқари тўлдирувчилар ва қотирувчилар катализаторлар, стабилизаторлар, майинлаштирувчилар, бўёвчилар, мойловчи материаллар бўлиши мумкин.
Пластмассаларнинг камчилиги сифатида уларнинг ҳароратбардош эмаслигини, эластиклик модулининг озлиги, зарбий қовушқоқлигининг пастлиги ва қариш хусусиятини келтириш мумкин.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling