Технология ва дизайн


Download 80.5 Kb.
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1631153
1   2   3   4   5
Bog'liq
12 - амалий машғулот “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар

Пластмассаларни штамплаш. Бу усулда листовой тайёрланадиган термопластлар буюмга айлантирилади. Буюмнинг шакли қиздирилган листни ботириш ва уни совутиш йўли билан ҳосил қилинади.
Штамплашда шакл беришнинг икки усули бўлиб: йўналтирилган ботириш ва эркин ботириш усулларидир.
Йўналтирилган ботиришда буюм шакли матритса билан пуансоннинг иш юзалари шаклига ёки матритсанинг иш юзаси шаклига боғлиқ. Фақат матритса ишлатилганда босим остидаги ҳаво ишлатилади ёки вакумдан фойдаланилади.
Эркин ботиришда эса шакл ҳосил қилиш усули йирик буюмлар тайёрлаганда қўлланилади. Бу усулда ҳавонинг босимидан ва вакумли пневматик усулда фойдаланилади.
Преслаш. Пластмассаларни преслаш одатда уларни ёпиқ камераларда босим остида таъсир эттириб ишлаш тушунилади.
Преслаш одатдаги ва қуйма преслашга бўлинади.
Одатдаги преслашда пресланадиган пластмасса икки қаттиқ жисм орасида пресланади.
Қуйма преслашда эса платмасса махсус қуйма жисм ёрдамида пресланади.
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН” ЙЎНАЛИШИ МАЗМУНИ, ЎҚУВЧИЛАР ЭГАЛЛААШЛАРИ ЛОЗИМ БЎЛГАН БИЛИМ, КЎНИКМА
ВА МАЛАКАЛАР.

РЕЖА:
5-7 синфларда:


1.Металлга ишлов бериш технологияси (материалшунослик, асбоб-ускуналар ва мосламалар).
2.Електротехника ишлари.
3. Рўзгоршунослик асослари булими.


1.Металлга ишлов бериш технологияси.
Рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини механик хоссалари; тайёрланадиган буюмлар; юпқа тунукалар, сим турлари, ундан ясаладиган деталлар; стержен, тунука ва симларни қирқиш, букиш ва тўғрилаш асбобларидан фойдаланиш; штангенциркул, нутромер, шаблонлар, микрометрнинг тузилиши ва ўлчаш усуллари; нониус билан ҳисоблаш; ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшириш; фрезерлаш, токарлик, пармалаш, чархлаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш қоидалари; чархлаш усуллари; токарлик, фрезерлаш станокларида деталларга ишлов бериш технологияси; металлардан тайёрланадиган буюмларга, деталларга ишлов бериш, конструкциялаш элементлари; маҳсулот тайёрлашда ранг ва ранглар уйғунҳгини хис қилиш; хроматик ва ахроматик ранглар; рангларнинг инсон психологиясига таъсири; ранг ва муҳит; рангли металларга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усулларини билиш ҳақидаги билимларга эга бўлиши керак.
Шунингдек, металларга чилангарлик ва токарлик ишлов бериш турлари ва усуллари; стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлаш; металлга ишлов бериш асбоблари турлари ҳақида маълумотларни аниқлаш ва реферат ёзиш; токарлик, фрезерлик, пармалаш ва чархлаш станокларида оддий жараёнларни бажариш; уй-рў зғ ор, турмуш ва мактаб учун металл материаллардан буюмлар тайёрлаш;.технологик хариталар тайёрлаш, чизиш, фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling