2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
Калит сўзлар: планшет, компьютер, янги рақамли технология, рақамли иқтисодиёт, рақамли
компетенция, мотивация. Аннотация: В статье описано значение развития цифровой компетентности в условиях циф- ровой экономики, а также представлены мнения и предложения касательно инновационных ме- тодов образования, направленных на усовершенствование цифровой компетентности студентов, обучающихся в направлении профессионального образования. Ключевые слова: планшет, компьютер, новые цифровые технологии, цифровая экономика, цифровая компетенция, мотивация. Annotation: The article describes the importance of developing digital competence in the digital economy, as well as presents opinions and suggestions regarding innovative educational methods aimed at improving the digital competence of students studying in the direction of vocational education. Key words: tablet, computer, new digital technology, digital economy, digital competence, gamification, motivation. Ҳозирда замон шиддат билан ривож- ланиб бормоқда, бу эса иқтисодиёт тар- моқларининг ўзгариши, жамият ҳаётининг рақамлашуви, мобиллашуви, соҳага сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан боғлиқ муҳим ўзгаришларни юза келтириб чиқар- моқда. Ривожланган давлатларда рақам- ли иқтисодиётни жорий этишга аллақачон киришилган. Жаҳон иқтисодиётининг гло- баллашуви ва рақамли технологияларнинг ривожланиши шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига рақамли иқтисоди- ётни ривожлантирмасдан эришиб бўлмай- ди. Табиийки, ҳар бир мамлакатнинг рақам- ли иқтисодиёти ривожланиши ва унинг рақо- батбардошлиги замонавий ахборот-комму- никация ва “рақамли” технологияларнинг жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳа- ларига қанчалик жорий этилгани билан боғлиқ. Мамлакатимизда ҳам давр талаби- дан келиб чиқиб, иқтисодий шароитларда ишлашга қодир малакали мутахассисларни тайёрлашга ва барча соҳаларга замонавий рақамли технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу борада юртимизда рақамли иқтисодиётни ривож- ланиш тенденциялари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасида “Рақамли Ўзбекистон 2030” дастурининг жорий эти- лиши, таълим тизими ва рақамли иқтисоди- ётни ривожлантириш учун шароит яратиш, “катта маълумотлар” (“Big data”), “блок- чейн”, “ақлли”, “хавфсиз” шаҳар, “интернет буюмлар” технологияларидан кенг доирада фойдаланиш, телекоммуникация инфра- тузилмасини янада ривожлантириш, ушбу асосда мамлакат иқтисодий ўсиши ҳамда юртимизнинг “рақамли иқтисодиётга тай- ёрлик” ва “АКТ ривожланиши” халқаро ин- декслари бўйича илғор давлатлар қаторига кириши учун замин яратилмоқда.[1] Бугунги кунда юртимиз меҳнат бозо- рида рақамли иқтисодиёт талабларига жа- воб берадиган замонавий мутахассислар- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling