2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
ни тайёрлаш сифатини ошириш вазифаси 
долзарб бўлиб қолмоқда. Бунинг натижаси-
да таълим соҳаси барча даражаларида се-
зиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 
Барча даражадаги таълим муассасалари 
замонавий компьютер технологиялари би-
лан жиҳозланган, ўқитувчилар ва талаба-
лар таълим жараёнида АКТдан фойдала-
ниш бўйича ўқитиб ўргатилмоқда. 
Замонавий дунё технологияларни ри-
вожлантиришнинг янги босқичига ўтди. Жа-
мият тараққиётининг янги босқичи "рақам-
лаштириш" деб номланди, бу эса замонавий 
тенденция ва ахборотлаштириш жараёни-
нинг ўрнини босувчи таълим модернизаци-
ясининг устувор йўналиши деб аталмоқда 
[2].
Демак, жамиятдаги иқтисодий ўзга-
риш- лар, ахборот технологияларнинг риво-
жланиши - “рақамлаштириш” терминининг 
меҳнат фаолиятимизга қўшилишига сабаб 
бўлди.
Рақамлаштириш (digitiser) — тайёр тас- 
вирларни рақамли шаклга ўтказишга мўл-
жалланган қурилма. Digitiser сўзи инглизча 
digitizing (рақамлаштириш) ва tablet (план-
шет) сўзларини бирлаштириш орқали ке-
либ чиққан. График планшет (digitayzer)дан, 
компьютерга чизма ва расмларни киритиш 
учун фойдаланилади. График планшетла-
ри қўл билан яратилган ахборотни бевоси-
та компьютерга киритиш учун мўлжаллан-
ган қурилма. Босим ёки қалам яқинлигига 
сезувчан бўлган текис планшетлардан ибо-
рат, унинг таркибига махсус сичқонча ҳам 
қўшилиши мумкин [3].
Рақамлаштириш - бу ҳаёт ва ишлаб 
чиқаришнинг турли соҳаларида замонавий 
рақамли технологияларни жорий этишдир.
Рақамлаштириш жараёни рақамли 
технологияларнинг моддий ва ижтимо-
ий-гуманитар шу жумладан, таълим тех-
нологиялари ва амалиётлари билан чуқур 
конвергенциясини ўзида акс этиради. 
Т.В.Никулина ва Е.Б.Стариченколар-
нинг фикрича таълимдаги рақамлаштириш 
бу - ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъ-
минлашга (life long learning), шунингдек, 
катта маълумотлардан, кенгайтирилган 
ҳақиқат (VR, AR), булутли ҳисоблаш, мобил 
технология, виртуализация, виртуалдан 
фойдаланишни ўз ичига олган илғор таъ-
лим технологиялари асосида индивидуали-
зация қилишга қаратилган жараёндир.[4]
Таълим жараёнида рақамли техноло-
гиялардан унумли фойдаланиш талабалар-
нинг мустақил ўқиб ўрганиши, маълумот-
ларни излаши, лойиҳа фаолиятида иштирок 
этишини, шу жумладан, АКТ компетенция-
сини шакллантиради. 
“Рақамли касб-ҳунар таълими ва ўқи-
тишнинг дидактик концепцияси лойиҳасида” 
касб-ҳунар таълими ва ўқитишнинг рақамли 
ўқув жараёнини қуриш заруратини келтириб 
чиқарадиган омиллар қайд этилган. 
Ушбу омиллар рақамли жамиятнинг 
учта таркибий қисми: рақамли авлод (мах-
сус ижтимоий-психологик хусусиятларга эга 
бўлган янги авлод; “Z авлод”, “protsessor 
болалар”, “planshet болалар”, “chp бола-
лар”); янги рақамли технологиялар (“илғор”, 
“ақлли”, “Smart”) рақамли муҳитни шакл-
лантиради ва унда ривожланади (масалан, 
телекоммуникация технологиялари; катта 
маълумотлар; сунъий ақл;); рақамли иқти-
содиёт ва у томонидан ишлаб чиқарилган 
кадрларга қўйиладиган янги талаблар[5]. 
Ушбу омилларнинг барчаси рақамли иқти-
содиёт ва у томонидан тайёрланадиган 
бўлажак мутахассисларга қўйиладиган янги 
талаблардир. 
Ушбу тенденцияларнинг барчаси ёш 
авлодни замонавий рақамли жамиятда мус- 
тақил ҳаётга тайёрлашга ўрганиши керак 
бўлган зарурий билимлардир.
Рақамли технологиялар бизнинг кунда-
лик ҳаёт тарзимизни, мулоқот усулларини
фикрлаш тарзимизни, ҳиссиётларимизни, 
бошқа одамларга алоқа муносабатларимиз-
ни, ижтимоий кўникмаларимизни ва ижти-
моий хатти-ҳаракатларимизни ўзгартиради. 
Г.Х.Мямешева таъкидлаганидек, “юқори 
технологик муҳит - компьютерлар, ақлли те-
лефонлар, видео ўйинлар, Интернет-қиди-
рув тизимлари - инсон миясини қайта шакл-
лантиради” [6].
Замонавий жамиятни рақамлаштириш 
шароитида олий таълим муҳим рол ўйнай-
ди. Исталган мамлакатнинг тезликда ри-
вожланиши, инкор этиб бўлмайдиган ин-


46
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling