Технология ва дизайн


Полимер материалларга ишлов бериш теҳнологияси


Download 80.5 Kb.
bet2/5
Sana20.06.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1631153
1   2   3   4   5
Bog'liq
12 - амалий машғулот “Технология ва дизайн” йўналиши мазмуни, ўқувчилар эгаллаашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар

2. Полимер материалларга ишлов бериш теҳнологияси.
Тариҳда маълум даврларни тош ва бронза асри темир асри деб аталган. Чунки, бу даврда тош, бронза, ва темир асосий конструкцион материал ҳисобланган. Яқин ўтмишдаги 18-19 асрларни металлар асри деб аташ мумкин. Чунки, бу даврларда асосий конструксион материал сифатида қора ва рангли металлардан фойдаланилган.
20 - асрда эса халқ хўжалигининг барча соҳаларида металл ва унинг қотишмалари билан биргаликда металлмас материаллар: полимер, пластмасса, каучук, резина, бетон, темир бетон, сопол ва бошқа конструкцион материаллардан ясалган конструкциялар, элементлар ва деталлар кенг қўлланилди, ҳусусан пўлатдан қаттиқ ва пўкакдан енгил пластиклар яратилди, машина ва сомолёт двигателлар сополдан ясалди, бетон ва темир бетондан улкан иншоотлар бунёд қилинди. Шунинг учун бу асрни шартли равишда металл ва металлмаслар асри деб аташ мумкин.
Мутахасисларнинг томонидан биз яшаётган 21- аср пластиклар асри бўлиши таъкидланган. Чунки, бу асрда пластмассалар асосий конструкцион материалга айланади.
Ҳозирги вақтда саноатда ёғоч ва металлар билан биргаликда пластмасалар ҳам кенг кўламда ишлатилмоқда. Чунки ёғоч ва металларга нисбатан пластмассаларнинг таннархи арзон ҳисобланади.
Полимер деганда, молекулалари юзлаб ва минглаб атомларнинг ўзаро валентлик боғланишидан ҳосил бўлган юқори молекуляр бирикма тушунилади. Улар табиий, суний ёки синтетик бўлиши мумкин.
Табиий полимерларга пахта, ипак, жун, тери, табиий каучук, целлюлоза, каби ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган толалик ва бошқа материаллар киради. Улардан конструкцион материаллар олиш учун ажратиб олиш, тозалаш, саралаш ва ишлов бериш ишлари бажарилади.
Суний полимерлар табиий полимерларни қайта ишлаб олинади.
Синтетик полимерлар олиш учун эса нефт, табиий газ, тошкўмир каби материалларга кимёвий ишлов берилаади.
Полимерлаш деганда, мономерларнинг ўзаро қўшимча махсулотлар ажратмасдан бирикиш жараёнига айтилади.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling