2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Бундай тасвирларга эхтиёж дизайн, архитектура, реклама ва бошқа соҳаларда пайдо бўлди. Компьютернинг функционал имкониятларининг кенгайиши компьютер графикасининг ривожланишига асос яратди ва тасвирлар анимациясини таъминловчи тизимлар яратилишига олиб келди. Бундай тизимларни қуйидаги учта гу- руҳга ажратиш мумкин: • кимё, тиббиёт, астрономия ва бошқа соҳалардаги жараёнларни кўргазмали на- мойиш этиш; • ҳаракатдаги ҳолатлар тасаввурини (имитация) пайдо этувчи тизимлар (компью- тер ўйинлари ва бошқалар); • кино ва телевидения учун тасвирлар тайёрловчи тизимлар. Айнан шу йўналишларда компьютер графикасини ривожлантиришда асосий қийинчиликларга дуч келинди. Улар учун моделларнинг юқори аниқлигидан ташқари компьютернинг имкониятларига ҳам юқори талаблар қўйилади. Компьютер графикасини иккита: нуқта- ли (растр); объектли (вектор) кўринишда тақдим этиш мумкин. Растр графикаси – атроф олам объ- ектларини акс эттиришнинг энг реалистик усули. Фақат сифатли растр тасвирларгина инсон кўзи қабул қиладиган жараён ва ҳо- дисаларнинг бутун ранг-баранглигини акс эттира олади. Шундай қилиб, агар компью- тер тасвир ўз йўлини электрон рақамли ка- мерадан ёки сканерланган рангли фотогра- фиядан бошласа, растр шакли суратнинг оптимал сифатига эришишнинг энг қулай усулидир. Вектор графикаси дастурчилар томони- дан содда нуқта, тўғри чизиқ ва бир ранг- га бўялган соҳалардан иборат расмларни яратиш учун қўлланилган усулларга асос- ланади. Бироқ компьютер дизайн – техно- логияларнинг ривожланиши билан вектор графикасининг тасвирий имкониятлари ҳам бир қадар кенгайди. Ҳозирда вектор графи- касининг энг яхши намуналари деярли фо- тографик тасвирлар каби реалистик, ўзи- нинг потенциал имкониятларига кўра растр графикасини ҳам ортда қолдирмоқда. Тасвирлар яратиш ва таҳрирлаш учун мўлжалланган дастурларнинг икки тури мавжуд. Булар орасида растрли ва век- торли дастурларни фарқлаб олиш зарур. Дизайнер уларнинг ҳар иккаласи ҳақида тасаввурга эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Растр дастурларини баъзан сурат услуби дастурлари (paint dtyle – бўёқ услуби) деб юритишади. Чунки улар рассомлар рангтав- сир ва графика асарларини яратишда ишлатадиган воситалар аналоги бўлган электрон асбоблар ёрдамида анчагина реа- листик тасвирлар яратиш имконини беради. Айрим растрли дастурлар нафақат мони- тор экранида алоҳида нуқта ва чизиқларни «чизишни билади», балки кенг спектрдаги расмларни таҳрирлаш воситаларига ҳам эга. Растрли дастурларнинг имкониятлари- га кўра, яратиладиган тасвирлардаги ўзга- ришлар тури, миқдори, файллар форматига кўра фарқланади. Adobe PhotoShop дастурида нуқтали тасвирлар билан ишлашнинг барча анъана- вий усуллари мавжуд. Унда қатламлар би- лан ишлаш ва контурлардан фойдаланиш имкони бор. Дастур ҳужжатларнинг рангли тасвирларини осон ўзгартиришнинг имко- нини беради (битли, кулранг градациялари, дуплекс, индексланган ранглар, RGB ёки CMYK). Photoshop – бу растрли графика дастури бўлиб, унда тасвирнинг хохлаган элементи нуқталар орқали ҳосил қилинади. Янги тасвирни ҳосил қилишда ўлчов бир- ликлари (нуқта, пиксел ёки см) танланади. Сўнгра тасвирлаш қобилияти танланади, яъни у қанча юқори бўлса, тасвирнинг си- фати шунча яхши бўлади [6, 37 б.]. Векторли графика билан ишловчи дастурлар сирасига Adobe Illustrator, Corel Draw каби тасвирлар яратадиган ва уларни таҳрир қиладиган график дастурлар кира- ди. Бу дастурларни таснифлаш анча қи-йин бўлиб, улар тасвирлайдиган барча объект- лар дастурий тарзда тавсифланади ва ком- пьютерда дастурлаштириш имконияти эса амалда чексиздир. Турли – тасвирий усул- лар, масалан, қудратли ишчи станциялар Silikon Graphics ёки шу каби юқори даража- даги платформаларда ишлайдиган вектор график дастурлари мавжуд [6, 38 б.]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling